Ўшлик депутат Дилшод Мўминов оқланди Дилшод Мўминовга қарашли кафелар Ўш қирғинида талон-тарож қилинган. 16.09.2010 Икки
ойдан ортиқ ҳибсхонада сақланган, Ўш қирғини пайти қуролланган гуруҳ
ташкил этганликда айбланган Ўш шаҳар кенгаши депутати Дилшод Мўминов
оқланди ва суд залидан озод этилди. Айтиб ўтиш керакки, Ўш қирғини
пайтида Дилшод Мўминовга қарашли мол-мулк талон- тарож қилинган эди.
Ўшдан келган хабарларга кўра, Ўш шаҳар кенгаши депутати Дилшод Мўминов
Ўш вилоят судида 13 сентябр куни суд қарори билан оқланди ва озод
этилди.
19 август куни Қорасув туман суди қарори билан унга оқлов ҳукми чиқарилган эди. Бироқ ҳибсдан озод этилмаган эди.
13 июлдан буён ҳибсда сақланаётган депутат Мўминов оммавий тартибсизликларда иштирок этганликда айбланаётган эди.
Дилшод
Мўминовга дастлаб қуролланган гуруҳни ташкил этганлик бўйича айблов
қўйилган.Кейинчалик уни оммавий тартибсизликларда қатнашганликда
айблашган.
Ўш шаҳар кенгаши депутати Дилшод Мўминов 1969 йилда
туғилган. Ўш шаҳрида тадбиркорлик билан шуғулланган Мўминовнинг
"Гулноза” ҳамда "Қашқар” номли кафелари бўлган.
Бу иншоотлар Ўш қирғини бошланган пайтда талон-тарож қилинган, бир қисми ёқиб юборилган.
Оқланиб
озод этилган Дилшод Мўминов билан боғланиш имкони бўлмади. Унинг онаси
"Озодлик” билан суҳбатда ўғлининг соғлиги қониқарли эканлигини, озод
этилганлигидан хурсандлигини билдирди. http://www.ozodlik.org/content/article/2159133.html
|