Понедельник, 24-04-29, 16:33

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Сентябрь » 25 » Саодат Амонова: “Қўлимдан қаламимни олишолмайди-ку?”
11:25
Саодат Амонова: “Қўлимдан қаламимни олишолмайди-ку?”

Саодат Амонова: "Қўлимдан қаламимни олишолмайди-ку?”

Би-би-си меҳмони – Ўзбекистон телевидениеси ва "Yoshlar” телерадиоканали раҳбариятини коррупция ва маҳаллийчиликда айблаган журналист Саодат Амонова.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Yoshlar” телеканали "Давр” ахборот дастурлари бош муҳарририяти шарҳловчиси Саодат Амонова bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчиларимизнинг саволларига жавоб берди.

38 ёшли Саодат Амонова Тошкент Давлат Миллий Университети журналистика факультетини сиртдан тамомлаган.

Телевидениедаги меҳнат фаолиятини 1994 йилдан Самарқанд телекомпаниясида бошлаган.

1998 йилда "Yoshlar” телеканали таъсис этилгач, Саодат айни каналга аввалига Самарқанд вилояти бўйича мухбир лавозимига ишга қабул қилинади.

Ўтган йиллар давомида Саодат Амонова "Yoshlar” телеканалида муҳаррир, катта муҳаррир, бўлим мудири лавзимларида ишлади.

2001 йилда Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги медали билан тақдирланган.

2007 йилда эса Саодат Амонова хотин-қизлар ўртасида ўтказилган "Атиргул” танловчида ғолиб бўлди.

2008 йилда халқаро "Олтин қалам” танловида телевидиние соҳаси бўйича учинчи ўринни олди.

Саодат Амонова ҳозирда шарҳловчи сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Журналист унинг ҳаётдаги шиори: "Нимаики бўлмасин, доим олдинга интилиш,” эканини айтади.

Цензура, порахўрлик ва маҳаллийчилик

Бундан роппа-роса бир ой муқаддам Саодат Амонова ва унинг ҳамкасби Малоҳат Эшонқулова Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясидаги цензура ва маҳаллийчилик ҳолатларини кескин танқид қилиб чиқишди.

Тошкентдаги "Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти идорасида хорижий журналист ва дипломатлар учун матбуо анжумани ўтказган журналистлар шунингдек, телевидение раҳбарияти орасида давлат маблағларини ноқонуний равишда ўзлаштириш ҳоллари кенг тарқалганини даъво қилдилар.

Журналистлар мазкур ҳолатлар кўлами сўнги пайтларда тобора кенгайиб бораётганини айтишди.

Мазкур танқидлар ортидан Саодат Амонова у ва унинг ҳамкасбига нисбатан "тазйиқ, таъқиб ва таҳдидлар” кучайганини айтади.

Журналистлар телевидениедаги қонунбузарликлар юзасидан Президент Ислом Каримов номига йўллаган очиқ номалари ҳозирга қадар жавобсиз қолаётганини айтади.

Мубина, Тошкент: 1. Танқидингиз чиққандан кейин сизга ўтказилган таҳдидлар қандай кўринишда бўлди? Аниқ қандай тазйиқлар ўтказилди ва нималардан маҳрум бўлдингиз?

Саодат Амонова: Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида, хусусан, "Yoshlar” телеканалидаги кўз кўриб, қўлоқ эшитмаган жиноятлар, хусусан, маҳаллийчилик, гуруҳбозлик, ижтимоий тенгсизлик, иқтисодий ўғирликлар менинг руҳан "портлаш”имга олиб келди ва бугунги раҳбариятнинг кирдикорларини элга ошкор қилишга киришдим. Бундай ҳатти-ҳаракатимдан сўнг менга қай даражада руҳий зарбалар бўлганлиги хусусида олдинги интервьюларимда ҳам айтиб ўтган эдим. Аввалига ички ишлар формасида келган ходимлар томонидан паспортим ҳисобдан ўтмаганлигини баҳона қилишиб ижарада турган уйимдан чиқариб юборишга бир неча маротаба уринишлар бўлди. Телефонда шахсан ўзимга, энг ёмони онамга ҳақорат ва таҳдидлар ёғилди. Бир неча маротаба ёлланган йўлтўсарлар менга ҳужум қилишга ҳаракат қилишди. Ва мен буларнинг барчаси кимлар томонидан уюштирилаётганлигини ҳам аниқ биламан. Иш жараёнига келадиган бўлсак, мен съёмкаларга чиқиш ҳуқуқидан деярли маҳрум бўлдим. Айни кунларда эса ва матбуот анжумани ўтказишга қарор қилдик. Бир ярим ой давомида уч бор лавҳа тайёрлашимга имконият беришди, холос. Бу ҳам назаримда хўжакўрсинга: "Мана биз бағрикенглик қилмоқдамиз, бизни танқид қилувчиларни таъқиб қилишдан йироқмиз,” қабилидаги телевидения раҳбариятининг навбатдаги қалтис сиёсати. Мен то бош кўтариб чиққунимга қадар муҳим тадбирларни, яъни Олий Мажлис фаолиятини, юртимизга келаётганлар делегациялар ташрифини, бошқа муҳим сиёсий тадбирлар, йирик анжуманларни ёритардим. Президентимиз билан боғлиқ учрашувларни ёритишга сафарбар қилинардим. Бугун бундай сиёсий тадбирларни ёритиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлдим. Журналист учун, ижодкор учун уни чеклаб қўйиш, ижодини бўғиш энг ашаддий таъқиб ва таҳдид эмасми?

2. Ўзбекистонда нисбатан цензурадан (ички ва ташқи) ҳоли ОАВ деб қайсини айтиш мумкин?

Саодат Амонова: Мен бу саволга фақат телевидение мисолида жавоб берсам. Чунки сўзнинг залвори оғир, масъулияти кучли. Бу савол борасида телеведения мисолида фирларимни баён қилсам, холис ва айни ҳақиқат бўларди. Менинг назаримда, барча вилоят телеведениялари цензурадан ҳоли. Буни мен ўз иш тажрибамда ҳам гувоҳ бўлганман. Чунки телевидениедаги фаолиятимни Ўзбекистондаги илк мустақил телекомпания "СТВ”да бошлаганман. Ва ана шу фаолиятимда кўплаб муаммоларни кўтариб чиқардим, журналист суриштирувлари олиб борардим, таҳлилий, кези келганда танқидий дастурлар тайёрлар эдим. Анчагина раҳматлар ҳам этитганман. Ҳозирда СТВ телекомпаниясида, ёхуд барча вилоятлар телеведениеларида фаолият кўрсатаётган ҳамкасбларим ҳозир ҳам ана шу имкониятдан баҳраманд бўлишмоқда. Ҳар ҳолда уларни овозини бўғувчилар йўқ. Негаки, бунинг сабаби, назаримда вилоят телведениеларини мамлакатимиз раҳбари кузата олиш, кўриш имконияти йўқлигида. Вилоят телеведенияси кўтарган муаммони, нари борса, вилоят ҳокими кўради ва ўз таассарруфида содир бўлаётган воқеа-ҳодисани ўз қаричи билан ўлчаб, у ё бу маънода чора кўради. Эҳтимол аксар ҳолларда, эътиборсиз ҳам қолдирар. Аммо юртбошимиз ундай эмас. Улар мунтазам телевиденияни кузатиб борадилар ва унда ёритилган муаммоларнинг тагига етмагунча, муаммоларни юзага келтирган айбдорларга чора кўрмасдан қўймайдилар. Шунинг учун бугун Ўзбекистон миллий телерадиокмпанияси раҳбарияти телеканалларда танқидий ва таҳлилий мавзудаги дастурлар, лавҳаларни намойиш этилишига йўл қўймайди…. Чунки улар ўз соҳаларидаги муаммо бизнинг телеведение орқали Президентимизга етиб борса, ўтирган амал курсисининг "тагига сув кетиши”ни жуда яхши билишади. Мана, нима учун Миллий телерадиокомпанияда танқидий мавзудаги кўрсатувлар кетмайди!… Мана қарийб бир йилдирки мамлакатнинг қоқ киндигида – пойтахтда фаолият юритаётган журналист ҳамкасбим Малоҳат Эшонқулованинг такрор- такрор ёзган аризалари, ёхуд иккаламизнинг Ислом Абдуғаниевич номига йўллаган очиқ мурожатимиз, саноқсиз телеграммаларимизнинг ҳамон уларнинг қўлларига етиб бормаётганлиги, натижада, мамлакат раҳбари миллий телерадиокомпания тизимида содир бўлаётган жиноятлардан бехабар қолиши натижасида, бизнинг уринишларимиз ҳамон бирор бир самара бермаётганлигини мисол келтиришимиз мумкин. Ана энди, ўзингиз ўйланг, пойтахтда республика миқиёсидаги нуфузли оммавий ахборот воситасида қалам тебратаётган бир эмас, икки нафар журналистнинг – бизнингки сон-саноқсиз мурожаатларимиз мамлакат раҳбарига етиб бормаяптими, демак, узоқ вилоят туман ва қишлоқларидаги омманинг арз-доди мамлакат раҳбарига етиб бориши хусусида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бугун халқ бизни кузатиб турибди. Назаримда, мабодо биз мағлуб бўлиб, амалдорларнинг куч қудрати билан туҳмат ва маломат тошлари остида ҳақиқатни қарор топтира олмасдан мағлуб бўлгудек бўлсак, бу халқнинг мамлакат раҳбарига бўлган ишончига путур етди, дегани. Негаки, одамлар, икки журналист овозини Ислом Абдуғаниевичга етказиб, адолатни тиклашга қурби етмаганида, биздек оддий одамларнинг қўлидан нима ҳам келарди, дея омма тушкун кайфиятга тушиши табиий.

Абдуллоҳ, Mаккаи Мукаррама: 1. ТВ-ни танқид қилишингиз бирор хил наф бердими?

Саодат Амонова: Нега наф бермас экан? "Ноумид-шайтон,” дейишади. Айтишларича, ҳатто қабр ёқасида ҳам умид яшар экан. Беназир юртбошимиз бор экан, нега умидимизни узишимиз керак экан? Мабодо бирор бир наф чиқишига, адолат тантана қилишига қўзим етмаганида эди, ҳақиқат дея ҳайқиришга журъат қилмасдим. Аслида "Ҳақиқат” сўзи "ҲАҚ” сўзидан олинган. Шундай экан "ҲАҚ” албатта қарор топишига ишонаман.

2. Коррупция тушунарлик, аммо нима учун маҳаллийчилик ТВ-да тарвақайлаган деб ўйлайсиз?

Саодат Амонова: Бу борада айтсам, тилим, айтмасам дилим куяди. Агар эътибор бериб қаралса, маҳаллийчилик иллати қоррупциядан, порахўрликдан ҳам каттароқ жиноят. Негаки, айнан маҳаллийчилик, биринчи навбатда миллатчиликка доя бўлади. Бунинг оқибатида эса, ҳалқ, миллатлар ўртасидаги тинчлик-тотувликка футур етади. Мамлакатимиз президентининг таъбири билан айтганда, "Маҳаллийчилик миллатни емиради, уни миллат сифатида шаклланишига, ривожига соя солади”. Умуман, маҳаллийчилик нималарда кўринади? Кадрлар танлаш ва жой-жойига қўйиш масаласида, ходимларга кўрсатув тақсимлаш, аниқроғи, кўрсатув тайёрлаш учун изн бериш масаласида, ва яна турли давлат мукофотларига ходимларни тавсия қилиш, уларга ойлик маоши тўланиши масаласида шундайгина яққол кўзга ташланадики, бу нарса турли вилоятлардан келиб пойтахтга мамлакат равнақи учун тер тўкаётган ҳамкасбларимнинг руҳиятини синдиради. Ҳозир мен номмма-ном санаб, вақтни қўлдан бой бермоқчи эмасман, аммо шуни комил ишонч билан айтишим мумкинки, кейинги беш йил давомида муносиб бўлса бўлмаса, айнан тошкентлик бўлганликлари учунгина бир эмас, бир нечта ходимларнинг номзоди Миллий телерадиокомпания тизимининг турли лавозимларига тавсия қилинди ва тасдиқланиб, уларга амал берилди. Кейинги беш йилни диққат билан тафтиш қилган киши давлат мукофотларига иқтидори борми, йўқми, бундан қатъий назар айнан тошкентликларнинг номзоди қўйилган ва тақдирланганини яққол кўради. Мен айнан "Yoshlar” каналини назарда тутаяпман… Бирорта вилоятдан келган ходимларга муаллифлик кўрсатувини тайёрлашга изн берилмайди. Бу борада гуруҳбозлик оқибатида "Yoshlar” телеканали директори атрофига тўплаган айрим вилоятдан келган ижодкорлар мустасно. Ва яна бирор бир вилоятдан келган журналист, бир йўлини қилиб, муаллифлик кўрсатувини тайёрлаш ҳуқуқини қўлга киритган тақдирда ҳам, у ходимга шеванг бор, деган баҳонада ўз кўрсатувини тасвир ортидан ўқиш таъқиқланган. Муаллифга кўрсатувини эфирда олиб бориш ва ҳатто кўрсатув якунида "Кўрсатув ижодкорлари” сарлавҳасини ёзиш ва исм-фамилияларини келтириш ҳам қатъиян маън этилган. Иш жараёнида бу ёзилмаган "қонун”, таъкидлайман, фақатгина вилоятдан келган журналистлар учун қўлланилади, холос… Биз журналистларнинг вазифаси айбдорларни, жиноятчиларни топиб жазолаш эмас, мавжуд воқеа ҳодиса, муаммо, камчилик, қўйингчи, жиноят хусусида хабар бермоқ. Буларни текшириб, адолатни қарор топтириш эса тегишли қонун идораларининг зиммасида. Шу сабаб ҳам баъзан касбимни хато танладиммикин, ҳуқуқшунос ёки прокурор бўлганимда элга кўпроқ манфаатим тегармиди, дея ўйлаб ҳам қоламан. Бизнинг "Yoshlar” телеканалида кўрсатув тайёрлаш, 27 милллион халққа сўз айтиш масъулиятини зиммасига олган олий маълумотли "келгинди” журналист терт тўкиб 300 – 350 минг сум ойлик маоши олса, оддий бир котиба эса бир миллион саккиз юз минг-икки миллион маош олишади. Бундай ҳатти ҳаракатларни маҳаллийчилик деб атамасдан, яна қандай ном бериш мумкин? Келгинди журналистга эфирда вақт йўқ, етишмайди, деган важ билан бир ойда лоақал бирорта кўрсатув тайёрлашга рухсат этишмайди-ю, фақат тошкентлик бўлганлиги учунгина бир журналистга бир эмас, уч-тўртта муаллифлик дастурларини дайёрлашга фатво беришганлариничи? Сиз маҳаллийчилик касофати демай, бу ҳолатларга қандай ном берган бўлардингиз?

Дилшодбек, Тошкент:Ассалому алайкум Саодатхон. Мен, авваламбор сизга журъат топиб бир гуруҳ порахўрларнинг чириб қолган тизимига қарши чиқаётганингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сизга берадиган саволим қуйидагича: кейинги пайтларда таҳлилчилар сизнинг чиқишларингизни Фирдавс Абдуҳолиқов, Хуршид Даврон, Комилжон Шамсиддинов каби бир гуруҳ самарқандлик мулозимларнинг ҳозирда ҳукуматда анча устунликка эришиа бошлаган Тошкент гуруҳига қарши қаратилган кейинги юриш дея баҳолашмокда. Айтингчи, шу гап ростми? Ёки бу хам, устоз Абдулла Каххор таъбири билан айтганда, телевидениега угри, мушукдек туйнукдан ошиб тушган порахур ва махаллийчиларнинг халк олдида узини оклаш учун амалга ошираётган кейинги найрангими? Бу гапларни уларнинг узлари таркатишамаётганмикан?

Саодат Амонова: Аввало, аслида, жавобнинг ўзи саволингизда мужассам экан, раҳмат. "Самарқандлик мулозимларнинг Тошкент гуруҳига қарши навбатдаги юриши” деган фикр мутлақо нотўғри талқин. Ва бундай машмашаларга аралашишни ҳам истамайман. Самарқандлик, Тошкентлик…. Бу маҳаллийчилик давлатнинг миллатнинг энг оғир нуқтаси аслида… Ва яна шуни қўшимча қилишим мумкинки, Хайрулла Нуриддиновнинг маҳаллийчилиги оқибатида бугунги кунда нафақат самарқандлик, жиззахлик, водийлик, сурхондарё , хоразим воҳасидан келиб фаолият кўрсатаётган ҳамкасбларимиз ҳам азият чекишмоқда. Масалан Нуриддиновнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари ва "келгинди, қишлоқи” деб камситганлиги учун Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилган ҳамкасбимиз Асомиддин Мардиев мана тўрт йилдирки Нуриддиновни судга бериб судлашмоқда. Бугунги кунда Нуриддиновни судга берган ходимлар сони икки-учтага етган. Айтишим мумкинки, улар Самарқандлик эмас. Шу сабабли ҳам зиддият тошкентлик ва самарқандликлар ўртасида дея нотўғри ташхис қўйиш мутлақо нотўғри. Тошкентликларнинг барчаси маҳаллийчилик дардига чалинган дейиш, ҳам ноҳақлик. Ана энди сиз санаб ўтган қатордаги зари ва зўри, амали бор самарқандлик амалдорлар деймизми, мулозимлар масаласига эътибор қаратсак…. Биласизми, нима, бундан ўн кунлар олдин мени ва ҳамкасбим Эшонқуловани Хуршид Даврон ҳузурларига чақирдилар. "Сизларнинг энг асосий хатоларингиз хорижий аммавий ахборот воситалари орқали телевидениядаги камчиликларни овоза қилишларингиз. Буни нотўғри талқин қиладилар. Шунинг учун шу ерда тўхтатинглар. Умрларингни кураш билан ўтказгунча, мана, раҳбарият рози, нима шарт қўйсаларинг, бажаришга сўз беришмоқда. Ундан кўра талаб ва истакларингизни айтинг ва келишув битимини тузинг”, деган мазмунда нақд икки кун икки соатдан панду-насиҳат бердилар. Ўз-ўзидан маълумки, биз бу ишни ярим йўлда чала ташлаб кетиш учун бошламаганмиз. Гарчи шоирни нечоғлик ҳурмат қилмайлик, уларнинг раъйини қайтаришга мажбур бўлдик. Орадан икки кун ўтмасдан медиа магнат номи билан машҳур Фирдавс Абдуҳолиқов мен билан муҳим масалада кўришиши шартлигини айтди. Учрашдик. Бу дийдорлашув Хуршид Даврон билан бўлган суҳбатнинг яна нақд икки соатлик мантиқий давоми бўлди. Кейин тушуниб кетдимки, бизни тинчитишга ташна бўлган раҳбарият аввалига Хуршид Давронни ишга солишган, самара бермагач, Фирдавс Абдуҳолиқовни "совчи” қилиб қўйишган. Аммо Фирдавс ака билан бўлган суҳбат ҳам самара бермади. Шахсан мен фикримдан қайтмадим, қайтмайман ҳам. Қўпол бўлса ҳам айтай, мен, умуман, биз опа иккаламиз Абдуҳолиқов ёхуд Хуршид Давроннинг қўлидаги бўйнига арқон солинган олапарлар эмасмизки, ким ол деса, оёғидан оладиган. Мен журналистман. Шу сабаб нимаки қилган ё қилаётган бўлсам, виждоним буюрган ва касбим тақоза этган ишни қилаяпман холос. Адолат тантана қилмагунга қадар тинмайман, рости. Ана, энди ўзингиз айтинг, шу саволда тилга олинган ҳурматли шахслардан бири бизнинг орқамизда турган бўлса, уларни бизга "элчи” қилиб юборишармиди?… Инсон ҳар бир қилаётган ишини, орзусини амалга ошишига энг аввало ўзининг имони комил бўлиши керак. Ана шундагина орзулар армонга айланмайди. Шу маънода мен ҳам бу мақсад йўлида ниятимга эришишимга, адолат тантана қилишига ишонаман.

Одилжон Махдумий, Ўш: Муҳтарама Саодат хоним! Сиз ушбу кескин танқидларингиз билан бу даргоҳда узоқ муддат ишлаб қола оламан, дея оласизми?

Саодат Амонова: Мабодо адолат тантана қилмаса, очиғи, «ковушимни тўғирлаб» қўйишлари табиий. Тўғри, биз телевидениянинг бугунги раҳбарияти Хаджаев, Нуриддиновларнинг барча кирдикорларини кенг оммага ошкор қилсак-да, ҳозирча, шукур, ишлаб турибмиз. Баъзида, "Ҳали сизларни ҳайдашмадими?”, "Нега шунча танқид қилсангизлар ҳам раҳбарларингиз муносабат билдирмайди, сизларни қувмаяпти?”дея ажабланувчилар ҳам бисёр. Мамлакатимиз раҳбарининг фармонига асосан 2010 йилдан "Yoshlar” телерадиоканали Ёпиқ акционерлик жамияти иқтисодий жиҳатдан том маънода эркин бўлди. Шу муносабат билан яқин кунларда ходимлар шартнома тизимига ўтказилади. Раҳбарият ана шу кунни орзиқиб кутаётган бўлса ажаб эмас. Мен каби ходимини даб-дурустдан ишдан бўшатиб бошига яна ғавғолар орттиришни истамаётган бошлиқларим ҳали мен билан шартнома тузадими, йўқми, мана гап қаерда, мабодо тузган тақдирда ҳам, иш берувчи томонидан нима кўп, шартномани бекор қилиш шартлари кўп. Хуллас, шунақа гаплар… Бизнинг телевидениядан ҳайдалишимиз, бу даргоҳда қайта ишламаслигимиз фожиа эмас, аммо бироқ бугунги раҳбариятнинг жиноятлари фош бўлмас экан, мана бу ҳақиқий фожиа.

Аҳмад, Торонто: Саодат Амоновага! Сизнинг танқидий чиқишингиз таҳсинга лойиқ. Лекин, айтингчи, нима учун шу пайтгача телевидениедаги камчиликлар ҳақида лом-мим демасдан келдингиз?

Cаодат Амонова: Телевидениеда ишлаётганимга роппа-росса 16 йил тўлди. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида эса 1998 йилдан бошлаб меҳнат қилаяпман. 2001 йилда Самарқанддан Тошкентга кўчиб келдим. Дастлабки йилларда "Давр”да турли мавзуларни ёритар эдим. Аммо айнан Алишер Хаджаев телевидениега раис бўлиб келганидан сўнг, телевидениенинг ноҳақликлар очиқчасига авж олди. Эҳтимол иқтисодий талон-тарожликларнинг ўрнини тўлдирса бўлар, аммо маҳаллийчилик , ижтимоий тенгсизлик оқибатида менинг ва ҳамкасбларимнинг руҳиятига етган зарарни қандай баҳолаш мумкин? Мен яна такрор айтаман, бизда ўзбекона андиша бор. Ва яна шукроналик туйғуси. Сабр, қаноат деган тушунчалар мавжуд. Телевидения тепасига Хаджаев, "Yoshlar” телерадиоканалига Хайрулла Нуриддинов келибдики, ноҳақлик устига ноҳақлик… Аммо бошида андиша қилдим. Кейинчалик, очиғи, бир узоқ қишлоқдан келиб шундай улуғ даргоҳда ишлаш насиб этганлиги учун шукур қилишим керак, бу кунларга етганлар, етмаганлар бор, деган ўйда, ўзи бўларчилик янада авж олавергач эса, шоҳ узугининг кўзидаги ёзувга қараб таскин олганидек, мен ҳам "бу кунлар ҳам ўтар кетар”, дея ўзимга ўзим тасалли берардим. Янаям очиқроқ айтадиган бўлсам, рости, журъатим етмасди, қўрқардим. Аммо барибир бўлмади, пичоқ бориб бўғизга қадалди, сабр косалари тўлиб, тўкилди. Бугунги раҳбарият мени руҳан "портлаш”га мажбур қилди. Нима дейсиз энди, ҳақсизлик дегани ҳалқумга келгандан кейин одам қўрқув ҳиссини ҳам унутиб қўяр экан-да.

Қамариддин, Нью Йорк: Саодат Амоновага саволим: ЎзТВдаги аҳволни нима учун энди ишларингиз юришмай қолганда эслаб қолдингиз? Нимага буларни ишингиз юришган пайтда кўтармадингиз? Гўёки ЎзТВда бундай қонунбузарликлар бўлмагандек. Ахир ўзингиз ҳам шуларни билардингиз-ку…

Саодат Амонова: Сиз адашдингиз, дўстим. Ҳозир менинг ишларим юришмай қолган эмас эди. 2001 йилда Самарқандда ишлаб юрган кезларим Мустақилликнинг 10 йиллиги медали билан тақдирлангандим. 2007 йилда Журналист хотин-қизлар ўртасида ўтказилган "Атиргул” танловида ғолиб бўлдим. 2008 йилда эса Халқаро "Олтин Қалам” совринига сазовор бўлдим. "Yoshlar” телеканали "Давр” ахборот дастурининг шарҳловчиси сифатида турли сиёсий тадбирларни Президент иштирокидаги тадбирлардан тортиб, расмий делегациялар, Олий Мажлисдаги жараёнларни ёритиб борардим. Аксинча, телеведениядаги ноҳақликлар хусусида айни ишим юришиб юрган дамларда ҳайқирдим. Шу боис ҳам барча раҳбарларим, атрофимдаги ҳамкасбларим ҳайрон : "Нега ундай қилдинг? Сенга нима кам эди? Барча сиёсий тадбирларни ёритсанг, "Давр” дастурининг бирор бир куни, бирор бир сони сенинг иштирокингсиз, лавҳангсиз ўтмаса, сени нима жин урди?” дея ҳайрон қолишган. Аммо гап фақат менинг ҳамиша сиёсий ва муҳим давлат тадбирларини ёритишим, ҳар куни эфирда чиқишимда эмас-ку? Ниҳоят мен ўз сўзимни, фикримни, дилимдагиларни айта олмаганлигим, лавҳаларда ўзим истаган жиҳатларни ёрата олмай тилимни тишлаб қолган онларим учун бош кўтардим. "Эҳтимол, мана шу ҳар кунги эфирга чиқишлар, дабдабаларнинг бари сараб ва бесамар бўлса-чи?” деган ўй тинчлик бермай қўйди. Ҳамма нарсага ҳам вақт керак экан-да. Ҳечдан кўра кеч бўлгани ҳам яхши дейишади. Гарчи кечроқ бўлса-да, ўзимда журъат топганимдан хурсандман. Бунинг учун мени жиноий жавобгарликка тортмасангиз керак?

Малик, Тошкент: Бордию ҳақ эканлигингизни исботлай олмасангиз нима қиласиз?

Саодат Амонова: Ҳамма гап ана шунда-да. Худо хоҳласа, ҳақиқат қарор топади, бунга ишонаман. Акс ҳолдами, нима қилишади, ишдан ҳайдашадими? Олишса ишимни олишлари мумкиндир, аммо қўлимдан қаламимни олишолмайди-ку? Ўзбекистонда бошқа оммавий ахборот воситалари ҳам кўп. Агар уларда ишлашни ҳам таъқиқлашса, Худо ризқимни бошқа соҳада бўлса ҳам беришига ишонаман.

bbc

Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1565 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz