|
|
|
|
Главная » 2010 » Декабрь » 10 » Жасур журналистлар
|
Жасур журналистлар Саодат Омонова ва Малоҳат Ишонқуловаларга
Бўрилар галаси ичида яшаб
Уларни инсофга чақирай дейсиз
"Инсофли бўлинглар барчага бирдек”
Шу каби шиорлар қиласиз тарғиб
"Анови кўк бўри қутурди"дейсиз
"Манови оқ бўри ҳайқирди” дейсиз
"Қари тўллаги эса шанғиллар тинмай.
Уялмай ҳақимиз еяр у” дейсиз
Крилов бобони танимайсизми?
"Бўри ва қўзичоқ”ни эсламаймизми?
Билмайсизми қўзининг ҳақсизлигини?
Бўрининг доимий қўполлигини?
Арз қилибсиз Бош Бўрига ҳақиқат излаб
Бош урибсиз оёғига адолат истаб
Аммо шуни билмайсизки у ҳам бўрику
"Зўрларингни тийиб қўй” деб юрасиз бўзлаб
Очлик эълон қилишингиз самарасиздир
Чунки бўри таламайди ўз бўриларин
Бордир сизда ушбу кунда фақат 2 йўл
Бўри каби яшаш ёки доимий кураш
Сизга менинг маслаҳатим: Бўлинг эҳтиёт!
Бўри билан курашмоқнинг ўрганинг йўлин.
Кучлар агар тенг бўлмаса ташланманг унга
Ҳаётингиз, саодатни бермангиз унга!
2010 йил 10-декабр
Ҳазратқул Худойберди
www.stopdictatorkarimov.com
|
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ |
Просмотров: 1200 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2025 |
|
|
|