Среда, 24-05-15, 11:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 1 » Тожикистон Исломий уламолар кенгаши: аёллар миллий либос кийишсин
08:36
Тожикистон Исломий уламолар кенгаши: аёллар миллий либос кийишсин

Тожикистон Исломий уламолар кенгаши: аёллар миллий либос кийишсин

cатр турлари

Тожикистон Исломий уламолар кенгаши хотин-қизларга маҳаллий либослар асосидаги сатрда бўлишларини тавсия қилди.

Тавсияга кўра, сатр кийган хотин-қизлар хорижга талқин қилмасликлари, яъни тор кӯйлаклар киймаслиги ва уларнинг қоматлари кӯринмаслиги лозим.

Шунингдек, фақат кўзи кӯриниб, бошдан-оёқ қора кийиш ҳам мувофиқ, эмас дейилади уламолар кенгаши тавсиясида.

Айрим дин вакиллари эса уламолар кенгашининг бундай тавсияси исломга фойда келтирмайди, дея эътироз билдиришмоқда.

Тавсия ислом фойдасигами?

Тожикистонда хотин-қизларнинг миллий либосда бўлишларини тарғиб қилиш имом-хатибларга тавсия этилган.

Исломий уламолар кенгаши вакили Қобилжон Боевга кўра, ҳижоб миллий либос билан уйғун бўлиши керак.

"Масалан, хорижий либос кийишмасин, баданларига ёпишган кийим кийиб, бошларига рӯмол олганларидан маъни йӯқ. Масалан, араб, эрон ва турк либосларини кийишмасин, деймиз. Кенг миллий тожик либосларини тиктиришса, катта рӯмолларни ўрашса, бошқаларга тақлид қилишмаса, мақсадга мувофиқ," - дейди Қобилжон Боев.

Ҳар ҳолда уламолар кенгашининг хотин-қизлар сатрда бӯлиши, лекин тор кўйлаклар киймаслиги лозимлиги тавсияси фатво эмас.

Тавсия эса-да, бу тавсияни масжидларда имом-хатиблар тарғиб қиладилар.

Қобилжон Боев

Қобилжон Боевга кўра, Исломий уламолар кенгаши фақат "Исломий либосларнинг хорижий услубига" зид чиқмоқда.

Эркаклар эса уйларига бориб, бу тарғиботни давом эттирадилар. Шу мақсадда аёллари, қизлари, сингилларига босим кӯрсатиш, хӯрлаш ва айрим ҳолларда эса қимматбахо тақинчоқлар ваъда этилиши эҳтимоли катта.

Тожикистондаги таниқли дин пешволаридан бири Эшон Зубайдуллоҳ Розиқий Исломда либосининг қандай кӯринишидан қатъи назар, аёлнинг қўли ва юзидан ташқари бадани ёпиқ бӯлса, шунинг ўзи етарли эканлигини урғулайди.

"Бу мавзуда хотин-қизларимизни эркин танлов қилишларига имкон бериш зарур," дейди у.

"Исломий уламолар кенгаши диннинг ҳамма муаммоларини ҳал килибди-ю, фақат аёллар либоси қолибди-да! Аёллар либосларини нега бунчалар муҳокама қиладилар? Бу уламолар кенгашига ярашмайди, деб ӯйлайман. Халқимиз мусулмон халқидир. Уламолар кенгашининг ҳар бир иши Исломга фойда келтиришига умид қиладилар. Тадбири Ислом фойдасига бӯлмайдиган бӯлса, уламолар кенгашининг обрўси йўқолади," дейди жаноб Розиқий.

Оқ ҳижоб, қора ҳижоб...

Тожикистонда аҳолининг Исломга мойиллиги кучли ҳисобланса-да, мамлакат дунёвий тараққиёт йўлидан бораётганини эслатиб турадиган манзаралар ҳам талайгина.

Кўчаларда бири ҳижобдаги, бошқаси Оврўпоча кийинган яқин дугоналарни учратиш мумкин.

Тожик қизчалари

Исломий оилаларда қизалоқалар ҳали эсларини танимасдан ҳижобга ўргатилади

Пойтахтдаги олийгоҳлардан бирида ўқийдиган ҳижобдаги қизгина замонавий кийинган курсдошлари билан келаётган пайтда суҳбатга чорладим.

"Мен талабаман, олийгоҳда сатрда юриш мумкин эмас. Шу сабабли олийгоҳда катта рӯмолимни олиб қӯяман, остидаги кичик рӯмолда юраман. Фақат йӯлга чиққанимда бўйним ёпиқ бӯлади. Шахсан мен мана шу кенг тожик кўйлакларини афзал биламан. Чунки бунда қизларнинг қомати кӯриниб турмайди. Бошларига сатр ўраб қоматларини кӯз-кӯз қиладиганлар ҳам учрайди. Бунинг устига яна шунчалар бўянадиганлар борки, ҳижоб кийганининг маъносини тушунмайсан," дейди у.

Бу талаба қиз яқин ўтмишда кўплаб тожик аёллари миллий кўйлак кийиб, кичик рўмол танғиганликлларини айтади.

"Ҳозир эса тор кўйлак кийиб, катта рўмол ўранганлар кўпаймокда. Бундан кўра шу аввалги кӯриниш яхшироқ эди," дейди у.

Тиббиёт олийгоҳида ўқийдиган Замирахон эса: "Ҳижоб ўранмаганлик бу тарбияси йўқ ёки Худодан қӯрқмайди, дегани эмас. Сатр кийганларнинг айримларини билсангиз эди..." дея гапини чала қолдиради.

Шарофатхон исмли ўзбек аёли эътиборни фақат кўзлари кўринган ва бошдан оёқ қорага ўранган хотин-қизлар пайдо бўлаётганига қаратади.

"Мен қора кийишга умуман қаршиман. Бундай либосни на келинимга, на қизимга тавсия қиламан. Биз ҳам сатр киямиз. Умуман қора кийиш саломатликка ҳам унча фойдаси йўқ. Қора сатр биз учун эмас. Арабистонда кийишади. Улар бизга ӯхшаб доимо кийиб юришмайди-да. Бир жойга боришса, кийишади. Уни ечишса, тамоман бошқа одам улар," дея эшитганларини айтади аёл.

Шарофатхон Тожикистонда қора либосларда кўринаётган аёлларни "аҳли тақво" деб айтишларини тушунтиради.

Тожик аёли

"Мен арабларникига ўхшаш ҳижобга қаршиман..."

"Улар жуда покиза бӯлишлари керак. Улар умуман камроқ кўчага чиқишлари керак. Бизку ишчимиз, ишлашимиз керак, нон топишимиз керак," дея кулиб кӯяди суҳбатдош.

Ҳар ҳолда Душанбе кӯчаларида на қора ва на бошқа рангдаги ҳижобни ихтиёр этмаган, Оврўпоча кийинган хотин-қизларни ҳам кӯплаб учратиш мумкин.

Уларга биров нега бундай кийиндинг, деган гапни эшитмайсиз. Лекин микроавтобусларда, бозорларда аёлларнинг кийиниши, рафтори, сочлари ҳақидаги диний насиҳатлар тез-тез қулоққа чалинади.

Айни вақтда ҳижобни жамиятда эътиборда бўлиш учун киядиган хотин-қизлар ҳам учраши урғуланади.

Сўнгги йилларда Тожикистонда хотин-қизлар ва Исломий ақидалар атрофида баҳсу мунозаралар кучайган.

Ўтган йили олий таълим даргоҳлари ва умумтаълим мактабларига қизларнинг ҳижобда келиши таъқиқланди.

Аввалроқ эса хотин-қизларнинг масжидларга бориб ибодат қилишларига чек қўйилган эди.

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1645 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz