'Тошкент бир пўписа билан Қирғизистон қирғинини тўхтатиши мумкин эди'
Бирлашган Миллатлар
ташкилотининг Мингйиллик саммитида маъруза қилган Ўзбекистон Президенти
Ислом Каримов Қирғизистон жанубидаги қонли ҳодисалар юзасидан мустақил
халқаро текширув ўтказишга чақирди.
Президент Каримов фақат мустақил халқаро
текширув қирғизлар билан ўзбеклар ўртасидаги ярашувга етакловчи йўл
эканини, бундай текширувсиз қонли ҳодисалар яна такрорланиши
мумкинлигини айтган.
Жаноб Каримовнинг ушбу талаби Андижон воқеаларидан роппа-роса беш йил ўтиб янграмоқда.
Беш йил муқаддам Президент Каримов Андижондаги
қонли ҳодисалар бўйича мустақил текширувлар ўтказиш борасидаги
чақириқларни рад этганди.
Расмий Тошкент халқаро террорчиларга алоқадор
"Акромия" оқимининг конституцион тузумни ағдариш мақсадидаги
ҳаракатларини бартараф этганини айтади.
Бироқ бугун дунёнинг қатор мамлакатларига ёйилиб
кетган андижонликлар Ўзбекистон ҳукумат кучлари Бобур майдонида юзлаб
тинч намойишчиларни отиб ўлдиргани ҳақида айтадилар.
Шундай экан, жаноб Каримовнинг чиқиши нақадар жиддий аҳамиятга эга?
Би-би-си суҳбатдоши ўзбекистонлик сиёсатшунос ва собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев
http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/09/100921_int_toshpulat_yuldsahev.shtml
|