Қодиржон Ботиров: мен сайловлардан яхшилик кутмайман
October 11th, 2010
Ўш
ва Жалолободдаги хунрезлик ортидан хорижга кетишга мажбур бўлган
Қирғизистондаги ўзбеклар раҳбарларидан бири Қодиржон Ботиров Би-би-си
билан суҳбатда 10 октябрдаги сайловдан ҳеч нарса кутмаслигини айтган.
Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари қирғизлар билан ўзбеклар
ўртасида миллий низони қўзғашда мамлакатдаги ўзбеклар жамоалари
раҳбарлари, жумладан Қодиржон Ботировни айблаган.
Қирғизистон Қодиржон Ботировга нисбатан Интерпол орқали қидирув эълон
қилган, Қирғизистон Бош прокуратураси Украинадан уни экстрадиция
қилишни сўраган.
(Суҳбатни тинглаш учун йўлланма:http://www.bbc.co.uk/uzbek )
|