Четверг, 24-04-25, 01:02

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Декабрь » 1 » АКРОМ ЙЎЛДОШЕВ: “ИЙМОНГА ЙЎЛ”
14:40
АКРОМ ЙЎЛДОШЕВ: “ИЙМОНГА ЙЎЛ”
 "ИЙМОНГА  ЙЎЛ”

ШУҲРАТ  АҲМАДЖОНОВНИНГ  КИРИШ  СЎЗИ

Китоб – бу сўзлар уруши эмас, балки руҳлар жангидир. [1, 73-б.]
ЭДВАРД  ДАЛБЕРГ (1900-1977)

Маълумки, 2005 йил 13-14 май кунлари юзлаб фуқаролар ноҳақ ҳалок қилинган Андижон фожиаси рўй берди. Ўзбекистондаги полициявий режим раҳбарияти ва унинг кучишлатар органлари: "Андижон фожиасига Акромжон Йўлдошев раҳбарлигидаги гуруҳ, яъни "Акрамийлар" деб айтаётган ташкилот айбдор” деб таъкидлайди.

Мен 2006 йил октябр-ноябр ойларида шу фожиа таҳлилига доир лотин алифбосида [2]-[6]-мақолаларимни ёздим ва www.turonzamin.org  сайтида чоп эттиргандим (ушбу бешта мақоламнинг кирил алифбосидаги варианти 2010 йил 11 май куни www.yangidunyo.com  сайтида чоп этилган, [7]-га қаранг). Шу мақолаларни ёзиш давомида Акромжон Йўлдошев ва у 1992 йилда ёзган "Иймонга йўл” номли китобчасини топиб ўқиб чиқишга ҳаракат қилдим. Таниш-билишлардан сўраб-суриштирдим. Лекин китобча нусхасини топа олмадим.

Мен 2010 йил 21 январда Бойси (АҚШ) шаҳрига қочқин сифатида келдим. Шу шаҳарда 2006 йилдан буён андижонлик 100 нафарга яқин қочқин яшарди. 2010 йил 20 март куни Бойсидаги Blue Meadows ("Яшил майсазор”) кварталига бориб, улардан айримлари билан танишдим ва беш соат суҳбатлашдим. Уларга [2]-[6]-мақолаларим нусхасини бердим ва танқидий фикрлар бўлса айтишларини сўрадим. Шу суҳбат давомида "Иймонга йўл” китобча матнини топишга ёрдам беришларини сўрадим. Улар топиб беришга ваъда қилишди.

Китобчани ўзим ҳам Интернетда анчагина изладим. Лекин топа олмадим. 2010 йил 20 мартдаги учрашувдан кейин ҳам андижонлик қочқинлардан бир неча марта сўрадим. Ниҳоят, 2010 йил 12 июн куни уларнинг уйига борганимда шу китобча чоп этилган сайтни компютерда очиб кўрсатишди. Мен дарҳол китобчанинг сайтдаги манзилини ёзиб олдим. Китобча сайтда 2009 йил май ойида чоп этилган экан ([8]-га қаранг). 

Мен Интернет соҳасида у ёки бу даражада тажрибага эга бўлиб, "Иймонга йўл” номли китобчасини кўп вақт давомида излашимга тўғри келди. Бу китобча ҳақида Ўзбекистонда ҳам анча сўраб-суриштиргандим. Шу фактлардан кўриниб турибдики, кўпгина ватандошларимиз, айниқса ёшлар бу китобчани ўқиб чиқишмаган.

Шу сабабли Акромжон Йўлдошевнинг "Иймонга йўл” номли китобчасини сайтлардан бирида  чоп эттиришга қарор қилдим.

Акромжон Йўлдошев ва унинг "Иймонга йўл” номли китобчасига доир қўшимча фикрларим, "Акрамийлар" ташкилоти, деган туҳмат билан Акромжон Йўлдошев ва бошқа юзлаб бегуноҳ  ватандошларимиз қамалишининг асл сабаблари ҳақида [9]-[10]-мақолаларим давомида ёзаман, Аллоҳ хоҳласа.       

А.Йўлдошевнинг турмуш ўртоғи Ëдгора Йўлдошева, ўғли Абдулла, қизи Розия, невараси Исмоил яқин вақтларгача Бойси шаҳрида яшади [11]. 2010 йил июн-август давомида 52 нафар андижонлик қочқинлар Бойсидан 2700 километр наридаги Чикаго (АҚШ) шаҳрига кўчиб кетишди. Яқинда суриштириб кўрсам, бу қочқинлар билан бирга Ëдгора Йўлдошева ва унинг яқинлари ҳам кўчиб кетишган экан. 

Акромжон Йўлдошевнинг ягона ўғли Абдулла Бойси шаҳри университетида молия соҳаси бўйича ўқиётгани ҳақида [11]-мақолада ёзилганди. Отаси ҳақида қўшимча маълумот олиш учун мен 2010 йил 26 октябр куни Бойси университетига бордим. Мен Department of Marketing and Finance Administrative Assistant Sue Ellis хоним билан гаплашдим. У бир неча жойга қўнғироқ қилиб, кейин менга мурожаат қилди: "Сиз Абдулла номига хат ва телефон рақамангизни ёзиб беринг. Биз хатингизни Абдуллага бериб қўямиз. У лозим топса сизга телефон қилади”. Мен ўзимнинг кимлигим, учрашувдан мақсадим, манзилим ва телефон рақамим ҳақида ёзиб имзо қўйиб бердим. Лекин Абдулла 26 октябрдан бери менга телефон қилгани йўқ. Балким у ҳам Чикагога кўчиб кетгандир.

