Воскресенье, 24-05-05, 21:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Октябрь » 28 » Исмоил Дадажонов ББС мехмони
08:51
Исмоил Дадажонов ББС мехмони

Ўзбек мухолифати етакчиларидан бири Исмоил Дадажонов bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчилари саволларига жавоб берди

Қуйида эътиборингизга ҳавола этаётганимиз  Исмоил Дадажонов билан мулоқотни орадан уч йил ўтган   бўлишига  қарамай бизнингча  ўз  актуаллигини йўқотмаган  учун уни яна  бир ўқиб  тегишли  хулоса  қилиш  фойдадан холи эмас  деган фикрда чоп этдик.

  2007  12 Ноябрь

Исмоил Дадажоновнинг айтишича, унинг ҳаётдаги асосий орзуси ўзбек мухолифатини бирлаштириб, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш.

У раҳбарликка интилмаганини ва ҳаётда ўз ўрнини билишга ҳаракат қилишини айтади.

Хорижда юрган ўзбекистонликлар мухолифатни бирлаштиришда қандай амалий ёрдам беришлари мумкин? – деб сўрабди Қўшма Штатлардан Акмал.

Исмоил Дадажонов: Акмалжон, мухолифатнинг асосий лидерлари хорижда яшашади. Бу – ҳеч кимга сир эмас. Биз бугунги кунда хоҳлаётган нарсамиз – мана шу раҳбарият ўртасидаги келишмовчиликни бартараф қила олсак, ватанда қолган мухолифат вакилларнинг биргаликда ҳаракат қилишига жудаям катта туркти бўлади. Чунки, партиялар раҳбарлари агар Эркчилар ва Бирликчилар билан қўшилишиб маълум акцияларни қилиш, сайловларда бир-бирларини қўллаб-қувватлаш ва бир-бирларини ҳар томонлама – ҳам иқтисодий ва ҳам сиёсий – қўллаш тўғрисидаги йўлланмаларни берган тақдирда, ватандаги мухолифатнинг жипслашуви, бирлашуви жуда ҳам силлиқ ва осон кечади. Бугун шу нарсага эришиш учун ҳаракат қилишимиз керак, деб ўйлайман.

Сизнингча ўзбек мухолифати куч сифатида шаклланганми? – деган саволни Тошкентдан Малик Тоғаев йўллаган.

Исмоил Дадажонов: Маликжон, ўзбек мухолифати тўқсонинчи йилларда куч сифатида шаклланган эди. Лекин бугунга келиб мухолифат жуда ҳам кўп йўқотишлар қилди: энг кўзга кўринган вакиллари қурбон бўлишди; кўпчилик қамалди; кўпчилик мухолифатнинг ўзаро келишмовчилиги туфайли мухолифатдан кетишга мажбур бўлди. Бугун мухолифатни юшган ёки ўзаро келишган деб бўлмайди. Бугунги мухолифатнинг аҳволи жудаям аянчли. Жудаям аянчли. Бугун иложи борича ҳамма ишни бошдан бошлаш керак бўлади. Буни энди ким қилади: ёшларми ёки бизми, билмадим? Лекин, мен ўйлайманки, мухолифатнинг ҳамма вакиллари ўз хатоларини тан олишлари керак, чунки биз 18-19 йил ичида бирор нарсага, бир арзигулик нарсага эриша олмадик.

Тошкентдан Беҳруз Ботиров эса нима қилса мухолифатни бирлаштириш мумкинлигини сўраган.

Исмоил Дадажонов: Беҳрузбек, биз мана шу кунларда бир мурожаат тайёрлаяпмиз. Мухолифат раҳбарларини Оврўпа давлатларидан бирида учраштиришга ҳаракат қилаяпмиз. Бунга биз, ҳаттоки, Ўзбекистондаги баъзи бир биродарларни ҳам таклиф қилишга қарор қилганмиз ва уларнинг ҳозирда виза масалалари ҳал қилинаяпти. Биз мухолифат билан юмолоқ стол атрофида ўтириб, раҳбарлар билан Ўзбекистондаги бугунги вазиятга баҳо бериб, ўзаро келишиб, биргаликда буларни биргаликда ишлашга кўндиришга ҳаракат қиламиз. Бу учрашувда мухолифатни бирлаштиришга қаршилик қилаётган қайси раҳбар, қайси партиянинг лидери эканлигини халқ эътиборига, халқ муҳокамасига ташлашга қарор қилдик. Бу йиғилишга халқаро экспертларни ва депутатларни Польшадан, Украинадан, Швециядан ва яна бир-иккита бошқа мамлакатлардан таклиф қиламиз. Улар холис баҳо беришга ва кимлар мухолифатни бирлаштиришга тўсқинлик қилаётганини кўрсатиб беришга ҳаракат қилишади. Шу билан биз мухолифатни бирлаштиришга биринчи қадамни қўйган бўламиз.

Америкадан мухлисимиз Адҳам эса Ўзбекистон келажаги ҳақидаги қарашларингизни сўраган.

Исмоил Дадажонов: Энди Ўзбекистоннинг келажаги ҳақида бугун тўлиқ бир нарса дейиш жудаям қийин. Чунки, биз мавжуд тузумни ўзгартирганимиздаям, келгуси беш йил-ўн йиллик даврда жудаям кўп қийинчиликларга дуч келсак керак, деб ўйлайман. Шу даврда мамлакатни бошқарадиган команда жудаям сабр-тоқатли, жудаям оғир табиатли бўлиши керак, деб ўйлайман. Лекин Ўзбекистонни иқтисодий аҳволини тузатиш, ўзбек халқини иқтисодий жиҳатдан яхши кунларга олиб келиш жудаям катта муаммо туғдирмайди. Ўзбекистон жудаям бой мамлакат: ҳосилдор ерлари бор; пахта етиштиради; тиллоси, нефти, гази бор. Иншаоллоҳ, бундай нарсалар маълум бир вақт ичида амалга ошади. Энг асосий нарса Ўзбекистондаги халқнинг менталитети, халқнинг характерига келиб тақалади. Бизнинг бугунги Ўзбекистон халқи қанчалик демократияга тайёр ва уни қандай қабул қилади? Чунки, биласизми, Ўзбекистонда тўқсонинчи йилларда демократия бир оз ҳукмрон бўлган пайтда кўп тушунмовчиликлар, демократияни бошқача талқин қилишлар жуда кўп бўлган. Шунинг учун ҳам халқни демократияга тайёрлашимиз ва демократияни бошқачароқ кўринишда Ўзбекистонга олиб келиш керак, деб ўйлайман.

Ушбу савол Алишер Жумадан: Сиз бирор марта бўлсин шу йўлга кирганингиздан афсусланганмисиз? Агар шундай бўлса, ёшларга нима маслаҳат берган бўлардингиз?

Исмоил Дадажонов: Биласизми, 1988 йилда Қўқонда "Одамийлик ва инсонпарварлик” ташкилоти тузилган пайтда менга шу ташкилотга киришни тавсия қилишган. Мен ўшанда, тўғриси, олдин қўрққанман. Лекин мен кейин тушундимки, қўрқувнинг бир маълум чегараси бўлар экан. Бу чегарадан ўтиб олган одам қўрқувлардан қутулар экан. Бир қучоқ фарзандларим бор, невараларим бор. Албатта, бу йўлга кирганимдан ҳеч қачон афсус қилмайман. Лекин ёшларга менинг бирдан-бир маслаҳат ёки фикримни айтишим керак бўлса, айтаманки, ёшлар биздан кўра активроқ, биздан кўра ақллироқ бўлишларинг керак. Биз йўл қўйган хатоларга сиз қўймаслигингиз керак. Биз, балким биринчилардан бўлганимиз учундир, баъзи хатоларга йўл қўйдик. Бунинг учун бизни айблашларингиз мумкин. Биз ўзбек халқидан узр сўраб ҳам мурожаат қилганмиз. Ҳамма нарса, Ўзбикистон келажаги, Ўзбекистондаги бутун демократиянинг келажаги сиз ёшлар қўлида. Сиз ёшларни бардам бўлишингизни, бу йўлда қўрқмасдан қадам қўйишингизни, чунки бу йўл ҳақ эканлигини, ҳақ йўла эса Яратганнинг ўзи ҳамиша қўллаб-қувватлаши муқаррар эканлигини эслатмоқчиман.

Ўзбекистондаги президент сайловолди кампаниясида мухолифат кучлари ҳеч қандай ютуқларга эриша олмадилар, деб ёзибди Швециядан Аббос Маҳмудов. Шу мағлубиятдан хулоса қилиб, келажакда мухолифат кучлари қандай қадамлар қўйиш керак деб ҳисоблайсиз?

Исмоил Дадажонов: Ўзбекистон, ўзбек халқининг тақдири ҳал қилинаётган бир даврда ўзбек мухолифати, минг афсуски, бу жараёндан четда қолди. Мен мухолифатнинг сайловларда қатнашмаётгани тафсилотларига қайтмоқчи эмасман, аммо бир нарсани айтмоқчиман: ўзбек мухолифати энди кураш усулларини тубдан ўзгартириши керак. Мухолифат, биринчи навбатда, ватанда бўлаётган ҳаракатларни кучайтириши керак ва, иложи борича, мухолифат Оврўпа Иттифоқи ва халқаро ташкилотлар ёрдамида, уларнинг қандайдир кафолати билан Ўзбекистонга қайтиб бориши керак, деб ҳисоблайман. Курашни Ўзбекистонда давом эттириш керак. Ундан ташқари, энг асосий, зарур нарсалардан бири деб шуни ҳисоблайманки, бугун мухолифат ҳар қандай гина-кудратларини ва ўтиб кетган воқеаларни эсдан чиқариб, бирлашиб ҳаракат қилсагина, балким 2009 йилда бўладиган парламент сайловларида мухолифат бирон нарсага эришиши мумкин бўлади.

Пекиндан Файзулла йўллаган савол: Ўзбекистонда демократик жамият қуриш учун барча мухолифат вакиллари бир даврага ўтириб, Ислом Каримов билан музокара олиб боришига ишонасизми?

Исмоил Дадажонов: Баъзи мухолифатчиларимиз бугун Ўзбекистонда ҳукумат билан мулоқотни тиклаш тарафдори. Баъзи мухолифатчилар эса бу мулоқотдан ҳеч нарса чиқмаслигини таъкидлашаяпти. Мени фикримча, бугунги кунгача ўзбек мухолифати Ислом Каримов бошқараётган ҳукуматга бир неча ўнлаб маротаба мулоқот қилиш таклифи билан чиққан, лекин, афсуски, бу таклифлар ҳаммаси муаллақ ҳолда, ҳеч қандай жавобсиз қолди. Нима учун Ўзбекистон ҳукумати мухолифат билан мулоқотга бормади? Бунинг сабаби, албатта, тушунарли. Чунки у мухолифат орқасида ҳеч қандай куч кўрмади ва мухолифат бугун Ўзбекистон ҳукумати учун ҳеч қандай хавф туғдира олмаслигини, мухолифатдан, дейлик, беш-ўнтасини қамаса, қолганлари тарқаб кетиши мумкинлигига ишонади ва шунинг учун ҳам у жиддий эътиборни Исломий мухолифатчиларга қаратади ва ўзбек (дунёвий) мухолифатига бундай эътиборни қилмайди. Мухолифат ягона кучга бирлашсагина, унинг орқасида халқ борлигини сезсагина, Ўзбекистон ҳукумати мулоқот бошлаши мумкин. Лекин, афсуски, бугун ўшандай куч – халқ мухолифатнинг ортида турганига мен ишонмайман.

Анвар: "Барча мавжуд муаммоларга Президент Каримовни айблаш тўғримикан? Шундай бўлса, келадиган президент ҳамма проблемаларни йўқ қилишига ишонасизми?”

Исмоил Дадажонов: Ўзбекистонда декабрь ойидаги сайловларда келадиган президент ҳам, мени билишимча, ўша эски президент Ислом Каримов бўлади. Мана шу Ўзбекистондаги бўлиб ўтаётган ҳар қандай камчиликлар, ҳар қандай хатоларга айби энг катта одам, албаттаки, президент ҳисобланади. Чунки у ўзини "миллат отаси” деб, "юртбоши” деб эълон қилган. Унинг изнисиз, унинг рухсатисиз Ўзбекистонда ҳеч қандай ўзгаришлар, ҳеч қандай ҳаракатлар бўлмагани учун ҳам асосий айбдор барибир президент бўлиб қолаверади. Бу хатоларга, бу инсон ҳуқуқларининг бузилишларига, мухолифатга қўпол муомалада бўлишга, мухолиф ўзбекларнинг қамалишига, мана Андижонда бўлган қирғинларга унинг атрофида бўлган кадрлар қўллаб-қувватлаган, рағбатлантирган, уни ундаган ва хатоларини айтмагани ҳам катта бир сабаб бўлади.

Би-би-си: Айни мухлисимиз яна "Ўзбекистонда рангли инқилоблар бўлиб, … демократик жамият қурилишига ишонасизми? – деган саволни берибди.

Исмоил Дадажонов: Рангли инқилоблар масаласига келсак, бу жудаям жиддий масала. Мен Украинадаги рангли инқилобда шахсан иштирок этганман. У ерда инқилобда иштирок этган "Зарғалдоқ” коалиция бир куч бўлиб, ҳаммалари бирлашиб, ўрталарида бўлган аввалги келишмовчиликларни унутиб, инқилоб қилишди. Лекин бизда айнан мана шу асосий деталь – бирлашиш процесси бўлмаяпти. Агар Ўзбекистонда ҳам шундай бирлашилса, ана унда қандайдир инқилоб тўғрисида, яъни қон тўкмасдан инқилоб қилиш тўғрисида ўйлаб кўриш мумкин бўлади. Лекин, ҳозирги шароитда ҳар қандай инқилоб Андижонга ўхшаб қон тўкилишига олиб келади.

Мухолифат партиялари раҳбарлари ораларидаги нафрат улар имкониятнинг тугаганидан далолат эмасмикан? – дея мухолифатдаги келишмовчиликлар борасида сизни фикрингизни сўрабди Қозоғистондан Тоҳиржон Саидов.

Исмоил Дадажонов: Тоҳиржонни саволи бизни жудаям кўп йиллардан бери қийнаб келаётган савол. Мухолифатнинг асосий партиялари ўртасидаги келишмовчиликлар бу партиялар ўртасидаги келишмовчиликлар эмас, балки бу партия лидерлари, яъни раисларининг шахсий келишмовчиликларидан. Бундан икки партия азият чекмоқда. Бу келишмовчиликлар Ўзбекистондаги сиёсий аҳволга жудаям ёмон таъсир қилаяпти. Энди Тоҳиржоннинг "бу уларнинг ўз ресурсларини тугатганини билдирадими?” – деган саволига шундай жавоб бермоқчиман: биласизми, ҳозир ўзбек мухолифати дунёдаги энг қари мухолифатлардан ҳисобланади. Биз ўзимизча бир ҳисоб-китоб қилиб кўрганимизда "Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси ва "Эрк” Демократик партиясининг ҳам ўртача ёши эллик ва ундан юқори эканини аниқладик. Иккала партияда ҳам ёшлар жуда кам. Энди "Эрк” партиясининг структурасини яхши билмаганим учун мен "Бирлик” партияси тўғрисида айтаман. "Бирлик” партиясидаги бизнинг ўртача ёшимиз эллик ёшдан юқори ҳисобланади ва ёшлар жуда ҳам кам. Дейлик, шу партия ичида ресурсларини тугатган раҳбарлар ўрнини босиш учун ҳам ёш кадрларни тайёрлаётганимиз йўқ. Шунинг учун ҳам мен "Уйғон Ўзбекистон” ёшлар ҳаракатини ташкил қилиш ҳақида бир ташаббус билан чиққанман. Мен ўйлайманки, мана шу ёшлар келажакда Ўзбекистонни бошқаришга қодир инсонлар бўлади.

Америкадан Фазилат Маъмурованинг саволи қуйидагича: ўзбек мухолифатини бирлаштириш қай даражада фойда ва натижа беради деб ўйлайсиз? Ўзбек халқининг бугунги аҳволи, тан олиш керак, тарқоқ эканлигидан эмасми? Ва ички низолар тобора авж олиб бораётган бир пайтда сизнинг ғоянгиз қай даражада таъсир кучини беради деб ўйлайсиз? Қолаверса, сиз ватандан йироқда туриб ҳаракат қилаяпсиз…

Исмоил Дадажонов: Раҳмат синглим. Аввало ўзбек мухолифатини бирлаштириш деганда биз партияларни ўзаро қўшиб юбориш, уларни программаларини ёки низомларини бирлаштириш эмас, мухолиф партиялар бир позиция, бир йўналишни танлаб туриб мавжуд тузумга қарши курашишини назарда тутамиз. Дунёнинг жудаям кўп мамлакатлари бу тажрибадан ўтган. Мухолифат ўртасидаги келишмовчилик, уни Ўзбекистондаги асосий мақсад – мавжуд режимга қарши курашишдан чалғитаётганини ҳамма билади. Қолаверса, мана оддий халқ тўғрисида айтаяпсиз… Жамиятда оддий халқдан бир фоиздан ошиғи ҳеч қачон сиёсатчи бўлмаган. Сиёсат билан шуғулланмаган. Оддий халқ ҳамма вақт ўзига етакчи ахтаради. Ўша етакчи ўз фикрини тўғри етаказа олса, халқни тўғри йўлга бошлай олса, халқ унинг ортидан эргашади. Ҳозир Ўзбекистондаги мавжуд тузум, тўғрисини айтганда, оддий халқнинг жонига тегди. Албатта, Ўзбекистонда бугунги кунда иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ҳам ҳамма томонлама қийинчилик халқни "жонига тегди” деяпмиз. Агарда сиёсий ва иқтисодий бўҳронлар бу даражада қаттиқ бўлмаганида ҳам, бир хилда яшаш ҳар қандай инсоннинг меъдасига тегади. Хоҳламай қолади шундай яшашни. Бир хил яшаш зерикарли бўлади ва шунинг учун ҳам одамлар янгилик ахтаради. Бугун Ўзбекистонда ҳеч ким Каримовдан бошқа ҳеч кимнинг ортидан эргашишга журъат қила олмаяпти. Сабаби шу мухолифат, ўзини ўзбек халқини бошловчиси, лидери деб ҳисоблаётган одамларнинг ўзлари ўзаро келиша олмаяпти. Яъни, мухолифатдагилар. Агар мухолифат бирлашса ва халққа бир раҳбарни кўрсатиб, ўзаро гина-кудуратларни унутиб туриб, шу одамнинг ортидан бир чиройли программа билан эргашишни талаб қилса, менимча, халқ эргашади. Бугун халқ ўзига йўлбошчи ахтараяпти. Ислом Каримов режимидан қутулиш учун йўлбошчи ахтараяпти. Бу йўлбошчи халқни шундай йўлга бошлаши керакки, иложи борича қон тўкилмасдан, текис, силлиқ йўл билан мавжуд тузумни ўзгартириш керак дейилаяпти. Сизни мени чет элда туриб… Тўғри, мен, ҳар қандай ватандош биродарларим билан телефон орқали ёки хат орқали гаплашганимда ҳам, ҳозир чет элда бўлганим сабабли улардан узримни сўрайман. Чунки улар жудаям қийин аҳволда эканлиги, четда туриб ҳар нарсаларни гапириш мумкинлигини жуда ҳам яхши ҳис қиламан. Шунинг учун ҳам мен ва менга ўхшаган жуда ҳам кўпчилик сафдошларимиз қатъий қарорга келдик. Мана оиламиз ва фарзандларимизни хавфсиз жойга олиб чиқдик. Биз ҳам энди ўзимиздан-ўзимиз чиқиб кетмаганмиз Ўзбекистондан. Маълум бир тазйиқ ва репрессиялар ортидан чиқиб кетгандик. Аммо энди биз ватанга қайтишга қарор қилдик. Ватанга қайтишда ҳам биз Оврўпа Иттифоқи, айниқса Олмония ҳукуматига орқа қилмоқчимиз. Улар Ўзбекистон ҳукуматидан мухолифатга фаолият қилиши учун бир оз имконият беришини талаб қилишларини илтимос қилаяпмиз. Ўзбекистон ҳукумати қандай жавоб беришидан қатъий назар, биз ҳозир кўпчилик мухолифатчилар курашимизнии ватанда давом эттиришга қарор қилганмиз. Иншаоллоҳ, шу кунларда, яқин келажакда Ўзбекистонга қайтиб борамиз.

Категория: Б Б С Мехмонлари | Просмотров: 1329 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz