Ғайбулло Жалиловга таалуқлик жиноят иши юзасидан қайта назорат тартибида Олий Судга мурожаат қилинмаслигига эришмоқчилар
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг аьзоси Ғайбулло Жалиловнинг 28- сентябрь кунида бўлиб ўтган апелляция судининг ажримини олиш имконсиз бўлиб қолмоқда. Судлов томони ўзининг хатолари очилиб қолишидан хавфсираяпти чоғи, Жалиловнинг ҳимоячиси ҳали ҳамон суд ҳукмини ололгани йўқ.
14- сенябрь куни "маҳбуснинг” рафиқаси Муқаддас Темирова қўл телефони орқали чиқиб (+998939046213) айни шу хабарни билдирди.
"Мен бир неча бор эримнинг адвокати Ҳасан Муҳаммадиевдан ажримни олгани
ёки олмаганлигини сўраганимда, адвокат ҳали ҳам олмаганлигини айтди.
Нега айбсиз эримни қамаб юборишади-ю, ўзлари чиқарган ҳукмни
беришмайди”. – савол ташлайди Муқаддас Темирова.
Бу борада Ғайбулло Жалиловнинг адвокати Ҳасан Муҳаммадиев билан (+998914523454) begin_of_the_skype_highlighting (+998914523454) end_of_the_skype_highlighting билан телефон орқали боғланиб ҳукмни берилмаётгани сабабларини сўраганида адвокат бир неча бор сўраётганини, аммо бир кун электр бўлмаганини баҳона қилишса, бошқа кунда тағин янги баҳоналар рўкач қилинганлигини таъкидлаган.
Жиноят
ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида 15 кундан буён электр энергияси
бўлмаслиги мумкин эмас. Чунки қанчадан қанча жиноят ишлар кўриладиган
бинода электр қувватининг бўлмаслиги мумкин эмас.
Тўғрироғи
изоҳласак ёки тахмин қилсак, тергов-судлов томони Ғайбулло Жалиловнинг
айби расмий суд ҳукмларида ўз исботини топгани йўқ. Иккинчи версия, ЎИҲЖ
нинг фаол аьзоси бўлган Ғайбулло Жалиловга таалуқлик жиноят иши
юзасидан қайта назорат тартибида Олий Судга мурожаат қилинмаслигига
эришмоқчилар.
Ҳозирда Ғайбулло
Жалиловнинг аҳволи оғир, унинг суд залида қулоғи оғирлашганини, яьни
кар бўлиб қолгани, мунтазам йўтал хуружи қийнаётгани, ўпкасини кўтара
олмай гужанак бўлиб қолганини илгариги хабарларимизда ҳам айтгандик.
Шу кунларда унинг аҳволи янада оғирлашгандир деган тахмин ҳам йўқ эмас.Шу сабабли,
Ғайбулло Жалилов Халқаро Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ёрдамига муҳтожлигини билдирамиз.
14-октябрь,, 2010-йил.
Гулшан ҚОРАЕВА
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилоят бўлими раиси.
|