Пятница, 24-05-03, 05:30

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 14 » Меҳнат бозорини ўрганган олимлар Нобел олди
21:06
Меҳнат бозорини ўрганган олимлар Нобел олди

Меҳнат бозорини ўрганган олимлар Нобел олди

Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти лауреатлари Питер Даймонд, Дэйл Мортенсон ва Кристофер Писсаридис

Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти лауреатлари Питер Даймонд, Дэйл Мортенсон ва Кристофер Писсаридис

11.10.2010


Бу йилги Нобел Иқтисодиёт мукофотига сазовор топилган америкалик иқтисодчилар
Питер Даймонд ва Дэйл Мортенсон ҳамда британиялик иқтисодчи Кристофер Писсаридислар бугун меҳнат бозорларидаги энг актуал муаммо — тажрибаси ва илмига яраша янги иш ўринлари бўла туриб, мутахассисларнинг иш топа олмаётгани сабабларини таҳлил қилган.

 

Иқтисодиёт тилида бу феномен ҳозирда "меҳнат бозоридаги номутаносиблик”, деб аталади.

 

Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотини тақдим этувчи қўмита раиси Бертил Ҳолмланд мукофотнинг бу йилги совриндорлари меҳнатини шундай изоҳлади:


- Меҳнат бозорларида кўпгина компаниялар муносиб ходимларни топишда қийинчиликларга учрайди. Ўз навбатида ишчилар ҳам ўзларига муносиб компанияларни топиш учун жуда кўп вақт сарфлайди. Питер Даймонд, Дэйл Мортенсон ва Кристофер Писсаридислар мана шу мураккаб бозор вазиятида қидирув муаммоларини ҳал этиш йўлларини таклиф қилган, деди Швеция Фанлар академиясининг мукофотни тақдим этган қўмитаси раиси Бертил Ҳолмланд.

Ушбу қўмита аъзоси Пер Круселл эса мукофотга сазовор бўлган иқтисодчиларнинг хизмати бозорларда сотувчи ва харидорнинг вақти ҳамда саъй-ҳаракатлари фақат уларнинг ўзларига сарфланишини ташкил қилишда улкан ҳисса қўшганини эътироф этди.

 

Тадқиқотнинг асосий хулосаларидан бирига кўра, ишсизларга бериладиган ўта сахий имтиёзлар ишсизлар сонини оширади ва уларнинг иш топиш жараёнини ҳам узайтиради.

 

Тадқиқотда ишчиларга бериладиган суғурталар ва ишга олиш ҳамда ишдан бўшатиш қоидалари ўрганилган, шунингдек, маошлар бўйича иқтисодий сиёсатларнинг меҳнат бозоридаги вазиятга таъсири ҳам тадқиқ қилинган.

 

Бертил Ҳолмландга кўра, иқтисодчи олимлар ишлаб чиққан назариялар бу соҳадаги илмий изланишларнинг бошқа йўналишлари ривожига ҳам улкан ҳисса қўшади.

 

АҚШ президенти Барак Обама Даймонд номзодини АҚШ Марказий банки бошқарув кенгаши аъзолигига таклиф қилган, аммо, Сенат буни маъқулламаган эди.

 

Даймонд ўз тадқиқодларида кўпроқ меҳнат бозорлари асосларини таҳлил қилишга эътибор қаратган, унинг икки ҳамкасби Мортенсон ва Писсаридислар эса унинг тадқиқотини ривожлантириб, буни меҳнат бозорларига жорий қилиш йўлларини ўрганган.

 

70 ёшли Даймонд АҚШ нинг Массачусетс штатидаги Технология институти иқтисодчиси, АҚШ Ижтимоий таъминот, пенсия ва солиқ хавфсизлиги тизими бўйича мутахассисдир. У ҳозирда АҚШ Марказий банки раиси бўлган Бен Бернанкенинг устозидир.

 

Мортенсон эса 71 ёшда ва у Иллинойс штатидаги Шимоли-шарқий университетнинг иқтисодиёт бўйича профессоридир. 62 ёшли Писсаридис Лондондаги Иқтисодиёт олий мактаби профессоридир.

 

Улар Нобел Иқтисодиёт мукофоти учун ажратиладиган 1 ярим миллион долларни бўлишиб оладилар.

 

Нобел Иқтисодиёт мукофоти Алфред Нобел томонидан жорий этилмаган ягона мукофотдир. Бу мукофот Нобел жорий этган 5 мукофот сирасига унинг хотираси ҳурмати учун 1969 йилда Швеция Марказий банки томонидан қўшилган эди.

Категория: СОBРИНДОРЛАР | Просмотров: 1213 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz