Воскресенье, 24-05-05, 11:27

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 14 » Би-би-си меҳмони – ‘Бирлик’ ҳаракати асосчиларидан Фахриддин Худойқулов
13:05
Би-би-си меҳмони – ‘Бирлик’ ҳаракати асосчиларидан Фахриддин Худойқулов

Би-би-си меҳмони – ‘Бирлик’ ҳаракати асосчиларидан Фахриддин Худойқулов


Фахриддин Худойқулов асос солган ташкилот "Ўзбекистоннинг моддий ва маънавий бойликларини қўриқлаш "Эътиқод” ташкилоти деб номланган

Бугунги кунда Канадада истиқомат қиладиган Фахриддин Худойқулов 1962 йилда Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган.

Тошкент Давлат университетининг Ўзбек тили ва адабиёти бўлими, Тошкент Молия институтида таҳсил олган.

Фахриддин Худойқулов ижодий фаолиятини 1983 йили "Муштум” журналида адабий ходим сифатида бошлаган.

Журналнинг Маданият бўлими бошлиғи сифатида 1990 йилгача ишлаган.

Фахриддин Худойқулов 1987 йилда ўзининг ҳаммаслаклари – асосан Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба дўстлари билан бирга "Эътиқод” деб номланган ташкилот тузади.

Бу ташкилотни "Ўзбекистоннинг моддий ва маънавий бойликларини қўриқлаш "Эътиқод” ташкилоти” деб аташган.

1988 йилда Ташкилот номи Ташаббус Кенгашининг таклифи билан "Бирлик” деб ўзгартирилади.

Фахриддин Худойқулов 1990 йилда Марказий Осиёдаги илк мустақил ҳафталик – "Муносабат” газетасига асос солган ва бутуниттифоқ газетаси сифатида 200 минг нусхада чоп этган.

"Муносабат” ҳафталигининг атиги уч сони дунё юзини кўрган.

Рўзнома таҳририятининг Тошкент шаҳри ҳозирги Амир Темур хиёбони четидаги, машҳур Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасига тегишли бинодаги мулки милиция томонидан мусодара қилиниб, "Муносабат” фаолияти тўхтатилади.

Кейинроқ Фахриддин Худойқулов munosabat.com интернет-нашрини ташкил этган.

У 2005 йилдан буён Канадада яшайди.

Фахриддин Худойқулов Канадада "Туркистон” нотижорий-носиёсий Ўзбеклар юртдошлик уюшмасига асос солган.

Ҳозир у ерда "Туркистон” газетасини нашр этмоқда.

Оилали, икки ўғил ва бир қизнинг отаси.

Шеърлар ёзади, таржима қилади.

Фахриддин Худойқуловга саволларингизни ушбу саҳифанинг қуйи қисмидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk электрон манзилимизга йўлланг.

Би-би-си меҳмони саволларингизга ҳам интернет ва ҳам радио орқали жавоб беради.

Суҳбатнинг радио версиясини шанба кунги "Дараклар” дастурида тинглай оласиз.

Саволларини радио учун ўз овозлари билан беришни истаган тингловчиларимиздан ўзларининг телефон рақамларини ҳам ёзиб юборишни сўраймиз.

ББС

Категория: Б Б С Мехмонлари | Просмотров: 1286 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz