Суббота, 24-04-27, 07:19

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 17 » Европадаги ўзбеклар Олмаотадаги 29 ўзбек қочқин ҳимоясига чиқди
22:45
Европадаги ўзбеклар Олмаотадаги 29 ўзбек қочқин ҳимоясига чиқди

Европадаги ўзбеклар Олмаотадаги 29 ўзбек қочқин ҳимоясига чиқди

Киевда Қозоғистондаги ўзбек қочқинларининг Ўзбекистонга экстрадиция қилинмаслиги талаби билан норозилик намойиши ўтказилди.

Киевда Қозоғистондаги ўзбек қочқинларининг Ўзбекистонга экстрадиция қилинмаслиги талаби билан норозилик намойиши ўтказилди.

17.09.2010 Ҳурмат Бобожон

Қозоғистон Бош прокурорининг ўзбек бошпана изловчиларни Ўзбекистонга экcтрадиция қилиш қарори жаҳон бўйлаб ёйилган ўзбек муҳожирлари норозилигига сабаб бўлди. Жума куни АҚШ, Британия, Украина, Швейцария, Дания, Швеция, Германия, Ҳолландия ва Чехия каби қатор давлатларда қочқинларини Ўзбекистонга экстрадиция қилмасли талаби билан намойишлар ўтказилди.


Аҳмад Исо, Женева, Швейцария:


- Женевадаги қочқинлар идорасининг Бош қароргоҳи ëнидамиз.

Озодлик: Бирор одам билан учрашдингизларми?

- Ҳа, у ердан бир вакил чиқди. Биз унга ўзимизнинг мақсадимизни тушунтирдик. Кейин тайëрлаб келган мурожаатномамизни топширдик. Улар мутасадди одамларга бу нарсани етказиб қўйишга ваъда беришди ва кейин кириб кетишди. Бизнинг асосий мақсадимиз Олмаотада ўтирган 29 нафар ўзбек қочқинларини Ўзбекистонга экстрадиция қилинишининг олдини олиш. Мана шу ишга биринчи ўринда БМТ нинг қочқинлар иши бўйича Олий комиссарлиги ўз ҳиссасини қўшиши, президент Назарбоевнинг эътиборини қаратиш, Оммавий ахборот воситалари ва умуман умуминсоний ташкилотларни шу нарсага жалб қилиш, эътиборни қаратиш. Ўзларининг ҳиссаларини қўшишсин. Бизларнинг овозимиз ëйилишига ëрдам беришсин.

Бу биродарларни агар Ўзбекистонга жўнатиб юборадиган бўлса, уларга фақатгина диний эътиқодлари учун шунча туҳмат ва айбларни қўйишаяпти ва ҳаттоки уларни ана шу ëлғон-яшиқ туҳматлар билан ўлдириб юборишлари ҳам мумкин. Ҳозир Ўзбекистондаги қийноқлар аҳволи ҳаммага маълумку. Қозоғистон шу нарсани билиб туриб, Ўзбекистонга жўнатамиз дейди. ЕХҲТ га раислик қилаëтганига қарамасдан халқаро мажбуриятларни бажармаяпти Қозоғистон. Шу нарсаларни таъсир ўтказиб Қозоғистонга эслатиб қўйишлик мақсадида биз шу ерга 3000 километр йўл босиб юриб келдик. Бир енча биродар ҳозир шу ерда турибмиз. Тадбиримиз соат иккигача давом этади.



Шавкат Хўжаев, Киев, Украина:


- Қозоғистонда 30 нафар қочқинларни ушлаб, уриб изолироват қилиб қўйган. Тергов изоляторида ëтибди. Биз ҳаммамиз УВКБ ООНга ишонишимизни айтдик. Агар бу қочқинлар Ўзбекистонга экстрадиция қилинса, уларни қийноқлар ва қамоқлар кутади.


Рафиқжон Худойбердиев, Копенгаген, Дания:

- ЕХҲТ биносининг олдида турдик. Иккита аëл чиқиб бизнинг талабларимиз билан танишди. Биз талабномамизни бердик. Қозоғистонда бўлаëтган ишларга бефарқ бўлмаганлигимиз учун ўтказдик уни.

Озодлик: Нима сабабдан ЕХҲТ биносининг олдида ўтказдингизлар?

- Сабаби ҳозир Қозоғистон ЕХҲТ га раислик қилмоқда. Депортация масаласи айнан Қозоғистон раислик пайтида бўлаëтганлиги учун биз шу ерда турдик. Натижа бўлармикан деган мақсадда турдик. Иншооллоҳ бўлади деган умидда турибмиз. Сабаби бизнинг ëнимизга чиқиб биз билан мулоқотда бўлган одамлар бизга умидбахш гапларни гапирди. "Биз бу нарсаларнинг ҳаммасини етказамиз” деб айтишди. Хуллас улар бефарқ эмасликларини айтишди.


Абдукамол Мирзақосимов, Ҳаага, Ҳолландия:

- Ҳолландиянинг Ҳаага шаҳрида Қозоғистон элчихонасининг олдида бўлди пикет. Болалар ишда бўлиб қолганлиги сабабли одам унчалик кўп бўлмади. Биз тўрт одам чиқдик. Бизга полиция томонидан бир соат вақт ажратилган эди. Биз бир соат элчихонанинг олдида туриб намойишни ўтказдик.

Озодлик: Кимдир чиқдими олдиларингизга?

- Йўқ, олдимизга ҳеч ким чиқмади. Лекин биз қўлимиздаги мурожаатномаларни бериб қўйиш учун чақиртирдик. Ëшроқ аëл чиқди. Шу аëлга тушунтириб айтдик ва мурожаатномаларимизни тақдим қилдик.


Нурилло Мақсудов, Берлин, Германия:

- Қозоғистон элчихонанинг олдида ўтказдик пикетни. Элчилар чиқди. Уларга ўзимизнинг баëнотномамизни топширдик. Уларга тушунтирдик.

Озодлик: Элчихонадагилар нима дейишди?

- Улар "Сизларнинг қўлларингиздан олган қоғозни бугуннинг ўзидаëқ Қозоғистонга жўнатамиз” деб ваъда беришди.

Озодлик: Сизларни нима учун Қозоғистондаги қочқинларнинг тақдири бефарқ қолдирмади?

- Қозоғистондаги қочқинлар бизнинг ҳамюртларимиз ва уларга Ўзбекистонда туҳмат қилиб, шунча айблар қўйилган. Уларни қамаб қўйиш хавфи борлиги учун улар бошпана излаб қочган. Уларнинг ярмига БМТ қочоқлик мақомини ҳам берган экан. Қолганлари қочоқлик мақомини олиш рўйхатига ëзилган экан. Шунақа бўлишига қарамасдан Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари буларни қўлга олиб, қамаб қўйган. Уларнинг Ўзбекистонга қайтариб юборилишлик хавфи бўлганлиги учун ўшанга қарши бўлиб ҳаракат қилдик мана. Қаерда Қозоғистон элчихонаси бўлса, ўша ерда, шу билан бирга Женевага ҳам бир қатор юртдошларимиз кетган. Улар у ерда БМТ биноси олдида намойиш қилишади. Биз ҳамюртларимизнинг Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинишига қарши бўлиб чиқаяпмиз. "Уларни Ўзбекистонга жўнатманглар. Жўнатсангизлар, уларни қамоқ ва қийноқлар кутаяпти” деб айтдик.


Фарҳод, Стокҳолм, Швеция:

- Биз БМТ қочқинлар билан ишлаш бўлимининг олдида пикет ўтказдик. бу пикетдан мақсад Қозоғистондаги 29 та муҳожир бўлган кишиларни Ўзбекистонга қайтариб юбориш эҳтимолига қарши намойиш бўлди. Бу ерда 40 нафарга яқин одам йиғилди. Швециянинг жанубидан ҳам, шимолидан ҳам келишди. Кўпчилиги ўзбек муҳожирлар. Бундан ташқари уйғур муҳожирлари ҳам бор, яна бошқа миллатлардан ҳам беш-олти киши бор.



Озодлик:
Ташкилотдан сизларнинг олдингларга кимдир чиқдими?

- Бизнинг мурожаатномаларимиз бор эди. Уларни топширдик. Яна бу ерда Қозоғистон ҳукуматига ва БМТ қочқинлар билан ишлаш Олий комиссарлигига бўлган лозунглар бор эди. Қочқинлар Ўзбекистонга жўнатилса, уларни қийноқлар кутаëтганлиги ва улар ўлимга маҳкум қилиниши борасида ҳам лозунглар бор эди.

Озодлик: Сиз ўзингиз қандай келиб қолгансиз Швецияга?

- Мен ҳам Ўзбекистондан диний айбловлар бўйича чиқиб кетганман. Тошкентда 1999 йилда портлаш бўлгандан кейин ҳар хил айбловлар қўйилган бизга. Бизнинг бу нарсага алоқамиз бўлмаса ҳам намоз ўқиганлигими учун рўйхатга олиниб ҳар ойда тазйиқ бўларди. Шу тазйиқлар кучайиб кетганлиги учун Россияга кетиб у ерда БМТ қочқинлар идорасига топширганмиз.
Категория: НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ | Просмотров: 1360 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz