Россия: Ўзбекистоннинг икки фуқароси жинсий зўравонлик қилгани учун жазога тортилди
Ўзбекистоннинг икки фуқароси Челябинскда истиқомат қилувчи 22 ёшлик
аёлни зўрлик ишлатиш билан жинсий алоқа қилганлари учун жазога
тортилдилар, дея хабар беради "Доступ1” Янгиликлар агентлиги. Россия
Тергов қўмитасининг Челябинск области бўйича тергов бошқармаси матбуот
хизматида қайд этишларича, жиноят "2009 йил 18 октябрь куни тунда
Центральний райони, Труд кўчаси 197-чи уйнинг ёнида” содир этилган. Суд
тергов тўплаган далилларни 23 ёшли Шерзод Парпиев ва 24 ёшли Акрам
Иброҳимовга айбловчи ҳукм чиқариш учун етарли дея тан олди ва уларни
олти йилга озодликдан маҳрум этди. Маҳкумлар жазони умумий тартибдаги
колонияда ўтайдилар.
|