"Иймонга йўл” номли китобча матнини келтириб ўтишдан олдин Акромжон Йўлдошев ва унинг ташкилоти ҳақида сайтлардан олинган айрим маълумотларни баён қилиш ўринлидир. Унинг раҳбарлигидаги гуруҳни "Биродарлар” деб аташади.

А.Йўлдошев ва унинг "Биродарлар” гуруҳи ҳақида энг яхши тўрт қисмдан иборат мақолани www.yangidunyo.com  сайти раҳбари, журналист Юсуфжон Расул сиёсий қочқин мақомида  Норвегияда яшаётган Ҳотам Ҳожиматов билан суҳбат тарзида ёзган ([12]-га қаранг). Шу тўртта мақола охирида ўқувчиларнинг 95 та изоҳи берилган. Улар орасида Ҳотам Ҳожиматов айтган фикр ва фактларга жиддий эътирозни кўрмадим. Яъни у айтган гаплар асослидир. Шу сабабли [12]-мақоладан кўпгина иқтибослар келтирдим. Имкониятдан фойдаланиб муҳим ва қизиқарли [12]-мақола учун Юсуфжон Расул ва Ҳотам Ҳожиматовга ўз миннатдорчилигимни билдираман.       

Акромжон Йўлдошев, адашмасам 1963 йилда Андижонда туғилган. У мактабда математика ўқитувчиси бўлиб ишлаган ва 1992 йилда "Иймонга йўл” номли китобчани ёзган [13].   

 

Фото. Акромжон Йўлдошев панжара ортидан сўзлаётган пайти. 2005 йил октябр. [14]      

«Ҳурматли олимимиз Алоуддин Мансурнинг (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) 1991 йил охирида ёзиб тугатган ва "Шарқ Юлдузи" ойномасида илк бор ва кейинчалик "Чўлпон" нашриётида чоп этилган "Қуръони Карим изоҳли таржималари" китоби бутун ўзбек халқи учун ажойиб бир совға бўлганди. Кўпчилик Ислом дини ҳақида илк тасаввурни шу китоб орқали олганди. Бу китоб Акромжон Йўлдошев ҳаётида тубдан ўзгариш ясайди. Акромжонни суҳбат олиб боришлик ва ораторлик маҳорати бор эди. У киши билан соатлаб суҳбат қурсангиз ҳам зерикиш сезмасдингиз. У суҳбат давомида ўз сўзларини Қуръони Каримдан жуда кўплаб суралар билан тасдиқларди»  [12, 2-суҳбат]   

«1992-93 йиллари Акромжон Юлдашев "Хизб ут Таҳрир" ҳаракатидан ўзининг бир неча тарафдорлари билан ажралиб чиқди ва янги жамоатга асос солди»  [12, 2-суҳбат] 

«Аста секин "Иймонга йўл" ва "Қуръони Карим изоҳли таржималари" асари "Биродарлар" ҳаракатининг асосий қўлланмасига айланди. Кейинчалик диний илмдан хабардор инсонлар Акромжонни Қуръони Каримни Аллоҳ нозил қилган араб тилида билмаслиги динда бир ёқлама ва тор йўл тутишига олиб келганлигини таъкидлашган эди. Лекин Акромжон ва унинг сафдошлари ҳар бир инсон учун Қуръонни араб тилида билишлик шарт эмас, асл мақсад китобни моҳияти - маъносини билишлик, деб такидлар эдилар»  [12, 2-суҳбат]    

"Акрамийлар" ташкилоти борми ёки йўқми, деб тортишишни ўзи Акромжон Йўлдошев асос солган жамоа аъзоларига нисбатан беҳурматлик бўлар эди. Албатта бу жамоат бор. Уни инкор қила олмаймиз. Лекин бу жамоат аъзолари ўзларини "Акромийлар" дейишларини хоҳламайдилар. Бу улар учун ёқимли эмас шекилли... Яна ким билади дейсиз?!

Улар бир бирларини "Биродарлар" деб чақирадилар ва Андижонда улар "Биродарлар" номи билан танилганлар. Кейинроқ бу ҳаракатга Акромжон асос солгани учунми халқ уларни "Акромийлар" деб ҳам атайдиган бўлиб қолганди»  [12, 1-суҳбат] 

"Лекин биз "Биродарлар"ни тўғри тушинишимиз керак, негаки улар ҳеч қачон "Акрамийлар" деган жамоага аъзо бўлмаганлар. Чунки бундай расмий номдаги ташкилот аслида ҳам йўқ...

Лекин расмий бошқа уюшмалари бор эди уларни. Масалан, Андижондаги «Қурилиш СавдоТаъминот» корхонаси... Бу корхона 2000 йилда ташкил қилинган эди. Таъсис аъзолари қуйидагилар:

1. Орифхўжаев Дилшод Тожихўжаевич, 1963 йили туғилган.
2. Усманов Искандарбек Мамадалиевич, 1966 йили туғилган.
3. Маҳмудов Оббосхон Зикиряхонович, 1973 йили туғилган.
4. Нуриддинов Исомиддин Бадриддинович, 1966 йили туғилган.
5. Холмирзаев Бахтиёр, 1957 туғилган.
6. Нуриддинов Бурҳониддин Бадриддинович, 1974 йили туғилган.
7. Алимов Умарали Шарифжонович, 1965 йили туғилган.
8. Қаюмов Тойиржон, 1952 йили туғилган.

Бу корхона кейинчалик ўз атрофида бешта янги фирмаларни бирлаштирди. Булар: «Бетон таъминот», «Транс таъминот», «Капитал қурилиш», «Турон Мебель» ва Тошкентда «Турон Продакшн» фирмалари эди.

Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил қилинган эди. Бу хўжалик раиси Маҳмудов Оббосхон эди» [12, 1-суҳбат]  

"Биродарлар" ўзларини холис ва сидқи дилдан қилган меҳнатлари билан халқ ичида обрў қозонган эдилар. Уларни корхоналарига ишга кириш ўта қийин масала эди. Кўпчилик йиллаб навбат кутар эди.

Уларнинг қурилиш ташкилоти вилоятда кўплаб колледж, спорт иншоотлари қурилишларида қатнашиб, шаҳар ва вилоят халқига жуда таниш бўлган эди. Улар ишлаб чиқарган мебеллар сифатлилиги билан машҳур эди. Ҳатто шаҳар ҳокими кабинети ҳам улар ишлаб чиқарган шинам мебеллар билан жиҳозланган эди. Умумий овқатланиш тизимида ҳам анча ютуқлари бор эди. Масалан икки уч йил аввал Андижонга борганимда албатта "Биродарлар"ни "Шинам" номли чойхона - кафесида овқатланмасдан кетмас эдим. Бу бутун Андижонга машҳур чойхона "Биродарлар"нинг биринчи расмий корхоналаридан бири эди. Бу номигагина "чойхона" бўлгани билан, анча мунча ресторанлардан қолишмас эди.

"Биродарлар" ишлаб чиқарган нон ва кондитер маҳсулотлари бутун водийда ва ҳатто Тошкентда ҳам машҳур эди.

Хуллас, "Биродарлар" ҳаракати бор ва борлиги ҳақиқатдир. Биз уларни икки оғиз сўз билан таърифлайдиган бўлсак, бу ҳаракат ижтимоий ва иқтисодий, руҳий масалаларни жамоатга уюшган ҳолда ҳал қилишни ўз олдига мақсад қилиб олганди. Балки, уни "Биродарлар" уюшган жамоати десак тўғрироқ бўлар...»  [12, 1-суҳбат]  

«Бу ҳаракат вакиллари ўша йилларда, яъни 1992 -93 йилларда Андижоннинг "Боғи шамол" массивида янги участкалар олиб, ўша ерда илк бор алоҳида бир жамоат бўлишиб яшай бошлашган эди.Улар "Бизлар соф иймон эгалари ва ислом динини уйғотувчилар жамоасимиз!", деб даъво қилиб чиқдилар. Улар бутун дунёда бирон бир жойда Муҳаммад(САВ) мерос қолдирган ҳақиқий Ислом дини қолмагани, ўзлари Аллоҳ ўз динини қайта кўтаришлик учун маъсул қилинганлигини таъкидлай бошлашганди.

Ҳаракатнинг илк даври давлатдан алоҳида ажраган ҳолда, давлат ичидаги давлат сифатида шаклланган эди.Улар биргалашиб меҳнат қилишар ва унинг маҳсулини биргалашиб баҳам кўришар эди. Жамоат ўзининг мустақил молия системасини ташкил қилганди. Бунинг учун жамғарма-байтул мол ташкил қилгандилар ва ҳар бир жамоа аъзоси ўз даромадидан бешдан бир қисмни бу жамғармага топширар эди.

Ўрта Осиёда машҳур ислом олими Шайх Абдували Қорини давлат томонидан 1995 йилнинг 29 августида Тошкент аэропортида ўғирлаб кетилиши ва оқибатда Андижон жомий масжидини ёпилиши "Биродарлар" сафига кўплаб ишбилармон, тадбиркор ва илмли йигитларни қўшилишига олиб келди. Бу эса ўз навбатида "Биродарлар" ҳаракатида жиддий ривожланишга туртки бўлди» [12, 2-суҳбат]     

«Дастлаб мен бу ҳаракатга хос бўлган баъзи бир тушунчалар ҳақида сўзлаб бермоқчиман. Банда фақат Аллоҳнинг қулидир. У ҳеч бир жамоанинг ёки бошқа ўзига ўхшаш банданинг қули қилиб яратилмаган. Қулликнинг икки тури бор. Бири жисмоний, иккинчиси маънавий қулликдир.

Жисмоний қул бу ўз ихтиёридан ташқари ҳолда озодликдан маҳрум қилинган шахс. У бирор шахснинг, жамоат ёки давлат мулки бўлиши мумкин. Ундан бир жонлик буюм сифатида фойдаланилади.

Маънавий қул бу бирор ғоя тасирида ўз ихтиёри билан қулга айланган шахсдир. Жисман қулнинг кишани унинг қўлида бўлади ва доимо у кишанни узиб озодликка чиқиш умиди билан яшайди. Маънан қул бўлган инсоннинг қалбига эса кишан солинган ва у бу кишанни борлигини баъзан ўзи ҳатто сезмайди ва ўзини озод ва эркинман деб ўйлайди. Хурсандлик билан ўз эгаларига қуллик вазифасини бажариб юраверади мисоли бир зомби, манқурт каби. Кимдир унга бу ҳақда хабар берса, бундан ранжийди. Ҳатто хабар берувчига раҳм билан назар солади ва "Бу бечора нақадар адашган кўринади" деб ўйлайди» [12, 3-суҳбат]      

«Улар жамоат ичида бир бирларидан қиз олиб, қиз беришликка ва жамоа ичидан уйланишликка катта эътибор беришади. Оилавий, яъни эр хотин ўғил қизлар билан жамоат аъзоси бўлишлик янада рағбатлантирилади. Бундай тўйларга қўшимча маблағлар ажратилар эди. Бу ўз навбатида ишчиларни янада жамоага қаттиқроқ боғлар эди.Чунки бирор биродар жамоат билан алоқани узишни ихтиёр қилса у бирданига ҳам оиласидан ҳам ишидан айрилар эди. Ишсизлик ва иқтисодий муаммолар авжига чиққан бир пайтда бу каби усуллар жамоатга боғлиқликни жуда ҳам оширади» [12, 3-суҳбат]      

«Улар асосан Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллолоҳу Алайҳи Вассаллом босиб ўтган йўлни қайта қадамма қадам ўтишимиз керак деб даъво қиладилар. Улар 13 йилда бирор бир катта ғалабага албатта эришамиз дер эдилар. Негаки Пайғамбаримиз Мухаммад (САВ) ўн уч йил деганда ҳижрат қилган ва Мадинада биринчи ислом давлатига асос солган эдилар. Бу инсоният тарихида янги оламшумул босқич бўлган» [12, 3-суҳбат]       

«Бундан ўн бир йил аввал (1996 йилда, А.Ш.) мен Акромжондан "Хўш, агар сизлар 13 йил ичида Пайғамбаримиз (САВ) эришганларидай бирор ютуққа эга бўла олмасангиз унда нима бўлади?" деб сўраган эдим. У киши бир оз ўйланиб туриб: "Демак бизлар хато қилган ва адашган бўламиз", - деганди. Шундан сўнгра давом этиб: "Биз хатоларимизни ўнглаймиз ва Аллоҳ бизларга тўғри йўлни кўрсатади", - деган эди...

"Биродарлар" янги-янги иш жойлари ташкил қилаётган эдилар. Болалар уйига, боғчаларга хайрия эҳсон қилишликни мунтазам равишда йўлга қўйган эдилар. Ишчи хизматчиларни уй жой масалалари ҳал қилиш йўлга қўйилаётган эди. Азиз ўқувчиларда табиий савол туғилиши мумкин. Бундай яхши, савобли ишларни амалга оширган эканлар, нимаси ёмон экан бу жамоани? Нима зарар экан булардан жамиятга? Ахир бу ишларни бутун Республика миқёсида амалга оширилса қандай яхши бўлади?!

Албатта бу саволларда жон бор. Бу каби эзгу ишларни бутун республикада амалга оширсалар жуда яхши бўларди! Аммо ҳар қандай тангани орт томони ҳам бор. Агар "Акромийлар" жамоси ҳукумат тепасига келса, мамлакатда тоталитар система ўрнатилади. Ҳар қандай ўзга фикрлилик ман қилинади. Чунки, матбуот, сўз ва дин эркинлиги "Биродарлар" ҳаракатига ёт нарсалардир» [12, 3-суҳбат]   

"Акромийлар" жамоасини сектантлар ҳаракатига хос томонларидан бири, улар "Бизлар бутун инсониятни дунё ва охират азобларидан қутқариш учун Аллоҳ томонидан танланган бир гуруҳмиз" деб даъво қиладилар.

"Биродарлар" жамоати ички тартиблари ҳарбийларнинг тартиб қоидаларига ўхшашлиги ҳам сектантлик ҳаракатларида табиий бир ҳолдир. Ички тартиб шундай тузилганки, ҳар бир жамоа аъзоси устидан бир назорат бор. Ҳар бир ишчини ўз масъули бор. Масъуллар устидан ўз навбатида яна масъул бор... Ҳар бир ишда ҳатто ўта шахсий масалалар бўйича ҳам ўз масъуллари билан маслаҳатлашиш лозим булади. Ишчи ўзининг бошқа жамоа аъзолари билан бўлаётган муносабатлари хақида, ҳар кунги унинг ҳаётида учраётган воқеликлар ҳақида доимо ўз масъулларига ҳеч сир сақламай етказиб туриши керак. Бу жамоа ички интизомини оширади ва ишчиларни бошқарув янада кучаяди. Жамоат ичидан бирор сир хабарларни ташқарига чиқишидан сақлайди ва ўз навбатида ҳар бир шахсни жамоатга ўз бошлиқларига қарамлигини янада оширади»  [12, 4-суҳбат] 

«Аслини олганда "Биродарлар" тутган йўл ҳеч бир янгилик эмас, бу тарихдан маълум бўлган масонлик ҳаракатининг XVIII асрдан бошлаб амалда қўллаб келаётган классик усулубидир: аввал ҳамфикр кичик бир жамоа ташкил қилинади, сўнгра ўз аъзоларининг савдо тижорат лойиҳаларини қўллаган ҳолда, бу жамоа ўзини молиявия ҳолатини мустаҳкамлаб, сафларини кенгайтира боради. Кейин хайриячилик ва маърифатпарварлик ҳаракатлари билан кенг жамоатчилик ўртасида яхши фикрлар ҳосил қилинади. Ундан кейин ҳукумат бошқарув тузулмалари ичидан ўзларига тарафдорлар ортира борадилар. Жамоат аъзолари эса секин аста ҳокимият тепасига чиқа бошлайди»  [12, 4-суҳбат]  

«Расмий Ўзбекистон Андижондаги қонли воқеалар ташкилотчиларининг пировард мақсади, Андижонда, сўнгра Фарғона водийсида Ислом халифалигини барпо этиш бўлганлигини баён этиб келади.

Ҳамда 1999 йилги Тошкент портлашларига алоқадорлик айби билан бундан олти йил бурун (1999 йилда, А.Ш.) 17 йилга озодликдан маҳрум этилган Акромжон Йўлдошевни қамоқхонадан туриб, у ердаги исёнга раҳбарлик қилганликда айблаган” [14]

"Ëдгора опа: Мен давлат томонидан айбланган ва қуруқ туҳматлар билан қамоқда ўтирган инсоннинг жуфти ҳалоли бўламан.

"Акрамийлар" деб айтилаëтган ҳаракатга¸ мен бу нарсанинг "акрамий” деб аталишига қаршиман. Чунки биз бу нарсани "акрамий" деб айтишга жуда ҳам¸ Худодан қўрқамиз. Чунки динга¸ Худога ишонган инсон ўзининг исмига чақиришлик кечирилмайдиган катта гуноҳлардан бири¸ яъни ширк ҳисобланади. "Акрамий" деган нарсанинг ўзи йўқ. Лекин мана Қуръонда "ҳар биттангиз бир арқонга боғланган инсонлар¸ биродардурсизлар” деяпти. Биз ҳақиқатан мўмин-мусулмон биродарлармиз¸ деб айтаман” [11]

"Ёдгорага кўра, унинг турмуш ўртоғи Акромжон Йўлдошев илк бора 1998 йил 3 мартида гиёҳванд моддаларни сақлашда айбланиб, икки ярим йилга қамалган, бироқ шу йили амнистия туфайли озод этилган.

Озодликка чиққач, Йўлдошев адлия бошқармасига ўз китобининг расман чоп этилиши сўраб мурожаат этади. Бироқ 1999 йил 17 февралида яна ҳибсга олиниб, 17 йилга қамалган” [13]

"Ёдгора Йўлдошева турмуш ўртоғини охирги марта 2005 йил апрел ойида Сангородда (Тошкентда, А.Ш.) кўрган. Аммо ҳозир унинг тақдири ҳақида ҳеч нарса билмайди. Ўтган йил (2004 йил, А.Ш.) август ойида Акром Йўлдошевнинг Ўзбекистондаги номаълум қамоқдан чиқарган хатини олганидан сўнг, Қизил хоч қўмитаси ёрдамида унинг қаердалигини аниқлашга киришган” [11]

Акромжон Йўлдошевнинг "Иймонга йўл” китобчасининг http://www.welcomebackuz.com/publ/4-1-0-14  сайтда келтирилган матнида анчагина имловий хатолар бор экан. Шуларни имкон қадар тўғрилаб ёздим.

Мен Акромжон Йўлдошевнинг "Иймонга йўл” китобчасини ўқиб чиқиб, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ҳамда мустақил журналист сифатида уни ва шу китоб асосида биргаликда ишлаган фуқароларни қамашга доир ҳеч қандай қонуний асосларни топмадим. Китобчада халқ орасидан чиққан бир ўзбек зиёлисининг шахсий қарашлари баён қилинган.

Сиз ҳам ўқиб кўринг, дея уни эътиборингизга ҳавола қилмоқдаман. 

---------------------------------------------------------------

Акромжон  ЙЎЛДОШЕВ

ИЙМОНГА  ЙЎЛ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

1-дарс

Дунёдаги жамики инсонлар ўз ҳаётларини яхшилашлик учун ҳаракат қилмоқдалар.

Қийнчиликларини енгишга ва камчиликларини йўқотишга зўр бериб тиришиб, бугунги кунини кечагисидан яхши қилишлик учун интилмоқдалар. Ўз ҳаётини яхшилашлик учун интилиш барча инсонга хос бўлиб, яшашликдан асл мақсад ҳам шудир. Аммо айни бир мақсадга эришмоқлик учун инсонлар турли хил ҳаракат қилмоқдалар. Инсонларни ҳаётига эътибор бериб қаралса, баъзилар ҳаётни қийинчиликларини енгишни моддий бойлик билан боғлиқ деб биладилар ва бойлик ортириш йўлида турли хил ҳаракат қилмоқдалар.
 
Ҳақиқатдан ҳам  инсон ҳаётининг яхшиланиб боришида моддий бойлик ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Чунки инсон тирик экан у уй-жой, кийим-кечак ва кераклик уй-рўзғор буюмлари каби моддий нарсалар билан муносабат қилишга мажбур. Ҳаёт учун зарур бўлган моддий нарсаларсиз инсон ҳаётда хотиржам яшай олмайди. Ахир иссиқ кийимсиз, уй-жойсиз совуқда қолган инсон қандай ҳам хотиржам бўла олсин. Шунинг учун ҳам кўп инсонлар ҳаётда савдогарчилик, деҳқончилик ва ҳунармандчилик қилиб кераклик бойлик топиш учун ҳаракат қилмоқдалар.

Хулоса қилиб айтганда ҳаёт учун зарур бўлган моддий нарсаларсиз ҳам бахтли ҳаёт бўлиши мумкун дейишлик нодонликдан бошқа нарса эмас. Аммо ҳаёт фақат моддий бойлик билангина яхшиланади дейиш ҳам доноликдан эмасдир. Чунки инсон моддий муносабатлар қилиш билан бир қаторда маънавий муносабатлар қилишликка ҳам мажбурдир.

Маънавий муносабатлар деб инсоннинг бошқа инсонлар билан қиладиган муносабатига айтилади. Масалан оталик, дўстлик, қариндошчилик ва қўшничилик муносабатлари каби. Гарчи бойлик инсонларнинг моддий муносабати учун асос бўлсада, маънавий муносабатларида бойлик асос бўла олмайди. Чунки маънавий муносабатларда ҳосил бўлган қийинчиликни бойлик воситасида бартараф қилиб бўлмайди. Бунга кўп мисоллар келтириш мумкин. Масалан,  бирон инсонни ота-онаси оқ қилса, ёки дўстлари тарк этса, ёки турмуш ўртоғи хиёнат қилса уни виждон азоби қийнай бошлайди. Виждон эса пул билан олди-соти қилинадиган нарса эмас. Ўтмишда улкан подшоҳларни ҳам маънавий қийинчиликка учраганликлари ва бутун мамлакат бойликларига эга бўла туриб ҳам унинг давосини топа олмай ўтиб кетганлари буни ёрқин далилидир. Хулоса қилиб айтганда маънавий муносабатларда ҳосил бўладиган қийинчиликларни бойлик воситасида бартараф қилиб бўлмайди.

Маънавий муносабатларда ҳосил бўладиган қийинчиликларни енгишнинг асоси одоб-ахлоқ бўлиб,  қачон инсон тўғри одоб-ахлоққа эга бўлгандагина уни бартараф қила олади. Инсоннинг маънавий муносабатларини тўғри ёки нотўғри бўлиши унинг одоб ахлоқига боғлиқдир.

Масалан, фарзанднинг одоби деб, фарзанднинг ота-онаси билан қиладиган муносабатларида ўзини қандай тутишига айтилади. Агар тўғри муносабатда бўлса одобли, акс ҳолда одобсиз деб ҳисобланади. Маънавий муносабатлар моддий муносабатларни ўз ичига олади. Маънавий қийинчиликларни еча олган шахснинг моддий тўсиқлардан ўтиши ҳам осон бўлади. Масалан: фарзандини баркамол бўлиб ўсишини истаган отанинг унга керакли бўлган моддий нарсалар билан таъминлашлиги табиий бир ҳолдир. Шунинг учун ҳам бугунги кунда кўп инсонлар ўз ҳаётларини яхшилашлик учун жамиятда катта лавозимларни эгаллаш, таниш-билишларни кўпайтириш ва обрў-эътиборга эга бўлиш учун бор кучини сарфламоқдалар.

Кўриниб турибдики инсонлар бугунги кунда қандай ҳаракат қилмасинлар аслида ўзларининг моддий ва маънавий қийинчиликларини бартараф қилмоқчилар. Албатта ҳар бир инсон ҳам энг чиройли моддий ва энг самимий маънавий муносабатларни вужудга келтиришликни орзў қилади. Бироқ хаёл бошқа-ю ҳаёт бошқа. Агар ҳаёт инсонларнинг хаёлларига мос бўлиб қолганда ер юзида биронта ҳам изтиробли инсон қолмаган бўлар эди. Аслида эса инсонлар ўз ҳаётларини яхшилашлик учун қанчалик уринмасинлар уларнинг ҳаётлари кундан кунга ёмонлашиб бормоқда. Бундай ҳолатда инсонлар ўтмишларини эслаб завқланувчи ва бугунги кунидан изтиробланувчи бўлиб қолмоқдалар.

Келажак ҳақида гапирмасак ҳам бўлаверади. Чунки бугунги муаммолар кечагисидан кўпайиб бораётган бир пайтда, қандай қилиб порлоқ келажак ҳақида гапириш мумкин. Албатта ҳаётни яхшилаш учун қилинган ҳаракат ўз самарасини бермаса ҳар қандай инсон ҳам келажакдан умидсизликка тушиши табиий бир ҳолдир. Изтиробларни бу каби кўпайиб бориши натижасида инсонлар порлоқ келажак бўлишлигидан умид узиб, «Замон сенга боқмаса сен замонга боқ» қабилида ечим топмоқдалар. Аммо бу ҳолат порлоқ келажак бўлмаслиги учун далил бўла олмайди. Балки инсонларни мақсад сари ўз ҳаракатларини ўзгартириши керак эканлигига далолат қилади. Токи бу ўзга ҳаракат ўз самарасини берсин ва инсонларни ҳаёти кундан кунга яхшиланиб борсин. Бундай ҳаракатга эришмоқлик учун инсон ҳаётда яна бир муносабатни эътиборга олмоғлиги зарурдир. Бу муносабат билан танишиб чиқайлик.

2- дарс

Агар ҳаётга эътибор бериб қарасак, ҳаётда инсон ихтиёрига боғлиқ бўлган қонунлар билан бир қаторда, инсон ихтиёрига мутлақо алоқаси бўлмаган қонунлар ҳам бор. Инсон бу қонунларни ўзгартира олмайди ва четлаб ҳам ўта олмайди. Шунинг учун инсон бу қонунларга нисбатан тўғри муносабатни вужудга келтиришдан бошқа чораси йўқ. Масалан: Йил тўрт фаслдан иборат экан инсон уни фақат ёз ёки баҳор қила олмайди. Шу сабабли инсон ҳар бир фаслни талабига бўйин суниб яшашга мажбур.

Ҳаётда бу каби ҳодисалар жуда кўп. Инсон бу табиий ҳодисаларни олдида ожиз ва ўз ҳаётини сақлаб қолишлик учун кўп нарсаларга муҳтождир. Зилзила, сув тошқини, вулқонлар, касаллик ва ўлим каби табиий офатлар олдида инсон нима ҳам қила олар эди. Бу каби ҳолатларда инсон ожизлигини ҳис қилади ва ўзидан қудратли бўлган кучни қидиради. Бу илоҳий куч деб аталиб, ҳар бир инсон ўзи тушунган ёки тушунмаган ҳолда кимнидир ёки ниманидир илоҳийлаштиради. Инсонни бу илоҳий куч билан қиладиган муносабати руҳий муносабат деб аталиб, бу инсон четлаб ўта олмайдиган учунчи тур муносабатидир.

Бу уч турдаги муносабатларни кўриб чиқиб шуни хулоса қилиш мумкин. Моддий муносабат деб инсонни ўзига бўйсунадиган нарсалар билан қиладиган муносабатига айтилади. Маънавий муносабат деб моддий муносабатни ўз ичига олган, инсонни ўзи билан бир хил қувватга эга бўлган бошқа инсонлар билан қиладиган муносабатига айтилади. Руҳий муносабат эса, инсонни ўзидан қудратли бўлган куч билан қиладиган муносабати бўлиб, у моддий ва маънавий муносабатларни ҳар иккисини ўз ичига олади.

Бундан келиб чиқадики, инсоннинг моддий ва маънавий муносабатларини чиройлик бўлиши унинг руҳий муносабатига боғлиқдир. Агар инсон ўзини руҳий муносабатини тўғри йўлга қўйса уни моддий ва маънавий муносабатлари ўз-ўзидан яхшиланиб бораверади.

Шунинг учун моддий ва маънавий муносабатлардаги қийинчиликлар кундан-кунга кўпайиб бораётган бир пайтда инсонлар аввало руҳий муносабатларини тўғри йўлга қўйишлари шарт. Фақат мана шу муносабатгина бугунги кунимизни кечагисидан яхшилаб, бизни порлоқ келажак сари етаклайди.

Руҳий муносабатни тўғри йўлга қўйиш учун биз ўзимиздан қудратли бўлган кучни тўғри топмоғимиз ва унга бўйин сунмоғимиз лозимдир. Аммо бизни ўраб турган ва инсон идрок қила олиши мумкин бўлган бу борлиққа эътибор бериб қарасак ундаги барча нарсалар ўз ҳаётларини сақлаб қолиш учун кимгадир ёки нимагадир муҳтож эканлигини кўрамиз. Илоҳий куч соҳиби эса ҳеч кимга ва ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслиги керак.

Ҳа , албатта биз ўзимизни ўраб турган бу борлиқдан қудратли куч соҳибини топа олмаймиз. Лекин бу ундай куч соҳиби йўқлигига далолат қилмайди. Негаки ҳар қандай инсон ва ҳар қандай ривожланган фанлар натижалари ҳам ҳаётда инсон идрок қила олмайдиган доира  борлигини инкор эта олмайди. Қудратли куч соҳибини ҳам худди шу инсон идрок қила олмайдиган ва борлиги инкор қилинмайдиган доирадан қидирмоқ лозимдир. Инсон ақл-идроки бу муаммо олдида ожиз бўлиб, ўзи идрок қила олмайдиган доира ҳақида хаёл қилишдан нарига ўта олмайди. Бу эса ўз навбатида ҳеч қандай асосга эга бўлмаган келишмовчиликларга сабаб бўлади. Натижада инсонлар ечиб бўлмас муаммога дуч келади.

Инсонларни моддий ва маънавий изтироблар хор қилиши муқаррар бўлган бир вақтда осмондан раҳмат нури ёғилиб, инсон идрок қила олмайдиган доира билан боғланиш вужудга келди. «Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ» - деган бу боғланиш инсоният дуч келган катта муаммони ҳал қилиб берди. Аллоҳни борлигига ва бирлигига далолат қилувчи бу боғланиш Аллоҳ томондан инсонлар учун юборилган катта раҳмат–марҳаматдир. Инсонларни моддий ва маънавий изтироблар қуршаб олган бир пайтда Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ уларни ҳаётдаги муаммоларини тўғри ҳал қилиб берувчи ва бахт сари етакловчи ҳидоят йўлини кўрсатиб берди.

Бу йўл дин деб аталади. У инсоният ҳаётини бошидан Аллоҳ томонидан одамлар учун туширилган бўлиб, бугунги кундаги энг тўғри дин Ислом динидир. Бу мукаммал дин бўлиб қиёмат кунигача инсоният дуч келиши мумкин бўлган ҳар қандай муаммоларни ҳал қилиб беради.

Қуръон каримда айтиладики:

Бугун Мен сизлар учун динингизни комил қилдим, мен сизларга неъматимни тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим. 
 Моида сураси 3оят

Аллоҳ-таъалонинг бу ояти юқоридаги сўзларни ёрқин далилидир. Аллоҳ-таъалонинг инсонлар учун туширган кўрсатмалари бир китобга жамланган бўлиб у «Қуръон» деб аталади ва фақатгина шу китоб инсонлар ҳаёти учун энг тўғри қўлланмадир. Қуръон каримда айтиладики:

(Аллоҳ таъолонинг ҳақ каломи эканлигида) ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ушбу китоб ғойибга ишонадиган, намозни тўкис адо этадиган ва биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладиган тақволи кишилар учун Ҳидоят – Тўғри Йўлдир.
Бақара сураси 2-3 оятлари

Оятлардан кўриниб турибдики дин аввалгилардан қолган афсона ёки эртак эмас, ҳаётни маълум бир қисмига ечим берадиган ноқис нарса ҳам эмас, қарилик учун эрмак ҳам эмас. Балки дин Аллоҳ-таъало томонидан туширилган бўлиб, инсонларни дунё ва охират бахту-саодатига етакловчи ҳаёт йўлидир. Бу йўлда юриш ёки юрмаслик инсон ихтиёридадир. Ким бу йўлда юрмасликни ихтиёр қилса кофир ҳисобланиб, бу дунёда моддий ва маънавий изтироблар билан яшаши, охиратда эса дўзах азобига гирифдор бўлиши муқаррар.

Қуръон каримда айтиладики:

Ҳали (Қиёмат Куни) кофир бўлган кимсалар мусулмон бўлишни истаб қолурлур.
(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), уларни қўяверинг, еб-ичиб, фойдаланиб қолсинлар, орзу-ҳавасларига машғул бўлаверсинлар. Бас, яқинда (бу қилмишларининг оқибати нима бўлишини) билиб олурлар
Ҳижр сураси 2-3 оятлар

Энди ким бу йўлда юришликни ихтиёр қилса мусулмон ҳисобланиб, унга дунёю охират неъматлари нақд қилингандир.

Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлар учун ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бордир. Аллоҳнинг Сўзлари (оятлари) ўзгартирилмас. Мана шу (мазкур неъматларга эришиш) буюк саодатдир.
  "Юнус" 63-64 оятлар

3-дарс

Бундай бахтга эришмоқлик Аллоҳ-таъало борлигига ва бирлигига иймон келтиришдан бошланади. Иймон тилда айтишликни ўзи билан комил бўлиб қолмайди. Бунинг учун тилда айтилган нарса амалда тасдиқланмоғи шарт. Бу эса осон иш эмас. Шунинг учун ҳам «Айтиш осон, қилиш қийин»  деган ҳикматли сўз ўтмишдан бизгача сақланиб келган. Иймон исломнинг асоси бўлиб, инсонни Аллоҳ-таъалонинг буйруқ ва тақиқларига қай даражада амал қилиши уни иймонига боғлиқ бўлади. Аллоҳ-таъалонинг буйруқ ва тақиқларига тўлиқ амал қилишлик учун инсон комил иймон эгаси бўлиши керак. Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ бизга қандай қилиб комил иймон эгаси бўлишлик йўлини кўрсатиб берди.

Куръони - каримда айтиладики :

(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Сиз ўзингизга нозил бўладиган Куръонни барча мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (Зотдир). Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни, ёзишни — хатни) ўргатган ўта Карамли Зотдир. У Зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди.
«Алак», 1-5.

Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир, холос. Албатта, Аллоҳдан қўрқадиган кишилар учун охират диёри яхшироқдир. Ахир ақл юргазмайсизларми?!
«Анъом», 32 оят

Албатта осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратгувчи ва бошқариб тургувчи Зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар бордир.
«Оли-Имрон» 190 оят

Инсонни иймон эътиқодга чақирувчи бу ва бу каби оятлардан маълум бўладики, иймон комил бўлишлиги учун инсон аввало ўқишлиги, фикр юритишлиги ва ақл эгаси бўлиши керак. Лекин ҳар қандай нарсани ўрганишлик ҳам инсонни комил иймон эгаси бўлишига олиб бормайди. Ҳатто инсон тўғри нарсани ўргансаю ўз ўрнига хос тўғри тартибда ўрганмас экан, уни амали эмас фақат тили мукаммал бўлиб бораверади. Натижада бундай инсон ўзининг моддий ва маънавий хоҳишлари қурбонига айланади. Ҳадиси қуддусида айтиладики:

"Эй Одам фарзанди! дойим умрингни хаёти-дунё учун саърф килаверсанг, качон бундай чексиз умидлар билан тавба излайсан, озгина амалинг билан охиратни умид киласан, ибодатли зоҳидларни сўзини сўзлайсану ўзинг мунофиқларни ишини қиласан”

Шунинг учун ҳам айни бугун зарур бўлиб турган нарсани ўрганишлик диннинг асоси ҳисобланади. Ҳадиси қудусида айтиладики :

«Эй Одам фарзанди! Мен сендан эртанги ибодатингни сўрамайман бас сен ҳам мендан эртагалик ризқингни сўрама».

Шунинг учун ҳам ким динни тилда эмас дилда устивор қилишликни истаса, дин маълумотларни тўғри ва тартибли ўрганиши зарурдир. Токи бу муаммолар тўлиқ ҳал бўлмагунча. Қуръони - каримда айтиладики:

Кофир бўлган кимсалар: "(Нега) бу Қуръон унга (Пайғамбир алайҳиссаломга) битта тўплам бўлган ҳолида нозил қилинмади?", дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Биз у — Қуръон билан Сизнинг дилингизни устивор қилиш учун мана шундай (парча-парча ҳолда нозил қилдик) ва уни дона-дона қилиб баён этдик.
«Фуркон» 32 оят.

Юқоридаги айтилганлардан кўриниб турибдики иймон ҳақида гап борар экан, уни мукаммал бўлиши учун нимани ўрганиш кераклигини билиш муҳимдир. Аллоҳ-таъало раҳмат қилиб юборган энг тўғри ва мукаммал дин бўлмиш ислом дини ҳақидаги илк хабар ушбу оятлар билан бошланади.

(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Сиз ўзингизга нозил бўладиган Куръонни барча мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган
«Алақ» 1-2 оятлар

Бу оятлар инсонни барча нарсаларни Яратувчи томонидан яратилган махлуқ сифатида ўрганишликка буюради. Барча яратилган махлуқлар ичида инсонни ўрганишлик алоҳида такидланади. Дарҳақиқат кимки инсони ҳаётдаги ўрни ва мавжудлик маъносини тушунса у албатта Роббисини таниди. Ойша розиаллоҳу анхо онамиздан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейлади: Ойша розиаллоху анхо онамиз пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу-алайҳи вассаллам дан сўрадилар

–– Ё Росулуллоҳ инсон қачон Роббисини танийди ;

пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу- алайҳи вассаллам жавоб бердилар

–– Қачон ўзини таниса
(Ал-Моварди) «Адаб-уд-дунё вад-дин», 231 бет
 
Шунинг учун кимки бугун ўз иймонини заиф деб билса ва уни Меҳрибон ва Раҳимлик Аллоҳ кўрсатган йўл билан кучайтиришни истаса у аввало ўзини, ҳаётдаги ўрнини ва мавжудлик маъносини ўргансин.

4-дарс

Албатта инсон бу борлиқдаги яратилинган мавжудотларни энг афзалидир. Бирон устунликлари сабаблик кичкина жамоа ичида афзаллигини ҳис қилаётган инсон ўзини афзал бўлишликка сабаб бўлган нарсани яхши билади.
(давоми бор)
Просмотров: 3888 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 3.8/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz