Понедельник, 24-04-29, 19:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Декабрь » 12 » Британ Ташқи ишлар вазири Азимжон Асқаровга қарши ҳукмдан таассуфда
08:54
Британ Ташқи ишлар вазири Азимжон Асқаровга қарши ҳукмдан таассуфда

Британ Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг Азимжон Асқаровга қарши ҳукмдан таассуфда

Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг Халқаро Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан чиқарган баёнотида  қирғизистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаров номини алоҳида тилга олган.

Азимжон Асқаров шу йилнинг июн ойида Қирғизистон жанубида юз берган қонли миллий низолар ортидан ҳибсга олинган ва "адолатсиз" кечгани айтилган маҳкама жараёни ортидан бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

Уильям Ҳейг жаноблари ўз баёнотида Қирғизистондаги инсон ҳуқуқларига оид аҳволга эътибор қаратишни жоиз деб топганликларини айтаркан, Азимжон Асқаровга қарши чиқарилган ҳукмдан таассуфда эканликларини билдирган.

Британия Ташқи ишлар вазирига кўра, ҳукм маҳкама-тергов жараёнидаги сезиларли қусур ва хатоликларга қарамасдан чиқарилган.

Жаноб Ҳейгга кўра, Британия дунёдаги бу ва бошқа инсон ҳуқуқлари топталиши ҳолларига бефарқ бўла олмайди ва ҳукумат вакиллари билан учрашганда, бу ҳолларни шаксиз кўтаради.

Британ Ташқи ишлар вазирининг айтишича, шу йўл билан инсон ҳуқуқлари масаласи ташқи сиёсатларининг ажралмас қисми бўлиб қолишини таъминлашади.

FIDH: 'Инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаров буткул айбсиз'

Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Федерацияси аъзолари ҳам куни-кеча Бишкек яқинидаги қамоқхонада сақланаётган ўзбек инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаровни бориб кўришган. Федерация баёнотида Асқаров буткул айбсиз экани айтилади. Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳоллари сиёсий беқарорликка боғлиқлиги, бу поймол этишларга қарши курашмасдан туриб, Қирғиз расмийлари мамлакатда барқарорликка эришолмасликлари айтилади. Биз Азимжон Асқаров билан кўришган Александр Белятцкийдан унинг аҳволи қандайлиги ҳақида сўрадик:

ЖАВОБ: Жаноб Асқаров билан кўришиш учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолларидан 3 кишига рухсат берилди. У билан учрашишимизда Азимжон Асқаров сақланаётган жазони ижро этиш муассасаси раҳбари ҳам иштирок этди. Азимжон Асқаровнинг ташқи кўриниши, жисмоний аҳволи анча яхши эди.
Жаноб Асқаровнинг бизга айтишича, бундан олдин саломатлиги ёмонлашган, шундан кейин у тиббий ёрдам сўраб, колония раҳбариятига мурожаат қилган. У ҳозир ўзига тиббий кўмак берилаётганини айтди. Ташқи кўринишдан унинг аҳволи ҳозир яхши бўлиши мумкин, аммо унинг дастлабки тергов пайтида, ундан кейин маҳкама жараёнлари ўтаётган кунларда дўппослангани оқибатлари, руҳий босим таъсиридан тўлиқ қутулгани йўқ. Чунки Азимжон Асқаров ўзининг буткул айбсиз эканига қарамасдан, унга умрбод қамоқ жазоси тайинланганидан норози. Биз унга ўзимизнинг руҳий мададимизни изҳор этдик. Унинг иши ҳозир фақат Қирғизистоннинг ички иши эмас, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, халқаро ташкилотларнинг ҳам эътиборида эканини биз унга айтдик.

САВОЛ: Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Федерациясининг баёнотида Қирғиз расмийларидан Азимжон Асқаров иши бўйича шаффоф текширув ўтказишни сўрагансизлар, баёнотда Асқаров буткул айбсиз, дейилади...

ЖАВОБ: Биз, шу билан бирга қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари шундай фикрдамиз. Шунингдек, Қирғизистон омбусдмани Азимжон Асқаров иши бўйича комиссия ташкил этиб, бу комиссия ўз текширувини ўтказган ва ана шу комиссия ҳам милиционерлар қотиллиги юз берган маҳалда Азимжон Асқаровнинг ҳодиса жойидан бир неча километрда бўлганини аниқлаган. Шунинг учун биз бу иш сиёсий сабабларга асосланган, деймиз. Ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан инсон ҳуқуқлари поймол этилишини қайд этиб юрган Азимжон Асқаровдан маҳаллий идоралар ҳодимлари мана шу йўл билан қасд олганлар, деб ҳисоблаймиз. Азимжон Асқаровнинг ўзи айтишича ҳам у билан бирга қамоқ жазоларига ҳукм этилганлардан фақат бир нафари қотиллик юз берган пайтда ўша жойда бўлган бўлиши мумкин, қолганлар ҳатто у ерда бўлмаганлар. Шунинг учун ҳам биз яна қайта адолатли текширувни сўраяпмиз, талаб қилаяпмиз.

САВОЛ: Сиз мана шу баёнотларингизни Қирғизистон раҳбариятига расмий мулозимларига етказдингизми?

ЖАВОБ: Биз Қирғизистон президенти маъмурияти раҳбари билан, президент маъмуриятида ҳуқуқий масалаларни назорат қиладиган бўлим раҳбари билан учрашдик. Бу учрашувда биз Азимжон Асқаров иши халқаро эътиборда эканини, бу иш сохта айбловлардан тузилган эканини маълум қилдик. Шунингдек, биз Қирғизистон Олий суди раиси ўринбосари билан ҳам учрашдик. Бу учрашувда биз Қирғизистондаги суд тизимига босим ўтказиш ниятида эмаслигимизни таъкидладик, аммо бу иш объектив кўрилиши лозимлиги, ундаги ҳамма жиҳатлар эътиборга олиниши кераклигини билдирдик.

САВОЛ: Мана сизлар Азимжон Асқаров ишида айби исботланмаган, деганингиздек, Ўшда кеча ҳам айбланувчилар исботи тўла исботланмаган яна бир маҳкама якунига етказилган, бунда қотиллик жойида бўлмаган 6 кишини ҳам қотилликда айбдор деб топилганини ҳимоячилар бугун айтишди. Қирғизистондаги сўнгги маҳкама жараёнларини сиз қандай баҳолайсиз:

ЖАВОБ: Афсуски, Қирғизистон жанубида бўлаётган сўнгги маҳкамалар муайян сиёсий тагмаъно босими остида ўтмоқда. Биз Қирғиз расмийлари билан учрашувимизда маҳкамалар ўзининг шафқатсизлиги билан ажралишини, июн ойидаги қонли ҳодисалар учун аксар ўзбеклар жавобгар деб кўрилаётганини айтдик. Ва Қирғизистонда тинчлик ва тараққиёт бўлиши учун миллатлар ўртасида норма муносабатларни йўлга қўйиш муҳимлигини урғуладик. Бу масалани қатағонлар билан, кўз-кўз қилинадиган маҳкама жараёнлари билан ҳал этиб бўлмаслигини биз яна бир таъкидлаймиз.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2010/12/101209_cy_asqarov_fidh.shtml

Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 998 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz