Исломий юртда нега ўғил болалар жинсий таҳқирланмоқда?
Бу етим болакайнинг отаси беш йил олдин минада нобуд бўлган, ўшандан бери бева онаси ва укаларини боқиш учун у бачалик қилади.
Шимолий Афғонистонда, хусусан, ўзбеклар зич яшовчи ҳудудларда қадимий бачабозлик одати қайта бош кўтармоқда.
Етим ва қашшоқ ўғил болалар нафақат аёллар
кийимида бача рақсларини ижро этишади, балки қуролли, пулдор ё қудратли
одамлар қўлида жинсий таҳқирланадилар.
Би-би-си олиб борган тадқиқот натижасида бу одат мамлакат бўйлаб кенгаяётгани аниқланди.
Айниқса, мамлакатнинг чекка ҳудудларида ҳукумат назорати заиф, қонунлар ишламайди ва қурол кучи ҳукмрон.
Бунинг ёнида қашшоқлик илдиз отган.
Баъзилар ҳатто бир коса овқат учун ҳам таҳқирга рози.
Би-би-си Ўзбек Хизмати ходими Рустам Қобил
Афғонистонда олиб борган тадқиқоти давомида бачабозлик давраларида
бўлиб, таҳқирланаётган болалар, уларнинг оилалари, бачабоз ва расмийлар
билан суҳбатлашиб радиолавҳа тайёрлаган. http://www.bbc.co.uk/uzbek/multimedia/2010/09/100921_cy_audio_dancing_boys.shtml
|