Давра Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун 3-октябрь куни(якшанба) Давра Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз Давра кенгаши фуқаролик жамияти вакилларининг координаторини сайлаш бўйича давомли мажлислар ўтказиб келябди. Ўтган 2-мажлисда кейинги мажлисларда координатор сайлаш кун тартибидан вақтинча чиқариб ташлашга келишиб олинган эди. Бугунги 3-мажлисда 6 киши иштирок этти.Булар:Толиб Ёкубов ,Абдужалил Бойматов, Баҳодир Чориев, Муҳитдин Қурбонов, Мухаммадсолиҳ Абутов, Абдусалом Каримов. Давра кенгаши қатнашчилари олдинги мажлисларда муҳокама қилинган, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат, Юсуф Жумани озод қилиш, Андижон қирғини, Алматидаги 29 қочқинларни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни тўхтатиш каби йўналишлар бўйича олиб борилаётган ишларни муҳокама қилишди. "Бирдамлик" ҳаракати лидери Баҳодир Чориев Давра кенгаши қатнашчиларини ўз ташкилоти атрофида уюшишни таклиф қилди. Бу таклифга ҳар бир мажлис қатнашчиси ўз фикрини билдирди. Умумий фикр шу бўлдики Давра кенгаши фуқаролик жамияти вакилларининг ихтиёрий иштироки асосида ташкил топган.Давра кенгашида ҳеч қайси ташкилотнинг устунлигига, диктатига йўл қўйилмайди. Фуқаролик жамияти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг кенг миқёсда топталадиган йўналишларни аниқлашда қуйидаги тартибга амал қилади. Аввало қонуний (Легал,юридик)ҳаракат, кейин сиёсий ҳаракат амалга оширилгандан сўнг ижтимоий ҳаракатни оширишни амалга лозим деб аниқлайди. Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат, Юсуф Жумани озод қилиш, Андижон қирғини, Алматидаги 29 қочқинларни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни тўҳтатиш каби йўналишлар шу мезон (критерий) асосида белгилаб олинган. Келажакда бу йўналишларга туркчилик, Ўш, Жалолобод қирғини каби муаммолар ҳам қўшилиши мумкин. Албатта баъзи ташкилий ишлар амалга оширилгандан сўнг. Давра кенгаши қатнашчилари келаси якшанбада навбатдаги мажлисни ўтказишга келишиб олишди.
Суҳбатни олиб борувчи Абдужалил Бойматов.
|