«Шумланиш ҳовлида, аёлда ва отдадир»Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шумланиш ҳовлида, аёлда ва отдадир», дедилар».
Уламоларимиз бу ҳадиси шариф ҳақида жуда ҳам кўп
тортишганлар. Чунки унда шумланиш мумкин эмаслиги ҳақидаги умумий
таълмотларга зид маъно келмоқда. Шунинг учун баъзилар бу ҳадисни сиртқи маъносини олмай таъвил қилиш керак деганлар. Бошқа бирлари бу ҳадис умумий маънони хусусийлаштириш учун келган дейдилар. Учинчилари
эса, шу ҳадиснинг яна бир ривоятида, очиқроғи кейин келадиган ҳадисда
«Агар шумланиш бирон нарсада бўладиган бўлса» деган маъно борлигини
эътиборга олиш зарурлигини таъкидлайдилар. Биз мана шу қавлни
қабудга яқинроқ
...
ДАВОМИ »
| |