Пятница, 24-05-03, 03:18

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 13 » Узум ва унинг фойда ва зиёнлари
23:15
Узум ва унинг фойда ва зиёнлари

Узум ва унинг фойда ва зиёнлари

Абдуқодир Нурмухаммад ўғли,
"Малҳам” халқ табобат маркази раҳбари, халқ табиби.

Қуруқ-совуқ эрур узум мижози,
Уруғи ҳам шундай, бунга бўл рози.
Хўл иссиғи бўлар, жуда яхшидир,
Оқи эса мевларнинг нақшидир.

Янгисидан еса топар дил ҳузур.
Аммо қорин тинмай қилар "қурру-қур”.
Емиш қилса уни кимки наҳорга
Иссиқ меъда айланади баҳорга.

Тану жонга ундан равноқ эрур ёр,
Ислоҳини излар бўлсанг, бил анор.

Узум –ток чирмашиб ўсадиган ва бўйи 30-40 м га борадиган кўп йиллик ўсимликдир. Ток зангининг пўстлоғи жигарранг тусда бўлиб узун-узун тилимлар ҳолида поялардан ажралиб чиқади. Навдалари сарғиш ёки қизғиш тусда бўғим-бўғим бўлиб ўсади. Барглари одатда уч ёки беш бўлакли, гоҳида чуқур кесилган бандлидир. Гуллари майда, кўримсиз юмшоқ ёки қаттиқроқ бўладиган тўп гуллар ҳосил қилади. Мевалари сершира, шакли ранги ва катта-кичиклиги ҳар хил меваларда 1 дан 7 тагача уруғи бўлади.

Май-июнда гуллайди, мевалари июл-сентябрда етилади. Узумниниг асосий мевалари, уруғлари ёш навда ва барглари фойдалидир. Меваси таркибида 20 % қанд ва 55 % сахароза , 90мг каротин ,13 мг никотин ва ошловчи моддалар ҳамда ҳар-ҳил гликозитлардан 2,5% атрофида органик (олма , мой) кислаталаридан, оксалат ва салисалат кислата ва В.С ,К1,витоминлар бор.

Меваларининг пўстлоғида ошловчи ва бўёқ моддалар 3,4 % гача бор. Уруғларида 20 % мой, 8% гача ошловчи моддалар –ванилин, олма кислатаси бор. Ток баргларида 2 % қанд, витамин "С”, шунингдек каротин каби моддалар бор. Бизнинг ўлкамизда узумнинг 70 га яқин тури мавжуддир. Дунёда 2000 (икки мингга) яқин узум нави бўлса шундан 400 га яқини жонажон Ўзбекистонимизда ўсади.

Винаабоп ва майизбоп узумнинг 30 га яқин тури етиштирилади. Унинг шифобахшлик хислатлари энг яхши ва фойдали мевалар сарасига киради. Озуқа ва қон пайдо қилишда унга тенг келадиган маҳсулотлар ўртасида етакчи ўринни эгаллайди.

Узум мижозларни мутадилаштиради, қонни хайдайди, кўкрак ости ва ўпка аъзоларини ёмон хилтлардан тозалайди. Баданни семиртиради, агар уни сўриб ичидаги сувини ютиб, пўстини ташлаб юборилса , буйракдаги чарвини кўпайтиради бирақ медаси хўл мижоз ва ёмон хилтлик кишиларга зарар қилади. Уларда ел пайдо қилади. Шу пайтда зира ва арпабадиён истемол қилса зарари бартараф бўлади. Борди-ю жигар ва талоқда тиқилма бўлса хам зиён қилади. Буйракка ҳам зарарли. Бундай холда петрушка уруғи ейилса кифоя. Шунингдек, ични юмшатади, унинг еган кишини чанқатади. Бундай ҳолда занжабил ва нордон норсалар тавсия қилинади. Агар узум еб устидан совуқ сув ичилса жуда зарарлидир. Хатто ичкетар ва истимага мубтало қилади.

Янги узилган узум ҳазми оғир, пўсти бир оз юмшаб тиришгандан кейин ейилса ҳазми осонлашади. Шунда ел ҳосил қилиши озаяди. Танага қувват бағишлайди, семиртиради, соғлом қонни кўпайтиради, ортиқча ва зарарли моддаларни пиширади, ични юмшатади. Нимжон беморлар ва тўшакдан яни турган ҳасталар ҳамда доимий совуқ иситма тутадиган кишиларга фойда қилади.

Абу Али ибн Сино узум ва майизини ичак оғриқлари, бўйрак ва қувуққа ишлатган бўлса, барги ва жингалакларини бош оғриғи, кўз шамоллашида, меъда – қулоқ касалликларини даволашда фойдаланган. Қуритилган барг шираси билан дизентерия, поя ва шоҳларининг кули билан тери касалликларини даволаган. Ҳалқ табобатида токнинг баргидан олган шираси кўзни равшанлаштирувчи, баргидан тайёрланган дамламалари бод ҳасталигини даволашда тавсия этилган. Бундан ташқари баргининг дамламасидан тамоқ оғриганида чайишда ва тери жароҳатларини ювишда фойдаланилган.

Узум майизи, айниқса, тоифи навининг майизи медъа, жигар, буйрак ва қувуққа яхши шифо бўлади. Узум уруғидан ёғ олинади. Бу ёғ баданни беҳад иситувчи, қуюқ моддаларни таҳлил қилувчи, шишларни қайтирувчи, терини юмшатувчи модда ҳисобланади. Узум уруғининг мижози иккинчи даражада совуқ ва қуруқдир. Агар уни ейилса бод ҳосил қилади. Ични қотирад, маний ва пешобни боғлайди. Лекин буйрак ва қувуққа зарари бордир. Ток ўтининг кулини ейилса, буйрак ва қувуқ даги тошларни майдалаб тушириб майдалаб туширади. Уни боғласа жинсий азолардаги шишларни қайтаради, бавосирга "малҳам” бўлади. Кузда ток кесилганида оқиб чиқадиган суви, яъни токни "кўз ёши” буйрак ва қувуқдаги, тошни майдалаб, сўгалларни, бадандаги қонталашни йўқотишга ёрдам беради.

Замонавий табобатда узум мевалари ёки суви юрак, ўпка, буйрак касалликларида, подагра, кам қонликда, юқумли касалликларда организмни қувватга киргизиш ва хазм тизими ишини аслига келтириш, чанқоқни қондириш, пешобни кучайтириш учун ишлатилади.

Камқонлик, нефрит, сринкали бранхит ва бошқа касалликларда меваси истемол учун берилади. Бундан ташқари узум ўпка сили ҳамда асаб касалликлари туфайли одам дармонсизланганда ва хаддан ташқари озиб кетганида организмга қувват берувчи иштаҳа очувчи дори сифатида тавсия этилади.

Ток баргидан жигар касаликларида ишлатиладиган ВИТИХОЛ препарати олинган ва тиббиётда холосос ишлатилади.

Холосос холецестит ва гепатитни даволашда қўлланилади.Ток мевасининг доривор препарати ампулаларда чиқадиган НАТУРОЗА коллапс (кўп қон йўқотиш,қон томирлар тонусининг ўзгаришида қон айланишининг бирданига сусайиши туфайли юз берадиган холатида) ҳамда шок (рухий ёки жисмоний зарба натижасида организмнинг оғир шикастланиши) холатида венадан берилади.

Қандли диабет, меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллигида организмда йирингли жараёнлар кечилаётганида беморга узум бериб бўлмайди.Уларга баргидан куйдагича "МАЛҲАМ” тайёрланади.4 ош қошиқ (40-50 грам қуритилган) узум баргига 0,5 летр қайнаган сув куйилади. Сўнгра паст оловда 10-15 дақиқа қайнатилади. Сўнгра сузиб олиниб овқатдан олдин 3-4 пиёладан ичилади.

Асасан қандли диабетда ва гипертоник касаликларига фойдалидир.Ёки майиздан қайнатма таёрлаш учун 100 грам майиз янчилиб ,устига 200 грам сув қуйилади. Сўнгра 10 дақиқа қайнатилиб совугач сусиб олиниб , таъмига қараб лимон қўшилиб овқатдан олдин ярим стакан ичилади.

Ток баргидан олинган суви ёки баргининг ўзи гумаласимон сўнгалларга ўн икки кун икки махал қўйиб боғланса фоойда қилади.Ток баргининг сувини қўтир ва темираткиларга эса ўн кун уч махалдан суртиш ёки беш грам арпа уни қўшиб бир суткадан кейин боғласа яхши ёрдам қилади. Кўздан ёш оқишини тўхтатади.Токнинг ёваисини илдиз суви узум сиркаси билан ичилганида ,истесқо касалига фойда қилади.Ўн беш кун уч махалдан ўттиз грамдан ичилади.
Пархези қовун, нўхот, ловия, аччиқ ва шур таомлар ейилмайди. Жинсий алоқадан тийилиб туради.

Ич кетиш ва иссиқдан бўлган касалликларда барг суви беш кун уч махал икки ош қошикдан ичилади.

Энди узумга келсак унинг давоилиги қуйдагичадир; қаттиқлик,юмшоқлик,ширинлик ва бошқа сифатлари баробар бўлса-да ,оқи қорасидан яхшироқ хисобланади. Унинг озиқалиги анжирнинг озуқалигига ўхшаб кетади. Майизи жигар ва меъда касалликларида ейилса фойда қилади. Тоифи майизини ким бир ой давомида суринкали истемок қилса кўзини нури кўпаяди.Ким доимо майиз еб турса сира тишлари оғримайди.Агарда майиз уруғини янчиб 300 грамини уч летр сувда қайнатиб ўн кун уч махалдан эллик грамдан ичса буйрак ва қувуқ касалликларига фойда қилади.

Бизнинг "МАЛХАМ” халқ табобат марказимиз ходимлари ўзларининг йигирма йиллик тажрибамизга асосланиб майиз ёрдамида ранг баранг "малхам” ва хаб дорилар қилиб минглаб беморларимиз дардага малхам бўлияпмиз. Бизлар тайёрлаган дориларни беморларимиз бир икки ой давомида истемол қиладилар.

Ҳадисда келди-ки ,майиздан хар он
Тановил айлангиз, ажойиб дармон.
Балғамни тиндирар, сафро сўндирар,
Асабни мустахкам қилар бегумон.

Ёки

Хадисни давомин эшит эй Дўстим
Майиздан сўнади хатто ғазаб хам.
Юракни бақувот қилади майиз
Юракнинг ишига беради ёрдам.

Тозаланган майиз

Майизким,уруғидан покланган замон,
Ейилса ,тўқ тутар ,қуввати аён.
Қуюлган хилтларни пиширади у.,
Ичингни мулойим қилади хар он.

Ёки

Майизким,уруғдан покланса агар,
Ейилса ,кўп фойда олади жигар.
Совуқ мижоз учун жинсий қувватдир
Бадан семиради,озғинлик тугар.

Йўтал, ичак яраси

Йўталга сабабчи бўлганда балғам
Буйрак билан қовуқ оғриса хар дам.
Ёки ичакларда бўлганида яра,
Бу дардда беради майизинг ёрдам.

Сийдик томчилаши

Уруғин олгину унга жойла мурч
Давомли емоққа сарф айла куч
Сийдик томчилашу,буйрак совуғи,
Ва қовуқ тошиниг иши бўлар пуч.

Ич қотиши

Майиз ивитилган сувдан ,эй одам
Ёки қайнатилган сувдан бўлса хам.
Хоҳлаган пайтингда танавул қилсанг,
Ичинг қотса,уни юмшатар хар дам.

Майизнинг зарари

Иссиқ мижозларга келтирир зиён,
Бироқ сиканжубин ичгин ўша он.
Иссиқ буйракка хам зарари бордир,
Жилонжийда уни созлар бегумон.

Ток кириндиларининг кули сирка билан аралаштириб асаб касалликларда иккила чаккага суртилади.Ёки ток шохларининг кулини эса бўғинлар бўшашувига ишлатилади.

Узум сувидан тайёрланадиган ва халк тилида мусаллас,бўза ва май деб аталадиган суюқ ичимликларнинг 10-12 тури мавжуд бўлиб уларнинг бир сўз билан шароб дейлади. Қирқ йил сақланса қадимги шароб деб эзозлашади.

Бундай майни ичган кишининг кайфияти кўтарилиб ,гохо унинг қулига айланиб, ақилдан бегона бўлади.Унда у узини бошқаролмай қолади.Табиблар мусалласни маст бўлиш учун эмас ундан хузир қилиш,танани яйратиш,”кайфини” суриш ва шифобахшлик фазилатларидан бахрамант бўлиш учун истемол қилишни тавсия қиладилар. Хакимлар Жоллинус,Суқрат ва Буқрот, Абу Али ибн Сино хамда Мухаммад Закариё айтганлар-ки ,-дейди Умар Хайём ўзининг "НАВРЎЗНОМА” китобида. Инсон танаси учун майдан фойдалироқ нарса йўқ, чунки у одамни ғамдан фориқ қилади, қалбни қувонтиради, семиртиради, қуюқ овқатларни хазм бўлишига ёрдам беради. Дудоқларни қизартиради, терини тозалаб оқартиради. Эс хотирани ўткирлаштиради…

Энди узум шаробининг шифобахшлик хусусиятларига келсак, шифобахшлиги унинг тури, тами, кучи ва фазилатларига боғлиқдир.Суюқ шароб бадандаги тиқилмаларни очади,қуюқ шароб эса хазм бўлади. Райхон қўшилган қизил ва хушбой май ичиш ёқимли . Лекин иштахани буғади.Жинсий қувватни сусайтиради. Қора шароб секин хазм бўлади.Бунда баданда савдо моддасини хосил қилади.Узум сувини қайнатиб тайёрланган шаробни пишган май дейшади. Унинг қайнатмаси қуюқ бўлиб ,баданни иссиқ қилади.Асабга куч бағишлайди. Лекин бошни оғритади.

Эски шароб аъзоларга зоха етказади.У томирларнинг ички деворларини яллиғлайди.Агар таркибида сув бўлса баданни бўшаштиради ва сариқ сув дардига дучор қилади. Ични қотиради кўкрак ости аъзоларини дағаллаштиради,меъдани яллиғлантиради, қуёшда етилган майни қуёшда етилган майни мусаллас дейишади, аччиқ ва меъдадан тез чиқиб кетади, лекин иссиқ харакат чиқаради. Янги қилинган лойқа шароб қувиқда тош, ички аъзоларда тиқилмалар пайдо қилиб аралашган шароб сармаст бўлиб бошни оғритади, меъдадан газлар пайдо қидади, бўғимларни оғритиб жигарни совитади. Бундай мусалласдан кейин қайнатма шўрва қўғирилган гўшт, дориворлик газак, қуритилган мевалардан, "газак”қилса зарарини йўқатади.

Майиздан қилинган мусаллас енгил , майга яқин ва кучли эхтирослиларга маъқул. У қуюқ бўлиб ёмон хазм бўлади, жигар томирларини ифласлантиради. Қора сафрони қўзғатади, биз май, шароб, мусаллас,бўза, хуллас асосан узумдан тайёрланган ичимликларнинг шифо бахшлиги уларнинг фазилатлари хақида фикр юриттик. Бундай "май” шунчалик фойдали бўлса нега замонавий тиббиёт майни, шаробни қоралаб, майхўрликни бадном қилишди деган савол туғилиши мумкин.

Гап майҳўрлик бадмастлик устида эмас, узум сувидан бошқа аралашмалар қўшиб тайёрланган май шаробининг озуқалиги, шифобахшлиги устида. Кимки уни дам олиш, кайфиятини кўтариш баданни яйратиб, соғлиғини тиклаш, ниятида оз-оздан дори сифатида вақти-вақти билан ичса ундан тани жони яйраб фарахбахш бўлади. Ҳадисларда "сиркасиз овқат ема” деган ажойиб насихат бор.

Сиркаларнинг энг яхшиси узум сиркасидир. Уни олмоқ учун ичига ёғ суртилган сопол ёхуд чинни идишга ёки сиғими 10-литрли бўлган шиша идишга узум сувини сузиб олгач қуйиб, 1-литр саримсоқ пиёз сиркаси аралаштиради ва идишнинг оғзи беркитилиб, лой сувалиб қуёшга ёки иссиқ жойга ташлаб қўйилади. Шу зайлда сирка холига келиб тайёр бўлгунча кутилади. Узум сиркасининг мижози мураккаб-ул-қувват яъни таркибида озроқ мижозли модда бўлиб, иккинчи даражада қуруқ ва совуқдир. Сирканинг шифобахшлиги тўғрисида жуда кўп гапириш мумкун, масалан : сиркани ўзини хидласа бурун ва бош қисмидаги бўғилишни очади, иссиқ тумовни боғлайди, иссиқ бош дардини босади ва иссиқ мижозли мияга қувват бағишлайди.

Сиркани асалга аралаштириб суртилса, кўз остидаги кўкимтирни йўқ қилади. Тери остидаги харом қонни тарқатиб юборади. Ёки сиркага туз қўшиб оғизга олинса. Тиш мулкидан келаётган қонни тўхтатади. Сирканинг ўзига ғарғара қилинса, халқумга зарарли моддалар тушишини олди олинади, тамоқ дардларига шифо бағишлайди. Агар тоза узумни сиркаси оз-оздан ичилса, халқумга ёпишиб олган зулукни туширади, эски йўтални босади, иссиқдан бўлган тўғри нафас олишни даф этади.

Сиркани иситиб ичилса қайт қилдиради, натижада меъдадаги захрли моддалар чиқиб кетиб меъда захри қотиллардан тоза бўлади. Агар уни туз билан истеъмол қилинса, сарарли замбуруғлар захри қутилган ит тишлаганда баданга ўтган захарни даф қилади. Шуни этиборга олиш керакки мижози совуқ кекса кишилар, янги ва қуруқ йўтали бор одамларга сирка истеъмоли зарарлидир. Шунингдек, аъзоларида боди бор, бўғимлари оғ0рийдиган, ички азолари суст одамларга ва бачадонида иллати бор айллар, асаби тез бузиладиган ва янги касалдан турган кимсаларга зиёндир.

Шуни эсдан чиқармасслик керакки, бир кунлик сирка миқдори 20-гр дан 32-гр гачадир. Бунинг ўрнига айрим ҳолларда шароб ёки лимон истеъмол қилсалар бўлаверади.

Табий тоза сирка яни узум,хурмо,шафтоли каби меваларни сиркаларини олмоқчи булсангиз бизни марказга мурожат қилинг.

Мурожат учун телефон;+998-74-998-5-998

Фойдаланилган адабиётлар:

ДАВОИЙ "фавоид ал-инсон”

2.Маҳдумхон МАХДУМ "1001 тиббий ҳикмат”.

3.А.Н.Саттаров Т.Р.Абдурахманов”Дардинга шифоман”

4.Абу Али ибн Сино "Тиб қонунлари”

5.Х.Холматов И.Қосимов "доривор ўсимликлар”

6.Х.Зохидий "шифо хазинаси”

www.yangidunyo.com

Категория: ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН | Просмотров: 3013 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz