Понедельник, 24-05-13, 03:51

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 13 » Муҳаммадсолиҳ Абутов: Бу дунё ва охират расволиги эмасми
13:51
Муҳаммадсолиҳ Абутов: Бу дунё ва охират расволиги эмасми

Бу дунё ва охират расволиги эмасми

8 сентябр 2010 йили Россиянинг Аргументы Недели   газетасида   Рустам Усмоновнинг

Ўғли Дилшод  Усмановни  Ўзбекистон  Ген Прокурори Рашид Қодиров  номига  ёзган  очиқ  хати  чоп  қилинди. Газета редакцияси  мақола бошига  ёзган сўзбошида шундай дейди.

.
Иқтибос.

АН тахририяти  доимий суратда  ўқувчиларни хатларига эътибор қаратади. Биз кўплаб хатларни чоп қиламиз. Аммо редакция  ҳали ҳеч бир хатга бутун бошли сахифа ажратмаганди. Бу воқеъа алоҳида диққатга сазовордир. Бир инсоннинг оғир ҳаёти, Россия фуқароси ҳақида, хатда тақдири зикр қилинган одамни биз анчадан бери кузатиб келаяпмиз….

Бу хат сўзбошидан маълум бўлишича Рустам усмонов россия фуқароси экан. Аммо айни дамда у шахс қирғизистон фуқаролигини ҳам олган. Ва шунингдек, асосан ўзбекистон фуқароси сифатида танилгандир.

Хуллас, хат бошида ўғли отасини  автобиографиясини беради. Отасини Профкссор эканини ва хусусий тадбиркор бўлганини айтиб ўтади.

(Шу ўринда айтиб ўтай фикримча бу хат шубҳасиз Рустам Усмоновни топшириғи ёки уни қўли билан ва ёки кўрсатмаси билан ёзилган)

Иқтибос. Бу хатни отам билан учрашувга жаслик 64/71 ЖИЭМга бориб келганимдан кейин ёзаяпман. Бизнинг буюк ватанимиз бўлган ўзбекистоннинг келажагига бефарқ бўлмас деган ишонч билан ва Президентимиз И.А. Каримовнинг яхши номига умид қилиб ёзаяпман.

Хуллас. Ўғли бу хатда отасини 80 йилларда  советобод районида  чувалчанг ишлаб чиқаргани ва уни кейинчалик фермерларга сотиб ўз хусусий Банкини очганини ёзиб ўтади.

Шунингдек, ўғли бу хатида Президент учун ҳозирги ўзбек режими учун муҳим бўлган жиҳатларига тўхталиб, шундай дейди. "Эрк раиси билан учрашиб мен норози бўлган ҳолда қолдим. Агар улар ҳозир шунчалик ўзларини катта тутсалар, кейин ҳукумат тепасига келгач нима бўлади?!Каримовни иш услуби одамларга маълум ва олдини анализ қилиб кўрса бўлади.Шунинг учун Каримовга овоз берамиз.”

Хуллас, Каримовга овоз берган шоввоз  ўн йилдан ошдики турмада ўтирибди. Ва ўғли хатда ёзишича отасини Подмосковядаги уйи куйиб кетибди. Ва Банки ёниб кетибди.

Ўзбекистондаги мафиозлар ва порахўр давлат амалдорлари уни чет элдаги 30 миллионга яқин миқдордаги мулкини ўмаришга ҳаракат қилишганмиш. Шу пул ҳозирда 50 миллионга етиб қолибди. Шуни 10 миллиони ҳозир Ўзбекистонда экан.

Ўша пулни давлат ҳисобига ўтказмоқчи экан.Аммо буни учун у озордликга чиқиши лозим.

Хатда ўғлини ёзишича, отаси 1994 йили у Олий Мажлис депутатлигина ўз номзодини қўймоқчи бўлибди. Аммо уни кўролмайдиган амалдорлар уни  номзодини олиб ташлаган.

Президентни ўзига нисбатан муомаласини билган ва қонунларга ва конституцияга  ишонган Рустам Усмонов ҳеч нарсадан қайтмай олға бораверибди. Шу сабаб уни кўролмайдиганлар душманлар пайдо бўлибди.

1995 йили уни қирғизистондан тутиб олиб келиб қамоққа олишади.

Аммо президентни аралашуви билан уни қўйиб юборишади.

Лекин Банкини ёпишга мажбур бўлади. Россия фуқаролигини ҳам олиб олган Рустам Усмонов Қирғизистонга кетади. 1998 йили  Ўзбекистонга келганида яна қамоққа олинади.Ва 14 йилга озодликдан маҳрум этилади.

Хатда ёзилишича Рустам Усмонов ўзини сиёсчий маҳбус ҳисобламайди. Шунингдек, мухолифат ҳам уни фикрини билгани учун  ўз одам ҳисобламайди.

Мухолифатга ҳам қўшилмай, аммо  давлат амалдорларига ҳам  ён босмай келаётган Р.Усмонов "давлат бошқарувида ўз донолигини бир неча бор намойиш этган Президент Каримов уни  ишини қайта кўриб чиқишига ишонармиш.

Уни турмага тиққан душманлари энди уни турмада ҳам Президентни покиза номини булғаб уни номидан унга ноқонуний муносабат қилармиш.

У2000 йил  Қарши турмасидан президентни атрофида юрган ва уни номини булғаётган баъзи амалдорларни  фош қилувчи хатлар чиқарганмиш. Аммо фош бўлишдан қўрққан амалдорлар хатни олиб чиққан зобитни (Тўлқин Бердиевни) ҳам йўқ қилишибди.

Кейин уни 2009 йили Жасликга ўтказишибди. (орадаги йиллар қаерда бўлгани ёзилмаган)

Хуллас, уни ҳозир Жаслик турмаси зобитлари уриб қийнаб пул сўраётган эканлар.

"Мен ўз соғлигимни ва ҳаётимни президентга бўлган ишонч туфайли қурбон қилаяпман.Пулларимни Ўзбекистонни гуллаб яшнаши учун беришга таёрман.Пулларим мафиозларга эмас, давлатга инсонпарварлик мақсадларида ишлатиш учун бераман.”

Дейди Р.Усманов.
Хуллас, ўғлини номидан битилган  бу  ажойиб хат кўплаб интернет сахифаларда чоп қилинди. Мен  бу хатни ўқиб ўз муносабатимни билдиришни лозим топдим. Аввало шуни айтишим лозимки, мени бу одамга ҳеч қандай шахсий ғаразим йўқ. лекин уни кўрган таниган ва бир Зонада бир неча йил бирга жазо ўтаган киши сифатида уни шахсига оид ўз фикрларимни билдираман.

Мен 2001 йили Навоийни 64/46 сонли ЖИЭМда  бу одам билан учрашдим. У Қаршидан келганди. Уни РустамБанк дейишарди. Лақаби чувалчанг эди.

Аввало айтиш керакки, чувалчанг ҳам  авторитар режимни қурбони. У ўз капиталини Ўзбекистондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлгани учун  жазоланди. Агар Ўзбекистон амалдорларига  айтган  миқдордаги порани бериб юрганида  тинчгина  юраверарди. Аммо у  бергиси келмади. Ва ўзига  бўлган тазйиқларни Озодлик радиосидан  доимо гапириб юрди. Мен уни ўша пайтлардаги интервюларини ҳам яхши эслайман.

Ўша бору йўғидан мосуво бўлиб Озодлик радиосига чиқиб гапириб Ўзбек  режимини танқид қилгани уни бошига  бало  бўлди. Шу туфайли уни тошкентга келганида ушлаб қамашди. Қайта гапирмайдиган қилишди.

Аммо мақолани  менимча  бир неча эътирозли жиҳати  бор.

Биринчидан Р. Усмонов  Президентни яхши доно одам, аммо ёнида баъзи бир ёмон амалдорлар бор демоқчи бўлади. Ва шу фикр уни ўғлини ёзган бу хатдаям кшриниб турибди. Бунга ўзи ҳам ишонмаса керагу, Ҳар ҳолда ўша позицияни ушлаб турибди. Хўп, бу унинг шахсий иши. Бу масалада мен учун  изоҳга ҳожат йўқ.

Иккинчи  жиҳати у ўзини мухолифат аъзоси эмаслигини таъкидлаяпди.  Буни у Зонадаги фаолияти билан ҳам тасдиқлади. Сиёсий мухолифатга ошкора қарши чиқмасада, диний мухолифатга қарши фаолият олиб борди.

Р.Усмонов  қамалганини биринчи йилиданоқ  Турмани  ичида  Президентга ўз садоқатини кўрсата бошлади.

Уни  Зонани Библиотекасига ишга  қўйишди. 159 модда билан қамалган диндорларга қарши зулмлар бўлаётганда Р.Усмонов Муассаса маъмурияти билан биргаликда диндорларга қарши ғоявий кураш бошлади. У президентни мақташдан сира тинмасди. Ва афсуски ўзини ишидан ўзи заррача уялмасди. Мен у билан кўп гаплашганман. У ўзини иқрор қилишича фақат Ислом динини тарафдори эмас, балки барча динларни бирлашган бир янги динни тарафдори ва ижодкоридир. У ўзини пайғамбарлар қаторида санар эди.

У Библия. Таврот ва будда динини китоби ва Қуръонни  ғояларини ўз ичига олган янги бир динга асос солганди. Бу янги динини у Письмо детям” деган китобида  бир неча нусхада компютерда чоп қилганди.Шуни айтишим керакки,Исломни мени тушунишимча  бу китоб турган битгани ширк ва куфрга чақирувчи китоб эди. Буни у одамга тушунтириб бўлмасди. У ўзини барчадан устун тутадиган калондимоғ кимса эди.

У ўзини Исломни ҳам бошқа билимларни ҳам дунёдаги барча нарсани биладиган одам ҳисобларди. Ўзини китобини келажакда  бутун дунёни дини бўлади деб гапирарди. Келажакда одамлар Ислом динидан Христиан динидан Буддадан чиқиб уни пайдо қилган янги динга кирармиш. Муҳаммад АС ҳам оддий одаммиш. Ўша пайтда шу дин керак экан шуни яратибмиш. Энди эса бу динларни бари эскирган экан. Энди барчага баробар бир янги дин керак экан. Ўша динни у яратибди.(наузан биллоҳ)

Албатта, куфрни иймонга сотиб олганлар Аллоҳга ҳаргиз бирор зарар етказа олмаслар. Уларга аламли азоб бордир. Бақара сураси 177 оят.

У Зонадаги диндорларга қарши нутқлар ўқир ва Президентимизни донолигини гапириб чарчамасди. Аммо, тақдир шу эканки у ҳали ҳам ўтирибди. Ўн марталаб Президентга кечирим хати ёзди. Лекин нимагадир «доно президент» уни ҳали кечирмай турибди.

Буларни ҳаммасида мен Аллоҳнинг ҳикматини бор деб биламан. Чунки, мен уни мусулмонларни устидан кулган ва динни масхара қилганларини гувоҳи бўлшанман. уни Аллоҳ ўзи яхшилик кутган одамини қўли билан жазолаяпди. валлоҳу аълам.

(Менимча уни донолиги шундаки, агар бу одамни қўйворса, кейин қайта ушлолмаслигини билади.Уни пули борлиги эса менимча бир афсона.Ва уни кейин ўзига қарши тинмай гапиришини ҳам билса керак)

Мен турмада ўн йиллардан кўпроқ ўтирган кўплаб диндор ва сиёсий  маҳбусларни биламан.

1993 йили қамалган Самандар Қўқонов  ва қўқон жомаъсини имоми Муҳаммадражаб акалар  Эрк Партияси Лидерини укаси Мухаммад Бекжонов  ва  дўсти Мамадали Маҳмудовларни  кўрдим. Улар ҳам ўша зонада ўтирганди. Аммо улар  диндорларга қарши  тош отишмасди. Оғзини тўлдириб Президентни мақташмасди. Пул бераман деган иддаоларни қилишмасди. Улар ўз фикрига эга ва сабрли одамлар эди.

Бу одам Президентни маддоҳи шунча нарса қилиб барибир озодлиикга эришолмади. Энди эса Россия газеталари орқали Президентни эътиборини ўзига қаратмоқчи бўлаяпди. Мен ҳам уни қамоқда ўтиришини истамайман. Аммо мен ундан кўра кшпроқ йиллар ўтирган инсонларни кўрганман. Улар иродали мард одамлар эди. Улар Аллоҳга ва охиратга имон келтирган одамлар эди. Чувалчанг эса ҳаёт шу дунёдан иборат деган фикрдаги одам эди.

Шунинг сабабли бўлса керак, нима қилиб бўлсада озодликга чиқиб яшаб қолишга ҳаракат қилаяпди. Ва шунча йил ўтириб иши битмагач, энди 10 миллион долларни "ватанимиз равнақи йўлида” бермоқчи бўлиб турибди.У шундай кимсаки, нажотни Аллоҳдан кутмайди.

У фақат кўзи кўриб турган кучни тан олади халос. Шунинг учун фақат Каримовдан нажот кутаяпди  ва уни тинмай мақтаяпди. У эшитиб қолса мени чиқариб юборади деган гумонда.  Начора?!Уни қалбига хотиржамлик берадиган нарса йўқ. Дунё ҳаёти шу билан ўтиб бораяпди. Охиратда эса  охиратни инкор қилганлар учун ҳеч қандай яхшилик бўлмайди. Бу дунё ва охират расволиги эмасми?! Аллоҳ асрасин!

Дунё  ва охират расволиги ҳақида қуръонда кўп оятлар келган. Ҳеч ким ва шу жумладан бу кимса ҳам оқибат  шулар жумласидан бўлиб қолмасин. Ва қамоқдаги барча инсонлар нажот топсин. Ва имонсиз кимсаларга Аллоҳ ҳидоят берсин!Мени Аллоҳдан тилагим шу.

Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми? Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», дегин. Ана ўшалар Роббилари оятларига ва унга рўбарў келишга куфр келтирганлардир. Бас, уларнинг амаллари ҳабата бўлди. Қиёмат куни уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз.

103 104 105 оятлар.Кахф Сураси.

Таянч сайти 10.09.2010

Категория: МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 2326 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz