Понедельник, 24-04-29, 19:25

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Декабрь » 12 » Москвадаги ўзбек муҳожири боласи ҳаëтини эҳсонлар қутқарди
09:53
Москвадаги ўзбек муҳожири боласи ҳаëтини эҳсонлар қутқарди

Москвадаги ўзбек муҳожири боласи ҳаëтини эҳсонлар қутқарди

Улуғбек ўз онаси¸ қолаверса¸ Москвада топгани янги оиласи билан.

Улуғбек ўз онаси¸ қолаверса¸ Москвада топгани янги оиласи билан.

11.12.2010

Москвадаги Бакулев номидаги юрак-томир жарроҳлиги марказида ўзбекистонлик Улуғбек Рустамовнинг юраги муваффақиятли операция қилинди. Икки ёшдаги Улуғбекни қутқариш амалиётида турли миллат ва элат, дин ва эътиқод, ёш ва дунёқарашга эга инсонлар иштирок этди.

Россиянинг  Бакулев номидаги жарроҳлик институти врачлари ўзбекистонлик Улуғбек Рустамовнинг юрагини ўта мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтказдилар. 

Бир-икки ҳафталик умри қолгани айтилган бу кичкинтой ҳаётини сақлаб қолишда ўнлаб бағри кенг инсонлар қатнашди.

Жарроҳлик амалиётининг ўзига бир-икки ой мобайнида 6 минг доллардан зиёд маблағ йиғиш зарур эди. Бу маблағнинг ярмисини Москва мусулмонлари жамоаси томонидан тузилган ва асосан аҳолининг энг ночор қатламига кўмак берувчи "Солидарность”, яъни "Бирдамлик” хайрия жамғармаси тўлаган.

"Солидарность” жамғармаси раҳбари Лилия Муҳамедярова уларнинг жамғармаси асосан ёш болаларни даволашга кўмаклашувчи хайрия ташкилоти эканлигини гапирди.

- Биз ночор оилалардан бўлган ёш болаларга, етимларга кўмаклашамиз. Лекин биз болаларни миллати, дини бўйича ажратмаймиз. Бизга кўпинча бошқа жамғармалардан ҳам Улуғбекнинг аҳволига тушган марказий осиёлик, кавказлик болаларни юбориб туришади. Айтишим керакки, биз фақат пул ажратдик, холос. Улуғбекни қутқаришда эса бошқа одамларнинг ҳиссаси каттароқ. Улардан бири Анжела Василевна Вдовик! Ўша инсон билан учрашинг, - дея камтарона тавсия қилди "Солидарность” мусулмонлар хайрия жамғармаси раҳбари Лилия Муҳамедярова.


Анжела Вдовик  Москва Давлат бошқарув университети ётоқхонаси ходимаси, соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, "комендант” экан.

"Фарход ва Гулчеҳра фарзандларининг юрагида зудлик билан мураккаб операция зарурлигини улардан эшитиб¸ мен иккиланганим ҳам йўқ,” дея кўзига ёш олди биз билан дорилфунун ётоқхонасида учрашган Анжела Вдовик.

- Мени ичимда нима бўлаётганини кўраётган бўлсангиз керак. Ҳар гал бу воқеани эсласам юрагим уйнаб кетади. Гап шундаки, Улуғбекнинг отаси Фарҳод бизнинг янги участкамизда қурилишда ишлаган. Кўриб турибсиз, собиқ совет республикаларидан келган меҳнаткашларни "гастарбайтер”, деб чақиришади. Мен ўзи бу сўзни жуда ёмон кўраман! Фарҳод "қўли гул” дурадгор, қолаверса жуда яхши инсон экан. Роппа-роса бир йил олдин, янги йил арафасида уларда мана шундай оғир вазият юзага келганини тушунтиришди. На ейишга, на яшашга маблағлари қолганини айтди. Гулчатой (Гулчеҳра исми талаффузга қийин бўлгани боис Анжела уни шундай атар экан(муал.)) бизникига олдин ҳам келиб кетган. Мен болани қўлимга олганимда юрагим ўйнаб кетди, - дея яна йиғлаб юборди Анжела.

Унинг сўзларига кўра, 2 яшар Улуғбекнинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб борди. Шунда у ўзи ишлаётган университет талабалари ёрдамида хайрия акциясини уюштиришга киришди. Хайрия маблағларини жамлашда Москвадаги Биби Марям ибодатхонаси, Жоме масжиди, "Милосердие” жамғармаси ва бошқа ташкилотлар иштирок этди.

Университет талабалари томонидан ўзбекистонлик болакайнинг ҳаётини қутқариш учун махсус блоглар орқали Россиянинг турли минтақаларидан маблағ йиғила борди.

- Бизни Вологда вилоятидан Арсений исмли 15 ёшли йигитча қойил қолдирди. Кўчанинг безори болаларидан, футбол фанатларидан бўлгани билан, у ҳар куни кўчага чиқиб¸ кимдан 50 рубл, кимдан 10 рубл йиғиб Интернет орқали бизга жўнатиб турди. Москванинг Жомеъ масжидига мурожаат қилганимизда, Ҳайит куни йиғилган хайр-эҳсон маблағларини бизга топширишди. Биз бир ярим ой ичида керакли маблағни тўпладик. Шу одамларга раҳмат! Айниқса¸Улуғбекни операция қилган жарроҳлар Константин Шаталин ва асли ўзбекистонлик Рустам Рафиқовичга. Ўзимнинг икки қизим бор, ўғлим йуқ... Улуғбекни эса ўғил деб қабул қилдим. У ҳам мени "Мама”, эрим милиция ходими, уни эса "Папа”, деб чақиради, - дея кулади Улуғбекни ва унинг оиласини торгина 2 хонали ётоқхонасида қабул қилиб, жой ажратиб берган Анжела Вдовик.

Анжела ўзининг ётоқхонасига таклиф қилди.

Маълум бўлишича, асли Бухоронинг Қоракўлидан бўлган бу оила узоқ вақт Тошкентнинг САМПИсига қатнаган.

Суҳбатимизни ёнимизда чопқилаб юрган Улуғбекнинг онаси Гулчеҳра билан давом эттирамиз.

- Биз буларни дачасини қурганмиз. Мен ўзим ҳам келиб турардим олдин. Бу болам бўлганидан кейин келмай қўйдим. 3 ойлигида шунақа пороги борлигини билиб қолдик. Тошкентга олиб бордим: фақат ўша САМПИда ётдим, ҳаммасини ёмон дея олмайман, чунки улар ўлаётган боламни ҳаётга қайтариб берди. Гулчеҳра Бакиевна деган врач бор. Шу киши менинг боламни ҳеч ким олмаганида¸ ёрдам бериб реанимацияда ҳаётга қайтариб берди. Кейин операция қиламиз дейишди, мен операцияни кутдим, кутдим... Мана эртага операция деган куни текшириб кўрди-да, "Бу ёғда қила олмаймиз буни", деди,- дея эслайди Гулчеҳра.

Улуғбекнинг юрагини операция қилган хирург Константин Шаталин "Нима учун Ўзбекистонда бундай операциялар амалга оширилмайди?”, саволига шундай жавоб берди.

- Ўзбек кардиохирургиясида яхши мутахассислар жуда кўп: Ўзбекистонда ҳозирда ишлаётган барча инсонлар аксарияти Москвада ўқиган. Лекин биламанки, у ерда тиббиёт молиявий жиҳатдан ҳалокатли вазиятда. Совет даврида ўзбек кардиохирургияси энг илғорлардан бири эди. Нима бўлганда ҳам, операция ҳеч қандай муаммосиз ўтди. Энди Улуғбек бошқа болачалардан ҳеч нима билан фарқланмасдан яшайди,- дея ишонтирди Бакулев марказининг шифокори Константин Шаталин.

Озодликка маълум бўлишича, Улуғбекнинг юрагидан операция қилганлар қаторида бугунги кунда муҳожирликда меҳнат қилаётган минглаб ўзбекистонлик мутахассислардан бири - врач Рустам ака ҳам иштирок этган. "Бу инсонни ўзбекистонлик эканлигини анчагача билмасдан юрган эдик", дея давом эттиради Гулчеҳра.

- У киши ўлмасин (йиғлайди)... Ўзимизни Ўзбекистондан экан. Ҳеч қачон мен палон жойданман демайди, русча гапиради фақат. Бир куни буни "эхо”га олиб кирганимда "Қўлини ушланг, кеннойи!” деганидан билиб қолдим. Ўзбек, биласизку, ёпишиб олади. "Вой, Рустамжон, ўзбек экансиз-ку”, дея шу ялинаман... "Вой, ялинманг, ман сизни кутиб олсам, ҳаммасини ўзим қиламан”, деди. Операцияни у билан профессор Шаталин қилди. Бир ҳафтада оёққа туриб кетди, ўладиган эди, болам. Юрагининг уч жойини бут қилиб беришди. Биласизку, Ўзбекистоннинг шароитида пул жуда кўп кетади. Бу ёғда сезилмайди: сал-пал ишлаймиз, топамиз. У ёғда топганини хўжайиним юборади, фақат шу болнисадан ортмаймиз... Уйларимни сотдим, мол-ҳол - ҳеч нарсам қолмади, шуни оёққа тургизаман деб. 3 ойлигидан қолганини касалчиликда ўтказдик. Кейин мана бу ёққа келдик. Келиб ҳам бари бир ўзбек нима ишларди: топса ишлайди, топмаса нима қилади?!

Топганимиз буни дори-дармонидан ортмайди. Шундай қилиб Анжела бу ёққа чақирди "Кел¸ бу ёққа, ўзим ёрдам бераман”, деди. Энди булар менинг оилам бўлиб қолди: Анжелани "мама” дейди, хўжайинларини "папа”, дейди. Нимага? Чунки биз ўзбеклар ким бир оғиз нонини берса хизматини қиламиз. Лекин Анжеладек одамлар топилмайди! Мен билан черковларга, масжидларга борди. "Ўзбегимни масжидига олиб бор!”, дедим. У ерда "Қурбон Ҳайитигача сизга ёрдам берамиз", дейишди, ёрдам беришди. Мана болам қайтди дунёга, - дея бошидан кечирганларини гапирди Гулчеҳра.


Онанинг айтишича, Ўзбекистонда, Бухорода уларни Улуғбекнинг акаси кутиб ўтирибди. Лавҳамиз эфирга узатилаётган дамда Улуғбек сўнгги операцияга тайёрланмоқда эди: унинг юрагидан жарроҳлик иплари олинади.

Ўлуғбек ва унинг яқинларига соғлик-омонлик тилаб қоламиз!
Категория: Р О С С И Я | Просмотров: 1434 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz