Ушбу видеолавҳада Би-би-си Ўзбек
хизмати ходими Рустам Қобил Афғонистон бўйлаб қайта бош кўтараётган
бачабозлик одатини тадқиқ этади.
Тинимсиз урушлар, чуқур илдиз отган қашшоқлик,
қурол кучи ҳокимлиги, қонунсизлик ва бир бурда нон учун кўчада ишлашга
мажбур етимлар сонининг кўплиги бу юртда бачабозлик барқ уриши учун
замин яратган.
Айни дамда, кўп жойларда бача тутиш жиноят эмас, балки ота-боболардан мерос анъана, деб билинади.
Мазкур одат шу даражада кучлики, у ҳатто Ўзбек ва Форс анъанавий ашулачилигида ўзига хос йўналиш ва услубга асос солган.
Бироқ айрим ҳолларда раққос болалар, яъни
бачаларнинг иши давраларда рақс тушиш билан чекланмайди. Улар қудратли ё
пулдор одамларнинг шаҳвоний ҳирси қурбонига айланишади.
"Фожеали рақс” дастурларини Чоршанба ва Якшанба кунлари Би-би-си Ўзбек Хизматида тинглай оласиз.
Инглиз тилида тинглаш ва ўқиш учун мана бу ерга босинг:бу ерга босинг
http://www.bbc.co.uk/news/world-south-asia-11217772
http://www.bbc.co.uk/uzbek/multimedia/2010/09/100908_video1_dancing_boy.shtml