Давра Кенгашининг навбатдаги йиғилиши Кеча 2010 йил 26 сентябр якшанба куни соат 16-00да Дунё Ўзбеклари Давра Кенгашининг навбатдаги 2 - йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон фуқоралик жамиятининг координатор(биринчи мажлисда мухолифат лидери танлаш ўрнига фуқоралик жамияти координатори танлашга келишиб олинган эди) танлаш бўйича 2-мажлиси бўлиб ўтди.Мажлисда Толиб Ёқубов,Абдужалил Бойматов,Мухиддин Қурбонов,Мухаммад Солиҳ Абутов иштирок этди. Эртанги кундан умид мақсадида ўтказилган 1-мажлисда, яни давра сухбатида тўрт йўналиш бўйича болалар мехнати ва мажбурий меҳнат, Юсуф Жумани озод қилиш, Андижон қирғини ва Алматидаги 29 қочқинларни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни тўхтатиш муҳокама қилинган эди.
Бу йўналишлар бўйича актив иш олиб бораётганлар, Умида Ниёзова (болалар меҳнати ва мажбурий мехнат ),Жахонгир Маматов (Шоир Юсуф Жумани озод қилиш), Нурилло Мақсудов(Андижон қирғини), Аҳмад Ийсо(Алматидаги 29 қочқинларни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни тўхтатиш) мулоқотга киришишга ҳаракат қилгани ва бу мулоқот натижаси тўғрисида Абдужалил Бойматов гапириб берди.Абдужалил Бойматов ўтган мажлисда 6 киши иштирок этганди.(Абдужалил Бойматов,Толиб Ёқубов,Баҳодир Чориев,Фахриддин Худойқулов,Мухиддин Қурбонов, Юсуф Расул) Бу мажлисда тўрт кишини иштирок этаётгани координатор танлаш ғоясига қизиқиш ўта сустлигини кўрсатаябди. Шу тўғрида ўз фикрларингни билдирсаларинг деб мажлис қатнашчиларига мурожаат қилди Абдужалил Бойматов.
Толиб Ёқубов ўзбек муҳолифати ва шу жумладан фуқаролик жамияти вакилларининг энг катта муаммоси молия яни пул муаммоси, бу муаммони ҳал қилмасдан бир ишни амалга ошириш мушкул деди.Мухаммадсолиҳ Абутов Дунё ўзбеклари уюшмаси тузиш ҳам амалга ошмади, бунинг сабаблари нимада деган саволни ўртага ташлади. Муҳитдин Қурбонов бу ғоялар амалга ошиш ошмаслигидан қатьий назар шу пайтгача қандай ишлаган бўлсак, шундай ишлашни давом эттириш керак, яни Дунё Ўзбеклари Давра Кенгаши давра сухбатини хар якшанба куни Лондон вақти билан соат 16-00 да ўтказилишини қатъий қилиб белгиланишини ва давра сухбати доимий равишда ўтказилиши керак деб ўз фикрини билдирди. Мажлис қатнашчилари ўртага ташланган саволлар бўйича фикр алмашишиб кейинги якшанба куни навбатдаги мажлисга бошқа фуқоролик жамияти лидерларини ҳам таклиф қилишга келишиб олинди.
Ўзбекларнинг қандай муаммолари бор ва уларни қандай ечиш мумкинлиги мухокама қилинадиган давра сухбатига мархамат!
Сухбатни олиб борувчи Абдужалил Бойматов
|