"Гардиан": Wikileaks
ошкор этган нарсалар бир нарсани аниқлаштирди - ё янги замонда яшашни ўрганиш керак ёки
Интернетни буткул ёпиш керак
Кўп ажабланарли нарсалар бўлмоқда ушбу
кунларда. Кўпчиликни таажублантирадиган нарса шу бўлдики, демократия, Сўз ва
Матбуот эркинлиги ҳақида тиниб билмай гапирадиган Ғарб дунёсининг йирик
сиёсатчи жаноблари ва хонимлари бу масала ўзларига тегишли бўлиб қолган
дақиқада номардлик билан орқага тислана бошладилар. Улар турли туман диктатура ҳукмрон
бўлган давлатларни танқид қилишга усталар, қачонки бир гуруҳ инсонлар уларнинг
ўзларининг давлат ва сиёсатдаги ҳаром ишларини фош қилганда бирдагина ана ўша
ошкор қилувчига тармашиб кетишди.«Гардиан» газетасидаги мақола демократик
дунёдаги камчиликлаарни аниқ ва равшан баён қилар экан у ўзларининг ифлос
сиёсатлари ошкор бўлган ғарб дунёси айрим вакилларининг нақадар талвасага тушиб
қолганликлари ҳақида ёзади. Бу воқеалар мен азалдан айтиб келган бир фикрни
тасдиқлайди: Одамни сўзларига ишонишга шошилманг, у қандай инсон бўлишидан
қатьий назар. Аввал қаранг – у қандай ишлар қилган ва қилмоқда, нақадар унинг
сўзлари у қилган ишлар билан ҳамоҳанг. Фақат шу йўл билан биз ҳар қандай инсоннинг
асл башарасини билиб оламиз, хоҳ у АҚШ Президенти бўлсин, хоҳ буддистлар, мусулмонлар
ёки христианларнинг раҳбари бўлсин, хоҳ Ўзбекистон диктатори ёки Россиянинг бош
вазири ёки таниқли ёзувчи бўлсин. Қиссадан хулоса қиладиган бўлсак, айрим
саройлар, оқ уйлар, ҳарбий штаблар ва халқаро бирлашмаларнинг айрим ҳаром ва
хуфиёна қора ишлари фош бўлгач демократик дунёнинг бир гуруҳ йирик намоёндалари
бир дамда ва биргаликда улкан лойга ўтириб қолишди. Шу нарса аниқ бўлдики,
уларнинг ишлари ҳамиша ҳам тўғри ва ўзлари эса софдил эмас эканлар. Хуллас, кўзингизни
чиртта юмган ҳолда ўзингизга доҳийлар танламанг.
|