Понедельник, 24-04-29, 20:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Декабрь » 10 » 'Калтакнинг зўридан ичида темир пружинаси бўлган дубинкалар синиб кетарди...'
09:04
'Калтакнинг зўридан ичида темир пружинаси бўлган дубинкалар синиб кетарди...'

'Калтакнинг зўридан ичида темир пружинаси бўлган дубинкалар синиб кетарди...'

Парижда жойлашган "Қийноқларни бекор қилиш учун насронийлар ҳаракати" ташкилотининг айтишича, фуқароларнинг ўз давлатлари томонидан қийноққа солиниши ҳоллари дунё бўйлаб кенг тус олган.

Халқаро ташкилот эълон қилган янги ҳисоботга кўра, Эритреядаги "Хочга тортиш"дан тортиб, Ўзбекистондаги гармдорили хўқна қилиш каби қийноқ усуллари кўплаб дунё ҳукуматлари учун одатий амалиётга айланган.

"Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатларнинг ярмидан кўпроғида қийноқларга қўл урилади," дейилади ташкилотнинг 370 саҳифали янги ҳисоботида.

"Қийноқлар дунёси," деб номланган ҳисоботда дунёнинг беш қитъасида жойлашган 22 давлатдаги вазият ўрганилган.

Халқаро ташкилотнинг хулоса қилишича, "бу давлатларнинг аксариятида қийноқлар кенг тус олган".

"Журналистлар ёки инсон ҳуқуқлари фаолларининг қийноққа солиниши ҳолларига ахборот воситалари катта эътибор қаратишаётган бир пайтда, қийноқлардан жабр кўраётганларнинг аксарияти аҳолининг ҳимоясиз ва ожиз қатлами вакилларидир," дейди АСАТ.

Халқаро ташкилотнинг ҳисоботида айтилишича, қийноқлар масаласида сиёсий зўравонликлар ва беқарорликлар қучоғида бўлган давлатлар билан бир қаторда тоталитар, диктатор ва кўплаб исломий мамлакатлар асосий қонунбузарлар бўлиб чиқишган.

АСАТ ташкилоти 1974 йилда дунё бўйлаб қийноқ ҳолларининг кучайиб боришидан огоҳлантириш ва қийноқларни бекор қилиш йўлида кураш олиб бориш мақсадида тузилган.

Қатор халқарою маҳаллий ташкилотлар Ўзбекистон қамоқхоналарида ҳам маҳбусларнинг қийноқлар воситасида ҳаётдан кўз юмиши ноодатий ҳол эмаслигини айтишади.

Оврўпо Иттифоқи 2008 йилда Ўзбекистон ҳукумати Бирлашган Миллатларнинг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга чақирганди.

2002 йилда Ўзбекистон қамоқхоналарига ташриф буюрган БМТ маърузачиси эса, мамлакатда қийноқларнинг мунтазам қўлланишини айтган эди.

Ўзининг қаттиқ шароитлари билан танилган "Жаслиқ" қамоқхонасида жазо муддатини ўтаган собиқ маҳбуслардан бири у ердаги қийноқ ҳолларини Би-би-си билан суҳбатида мана бундай тасвирлайди:

"Бизни калтаклашни "Жаслиқ”қа етиб келгач, машинадан тушиб, тушмасимиздан бошлашган. Жуда қаттиқ бўлган. Калтакнинг зўридан кийимларингиз йиртилиб кетарди. Резинка дубинкаларнинг ўрнига қурилишда ишлатилаётган арматуралар билан ҳам урган.

Тахминан 20 тача маҳбус эдик. Икки томонда қамоқхонада ишлаётган "военний”лар тизилиб олишган. Қўлларида боя айтганимдек резинка дубинка ва арматура.

Ўша ерда жуда кўпчилик калтакнинг зарбидан ҳушидан кетди, баъзи бирлар ичкарига ҳам кирмай туриб, жон таслим қилишди, назаримда. Урилаётган жойдан маҳбусларни битта-битта уриб ўтказарди.

Тахминан 70-80тача одамнинг ҳаммаси битта одамни урарди. Уларнинг орасидан югуриб ўтиб, камерага киришингиз керак. Йўлда қолганлар шундоқ қолади. Ўтганлар ўтиб, камерага киради.

Ҳамманинг кийимини қўлига ушлатиб қўйган, шокка тушиб қолганидан жуда кўпчилик кийинмаган. Кимнидир қаеридир синган, қаеридир ёрилиб кетган, арматура яна бир кишининг юзига теккан. Юзи узунасига очиқ турибди. Бир кўзидан иккинчи жағигача очилиб кетган. Кимнингдир синган оёғи осилиб турибди. Кимлардир киргандан кейин ҳушидан кетган. Кимдир қонига беланиб ётибди.

Ичкарида ҳаммамизни тўплаб, яна уришди.

Худо ҳақида, пайғамбар ҳақида кўп ёмон гапларни айтиб, сўкиб, "Энди бу ерда Каримов Худо, " "Хозяин пайғамбар,” деб, ҳаммамизни бир-биримизнинг устимизга тахлаб чиқиб, қайтиб чиқиб кетишди.

Шу кундан тинимсиз калтаклаш бошланди. Кечаси ҳам келиб уради, кундузи ҳам келиб уради, тинчитмайди. Камеранинг деразасига ўрнатилган панжарани текширишга мўлжалланган, узунлиги бир метрдан ошиқроқ ёғочдан ишланган болғасифат асбоб билан калтаклайди сизни. Кейин дубинка билан.

Шунчалик қаттиқ урганидан ичида пружинаси бўлган дубинкалар синиб кетарди. Уриб олиб кириб ташлайди, кимдир ҳушидан кетган бўлади, у ёғ, бу ёғини массаж қилиб, устидан сув қуйиб, ёрдам берардик. Баъзи бирлари ўзига келарди, ўзига келмаганларни улар қайтиб олиб чиқиб кетишарди. Айримларининг кейинги тақдиридан умуман хабаримиз бўлмайди. Сабабу баҳона ҳам шарт эмас, ураверишади.

Эрталабга 100-150 граммча қайнатилган гуруч ва қора ундан қилинган пишмаган ноннинг тўртдан бир қисмини берарди. Ёнида яна чой ҳам бор эди. Тушликда ҳам худди шундай, фақат ёнига шўрванинг сувини қўшиб беради. Шўрванинг ичидаги ҳамма нарсани у ердаги зобитларнинг ўзлари ейишарди. Бизга фақат сувини беришарди. Кечка яна эрталабгидек, қайнатилган гуруч ва пишмаган нон.

Яна Ўзбекистон мадҳиясини нафақат эрталаб, хоҳласа, ярим тунда уйғотиб, айттирарди. Ҳамма ўрнидан турарди, агар 16 та маҳбус бўлса, саккизтаси ўнг томонда, қолгани чап томонда тизилишарди. "Серқуёшни...”нинг фақат ўзбекчаси эмас, қорақалпоқчаси ҳам бор эди у ерда. Икколовини ҳам айттирарди. Ташқарида турган зобит ўзбек бўлса, ўзбекчасини айтасиз, қорақалпоғистонлик бўлса, қорақалпоқчасини айтасиз. Яна овозингизнинг борича бақириб айтмасангиз, ҳисоб эмас.

Ташқаридаги зобитнинг хоҳишига қараб, айтаверасиз, айтаверасиз. Хоҳласа тўхтатади, хоҳламаса, яна давом этаверасиз. Хоҳласа кечгача айттиради. Мадҳияни бақириб айтишга бутун кучингиз кетади, одамнинг кучи, қуввати қолмайди бақириб, бақириб.

Охири турган жойингизда йиқиласиз. Йиқилганингиздан кейин олиб чиқиб уради ёки қўлингизни чиқариб уради. Йиқилган маҳбусларнинг сони кўпайиб кетганидан кейин тўхтатади. Лекин тўхтатишда ҳам оддий тўхтатмайди. 400-500 мароталаб ўтириб, туришга мажбур қилинади. Ё "отжимание” қилдиради. Ўзбекистон мадҳиясини айтишдан бош тортсангиз, олиб чиқиб калтаклайди. Бу ҳол ҳар кун такрорланади, ҳар кун мадҳия айттиради, ҳар кун калтаклайди.

Ҳатто, "палончи шеърни биласанми, пистонча шеърни биласанми?” деб, билган шеърларингизни ҳам айттириб, устингиздан кулади.

Яна эрталабдан кечқурунгача қўлингизни бошингизга қўйиб, чўккалаб ўтирасиз. Бунинг ўзи бир азоб.

"Жаслиқ”да Аллоҳ, Худо деган нарса бўлмайди. Ҳаттоки, ўша ичкаридаги ҳожатга ташқаридаги зобитдан рухсат сўраб чиқасиз. Сизга рухсат берса, чиқасиз, бермаса, йўқ. Агар сўрайверсангиз, қўлингизни эшикнинг овқат берадиган тешигидан чиқартириб, уради. Қўллар синиб кетади урган вақтида. Намоз ўқишга у ерда ҳеч қанақасига рухсат йўқ. Ҳаттоки, бир-бирингиз билан гаплашишга рухсат йўқ. Агар намоз ўқиётганлигингизни билиб қолса, олиб чиқиб, у ер бу ерингиз сингунча ёки ҳушингиздан кетгунингизча урарди.

Баъзи вақтларда бир кишининг қилган "нарушения”сига, бутун бир камерадагиларни олиб чиқиб калтакларди ҳаммаси келиб.

У ерда кимга шикоят қиласиз, шикоят қиладиган одамларингизнинг ўзи сизни урадиганлар бўлишса! Бир нарсанинг устидан ёзиш, бир кишининг устидан шикоят қилиш – жуда кулгули нарса. Унақа имконият йўқ!"

Категория: Қ И Й Н О Қ Л А Р | Просмотров: 1451 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz