Ўшда ўзбек аёлларини ўғирлаш ҳоллари кўпайяптиЎш шаҳрида қош қорайганидан кейин ўзбеклар кўчага чиқишга қўрқиб қолганлар Ўшдан олинган хабарларга кўра, 1994 йилда туғилган ўзбек келинчаги Ирода Зулунова ўғирлаб кетилган.
Яқинларининг айтишларича, 3 ойлик келинчак 9 декабр куни хонадонининг остонаси супураётган пайтида ғойиб бўлган.
Ўшликларнинг хабар қилишларича, сўнгги бир ой
мобайнида тўрт ўзбек аёлини қирғиз миллатига мансуб эркаклар томонидан
ўғирлаб кетиш ҳоллари рўй берган.
Ўшлик ўзбеклар аёлларни ўғирлаб кетиш жиноятларига қарши Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари чора кўрмаётганларини айтишмоқда.
Би-би-си сўнгги ҳодисалар ҳақида қирғизистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Равшан Гапиров билан суҳбатлашди http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/12/101211_osh_kidnapping.shtml
|