Вторник, 24-04-30, 00:11

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Декабрь » 9 » Ўзбекистон Германия компанияларига 130 миллион евро қарз бўлиб қолди
09:52
Ўзбекистон Германия компанияларига 130 миллион евро қарз бўлиб қолди

Ўзбекистон Германия компанияларига 130 миллион евро қарз бўлиб қолди


Ўзбекистон ҳукуматининг немис компанияларига 130 миллион евро қарзи бор, бу пулларнинг каттагина қисми ҳашаматли ва қимматбаҳо объектларнинг қурилишига сарфланган. Бу тўғрисида Тошкентда "Ўзбекистонда Германия ҳафталиги” фестивали доирасида 29 октябрь куни ўтган иқтсодий форумда маълум бўлди.

Ўзбекистон-Германия муносабатларининг жадал суратларда ривожланаётганини намойиш этишга қаратилган иқтисодий форум иқтисод, таълим ва маданият соҳасидаги тадбирлар сериясига якун ясаши керак эди. Форумда икки мамлакат ўртасида ишбилармонлик ва бошқа муносабатлар нақадар зўр ривожланаётгани ҳақида баландпарвоз ҳисоботлар янгради, истиқболлар ҳақида сўзланди. Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги 2009 йил якунлари бўйича товар айланмаси миқдори айтилди – 2009 йил якунлари бўйича 469,4 миллион доллар.

Германия иқтисод ва технологиялар федерал вазирлиги маслаҳатчиси Бернард Дух Ўзбекистон ҳукумати немис компнияларига қурилиш контрактлари бўйича ва етказиб берилган нефть маҳсулотлари учун 130 миллион евро қарздорлигини маълум қилиб, кутилмаганда форумдаги кўтаринки кайфиятнинг белига тепди.


Форумлар саройи. "Фарғона.Ру” АА фотосурати

"Биз Ўзбекистон ҳукуматининг бу аҳволни нормал вазият деб туриб олишига рози бўла олмаймиз, негаки бу қарздорлик мамлакатларимиз ўртасидаги йиллик ташқи савдо айланмасининг 40 фоизини ташкил этади. Ушбу контрактлар бўйича тўловлар кечиктирилаяпти, бу эса муносабатларимизга зарар етказаяпти”, - дея билдирди у. "Тошкент ҳозир светофор каби ярқираб қолди: у Германия тадбиркорлари учун бир қизил чироқ бўлиб ёнса, бир кўкариб қолади. Биз асосан кўк чироқ ёниб туришини истар эдик”, - деди ГФР ҳукумати вакили.

Кейинроқ, у ёнига келган журналистларга Ўзбекистон томонининг немис компанияларига қарзи асосан тўртта объект бўйича шаклланганини маълум қилди. Биринчиси – "Ўзбекистон” Форумлар саройи учун қарз 60 миллион евро, яъни умумий қарзнинг деярли ярмини ташкил этади, иккинчи объект – президент қароргоҳларидан бирининг қурилиши учун, қарз – 15 миллион еврога яқин, учинчиси – Zeromax компаниясига қарашли корхоналардан бири қураётган стадион ва тўртинчи объект – мазкур Zeromax компанияси учун келтирилган нефть маҳсулотлари эвазига шаклланган. Барча объектлар Zeromax компаниясига қарашли корхоналар томонидан қурилгани учун ҳам бу ширкат қарздор саналади.

Журналистлар бунга Ўзбекистон ҳукуматининг нима алоқаси бор деб сўраганларида, Германия ҳукумати вакили шундай жавоб берди: "Бизга Zeromax компанияси ҳукумат томонидан банкротлаштирилган ва унинг барча активлари ҳукуматга қарашли "Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компаниясига ўтказилган деб тушунтиришди. Демак, қарз бўйича эътирозлар Zeromax компаниясининг меросхўри бўлиб қолган Ўзбекистон ҳукуматига берилади”.


"Бунёдкор” стадиони қурилиши. "Фарғона.Ру” АА фотосурати

Қарз муаммоси ҳақидаги баёнотга жавобан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов "Икки мамлакат ҳукуматлари икки хўжалик субъектлари ўртасидаги баҳсларга аралашиши ярашмайдиган иш”, - дея луқма ташлади ҳамда баҳсли масалаларни ҳал қилиш учун муайян норматив база ва ҳакамлик суди мавжудлигини эслатди ва шу йўл билан Ўзбекистон ҳукуматининг бу масаладаги расмий позициясини баён этди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатдаги энг йирик иншоот саналмиш "Ўзбекистон” Форумлар саройи 2009 йилда Тошкент марказида бунёд этилди. Zeromax компаниясига қарашли "Нефтгазмонтаж” ОАЖ қўшма корхонаси эса сарой қурилишнинг бош пудратчиси бўлган. Бу корхона сарой металл конструкцияларини монтажи ва ички пардозлаш ишларини бажариш учун Германия компаниларидан бири билан шартнома тузган. Яъни, бу ишларни немис ишчилари бажарган, қурилишда улардан ташқари бошқа пудратчилар ҳам қатнашган. Қурилиш қиймати ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаган, аммо гап бир неча юз миллион долларлар ҳақида кетгани очиқ-ойдин.

Қўшма корхона сарой қурилиши учун ўта манфаатли пудратни ҳеч қандай танловларсиз, президент Каримовнинг 2008 йил 5 июнь куни имзолаган "Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон” форумлар саройи қурилиши тўғрисида” қарорига асосан олган: "Ўзбекистон Республикаси Иқтисод вазирлиги, Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ўзбекистон” Форумлар саройи қурилишига бош пудратчи этиб "Нефтгазмонтаж” МЧЖ қўшма корхонасини тайинлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин”. Ушбу қарор билан президент Каримов 2003 йил 6 май куни ўзи имзолаган "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни тобора чуқурлаштириш тўғрисида” фармонига хилоф иш тутди. Ҳолбуки, фармонда қуйидагилар айтилганди: "Пудрат ишларига фақат танловлар асосида буюртма бериш тартиби ўрнатилсин”.


"Бунёдкор” стадиони қурилиши. "Фарғона.Ру” АА фотосурати

Тилга олинган иккинчи объект – президент қароргоҳларидан бири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Учинси объект – Zeromax банкротликка учрагунга қадар футбол бўйича Бразилия ва Португалия терма жамоаларининг собиқ бош тренери Фелипе Сколари раҳбарлиги остида жаҳон футболининг юлдузлари машқ ўтказган "Бунёдкор” стадиони қурилиши компания тугатилиши билан чалалигича қолиб кетди.

"Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси маълумотига кўра, Швейцарияда рўйхатга олинган компаниянинг бўлинмалари республика нефтегаз соҳасидаги қурилиш-монтаж ишларининг 80 фоизини амалга ошириб келган. Zeromax, шунингдек, "Туркманистон-Хитой” газ қувури участкаси қурилишининг пудратчиларидан бири бўлган. Компания қуриб битирмаган объектлар тақдири номаълум. Балким, вақт ўтиб тугатилган компанияга ёки бевосита давлатнинг ўзига қарзини талаб қилиб чиқадиган янги пудратчилар чиқиб қолар.

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1234 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz