Ўзбекистонда қандай қийноқ усуллари қўлланади?
АҚШ собиқ президенти Жорж
Бушнинг қийноқлар террористик ҳужумларнинг олдини олишга ёрдам
берганлигини даъво қилгани "қийноқ қўллашни оқлаб бўладими", деган
баҳсларга яна туртки берди.
"Қарорлар нуқтаси" деб номланган китобида жаноб
Бушнинг ёзишича, "Сўроқлар натижасида Американинг хориждаги дипломатик
ваколатхоналари, Лондондаги Хитроу Аэропорти, Канари Уорф бизнес ва
турар жой маскани, шунингдек бир қатор бошқа нуқталарга қарши
ҳужумларнинг олдини олишга муваффақ бўлдик".
Ушбу сўроқлар мобайнида эса "сувга бўктириш", дея ном таратган қийноқ усули қўллангани маълум.
Британияда бир қатор сиёсатчилар қийноқ, дея
талқин этилиши мумкин бўлган усуллар билан террористик ҳужумларнинг
олдини олиш мумкинлигига катта шубҳа билан қарашларини айтдилар.
"Муаммо шундаки, қийноқ остидаги шахс сен ундан
нимани эшитишни истасанг, шуни айтаверади. Қийноқ аҳлоқсиз ва
қадриятларимизни оёқ ости қилувчи бир нарса бўлишидан ташқари, ҳеч
қандай самара бермайди", деди Консерваторлар партиясидан Дэвид Дэвис.
Айни вақтда, президент Бушнинг танқидчилари уни
Ироқда бир диктаторни қулатиб, Ўзбекистонда бошқасини
қўллаб-қувватлаётганликда ҳам айблашади.
Аммо Вашингтон Каримов тузуми билан халқаро
терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилиш билан бирга, уни инсон
ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва демократик ислоҳотларга ундашини ҳам айтиб
келган.
2003 йилда Ўзбекистон қамоқхоналарига ташриф
буюрган Бирлашган Миллатларнинг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео
ван Бовен мамлакатда қийноқларнинг мунтазам қўлланиши ҳақидаги хулосага
келганди.
Умрининг саккиз йилдан кўпроғини Ўзбекистон
қамоқхоналарида ўтказган собиқ диний маҳбус Муҳаммадсолиҳ Абутов
Би-би-си билан суҳбатда Ўзбекистонда қийноқлар Жорж Буш даврида
қўлланилган усуллардан бирмунча фарқ қилишини айтди http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2010/11/101109_cy_torture_uzbekistan.shtml
|