|
|
|
|
Главная » 2010 » Октябрь » 14 » Лукашенко Каримовдан инсофлирок чикди
19:42 Лукашенко Каримовдан инсофлирок чикди |
Лукашенко Каримовдан инсофлирок чикди
Хабарлардан маълумки ҳозирги кунларда Белорусда президентлик
сайловларида қатнашиш учун номзодлар кўрсатилмоқда. Янги Белорус
президентини сайлаш куни 2011 йилнинг 9 февралигача ўтиши олдин маълум
қилинган эди.
Россия телевидениесида кўрсатилган махсус фильм орқали бир неча бор
қаттиқ танқидга учраган Александр Лукашенко шунча танқидларга қарамай
тўртинчи бор Белорус президентлигига ўз номзодини кўрсатишини
яширмаяпти.
Шу кунларда уни фойдасига қонунда белгиланган 100 000 имзо ўрнига 600 000 имзо йиғилгани ҳам эълон қилинди.
Бу сафарги президентлик сайловларида Белорус Республикасидан 4 та йирик
мухолиф партияларнинг қатнашиши ҳам аниқ бўлганга ўхшайди. Чунки бу
партиялар ҳам ҳозирда қонунда белгиланган ўша 100 000 имзони йиғиш билан
овора.
Куни кеча кутилмаганда Александр Лукашенко бир чиқиш қилиб, одамларни
мухолиф партияларга ҳам қўрқмай овоз беришга чорлади. "Биз одамларга
тушинтиришимиз керак: Улар бошқа номзодлар учун ҳам овоз тўпласинлар.
Мендан бошқа яна 16 киши президент бўлишга шайланмоқда. Марҳамат. Улар
ҳам бемалол сайловда қатнашсинлар” деди у кечаги йиғинда.
Лукашенко одамларни президенлик учун эмас, президенликка номзод кўрсатиш
ҳуқуқини қўлга киритишлари учун альтернатив шахсларга ҳам овоз беришга
чорлаётганидан мақсад сайловга кўпроқ демократик тус беришдир деб
тушиниш мумкин.
Лукашенко халқ орасида ўз обрўйи жуда баланд эканлигига ўта ишонади
шекилли, рақиблар қанча бўлмасин ҳаммасини енгаман деб ўйлаётган
кўринади.
Олдинги чиқишларидан бирида у: "Бутун мухолифат 3 фоиздан ортиқ овоз ола олмайди”, деб мақтаниб ҳам қўйганди.
Хуллас Ўзбекистон президенти Ислом Каримовдан фарқли ўлароқ Белорус
президенти Александр Лукашенко ўз мухолифларига нисбатан бағрикенглик
қилиб, уларни президенлик сайловларида қатнашишлари учун кенг
имкониятлар ярата бошлади.
Бугунги Лукашенко учун мухолифат қанча фоиз овоз тўплашидан қатъий назар мухолифатни бўлгани яхши.
Ислом Каримовчи? У учун мухолифат йўқ. Мухолифат ўлиб битган. Аниқроғи уни ўзи ўша мухолифатни ўлдириб бўлган.
Диктаторларнинг бошқалардан фарқи ҳам шундаки, улар бошқа бировларнинг
фикри билан умуман қизиқмайдилар ёки ўзгача фикрлар мавжудлигини
бутунлай рад этиб келадилар.
Ўзаро низоларига қарамай бугун Ўзбекистонда жуда кучли мухолифат
борлигини кўпчилик билади. Агар буни Каримов кўра билмаётган бўлса у
албатта жуда катта хато қилади.
Қани бўлмаса у ҳам Лукашенкога ўхшаб мард келиб, мухолиф партияларни рўйхатга олинишига йўл очиб берсинчи.
Ҳеч бўлмаганда умрида бир марта телевизорга чиқиб: "Эй, ўзбеклар
келинглар энди сизлар ҳам сиёсий эътиқодда эркин бўлинглар. Бундан
буёғига сизлар ҳам, бутун демократик дунёда удум бўлганидек хоҳлаган
одамларингга эргашиб, ҳокимият учун курашишларинг мумкин десинчи... Дея
олмайди. Чунки у ўз ҳокимиятига, ҳокимиятининг халқ орасидаги обрўйига
умуман ишонмайди.
Ислом Каримовнинг 20 йиллик фаолияти шуни кўрсатдики, у машварат нималигини билмайдиган ўта димоғдор одам экан.
Шароф Рашидовдан бизга қуриган Орол ва уни минг йилликларга еткулик
фожеаси қолди. Ислом Каримовдан эса руҳи ўлик ва қўрқоқ миллат қоладиган
кўринади.
Қоплонбек
http://www.munosabat.com/main/content/view/1619/33/
|
Категория: АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН |
Просмотров: 1382 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2025 |
|
|
|