Яна мухолифат етакчиси ва мухолифат маблағи ҳақида
Абдужалил Бойматов, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти.
Ўзбек мухолифати 1989- йилнинг 28- майида "Бирлик” ҳалқ ҳаракатининг
таъсис қурултойи ўтказилиши билан ташкилий шаклланган эди. Қарийб 21 йил
ва 6 ой ўтгандан кейин ҳам ўзбек мухолифати ҳануз тарқоқ, моддий
жиҳатдан заиф. Менинг фикримча, ўзбек мухолифати бу ҳолатни бартараф
қилиш имкониятига эга. Бундай дейишимга қуйидагилар асос бўла олади:
1.Мухолифат партиялар, инсон ҳуқуқи ташкилотлари ва "Бирдамлик” ҳалк
ҳаракати ғарб давлатларида юридик мақомга эга,яъни бошқача айтганда
рўйхатдан ўтган;
2.Ўзбек мухолифати Европа иттифоқи давлатлари худудида камида 20 тача
сайтларга эга. Бошқача айтганда ўзбек мухолифати эркин интернет
сайтларини яратишга муваффақ бўлди;
3.Ўзбек мухолифати Ўш ва Жалолобод қирғини жабрдийдалари ҳимояси учун
дунёнинг қарийб 10та мамлакатида кўплаб норозилик намойишлари уюштирди,
бу норозилик намойишларида камида 1000 киши қатнашди;
4.Ўзбек мухолифати ҳозирги пайтда қуйидаги 6 йўналишга дунё жамоатчилигининг эътиборини жалб қила олди:
а)Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат,
б)Юсуф Жумани озод қилиш,
в)Андижон қирғини,
г)Ўш,Жалолобод қирғини,
д)Алматидаги 29 ўзбек қочқинларини Ўзбекистонга экстрадиция қилинишини тўхтатиш,
е)Ўзбекистонни Турк кенгаши,Турк ПАга аъзо бўлишига эришиш.
Бу охирги йўналиш ўзбек миллатининг келажаги учун жуда муҳим
ҳисоблансада,ўзбек мухолифати томонидан айтарли сезиларли иш қилингани
йўқ.
Ўзбек мухолифати тарқоқликни бартараф қилиб, молиявий томондан
бақувват бўлишга эришса, бу 6 та йўналиш бўйича ижобий натижага эришиш
имконияти кескин ошади. Бу 6 йўналишдан 2-3 йўналиш бўйича ижобий
натижага эришиш ўзбек мухолифатининг обрўсини Ўзбекистон ва дунё
жамоатчилиги орасида оширади.Ўзбекистон ва дунё жамоатчилиги олдида
обрўси ошган мухолифат Ўзбекистонда хокимиятга келишга даъвогарлик қила
олиш имкониятига эга бўлади.
Мухолифат ижобий натижаларга эришиши учун 1-навбатда қуйидаги 2 ишни амалга ошириши керак.
1.Мухолифат етакчисини сайлаш.
2.Мухолифат маблағини тўплаш.
Мухолифат етакчисини сайлаш учун авваламбор мухолифат кенгаши
шакллантирилади. Мухолифат кенгаши:- мухолиф партияларнинг лидерлари,
ҳуқуқбонлик ташкилоти етакчилари, етакчи интернет сайтларининг
муҳаррирлари ва "Бирдамлик” ҳалқ ҳаракатининг етакчиси-дан таркиб
топади. Мухолифат кенгаши мухолифат етакчисини фақат 1 йилга сайлайди.
Мухолифат кенгашини шакллантириш ва мухолифат етакчисини аниқлашда қуйидаги тўсиқларни енгиб ўтишга тўғри келади:
1.”Бирлик ҳалқ ҳаракати”партияси лидери Абдураҳим Пўлатовнинг:-” Бирлик
партияси Ўзбекистонда ягона мухолиф партия”- деган даъвоси ҳозирги
пайтда ноўрин деб тан олиниши керак.Сабаби, бу партияни 1989- йилнинг
28- майидан бери бошқариб келяпти,бинобарин Абдураҳим Пўлатов фақат
оғизда демократ, амалда "Бирлик ҳалк ҳаракати” партиясини демократик
партияга айлантира олмади. Афсуски,бу партиянинг аъзолари ҳам партияда
демократик принципларга амал қилинишига кўз юмаяпти.
2.”Эрк” партиясининг лидери Мухаммад Солиҳ ҳам бу партияни 1990- йилнинг
30- апрелидан бери бошқариб келяпти. "Озодлик "радиосининг айрим
журналистлари Мухаммад Солиҳни демократик лидер деб дунёга реклама
қилишяпти, афсуски бу катта ёлғон.
Абдураҳим Пўлатов, Мухаммад Солиҳ ўз партияларида уларнинг ўрнини
босадиган муносиб ўринбосарлар тайёрламаганлиги фикримнинг яққол
исботидир. Шу ҳолатни Ислом Каримов учун ҳам айтишимиз мумкин, у ҳам
Ўзбекистонда ўзига муносиб президент бўла оладиган сиёсий рақиб пайдо
бўлишига қарши жон жаҳди билан курашади.Юқоридаги айбловларга қарамасдан
мухолифат етакчисилигига мен Абдураҳим Пўлатов,Мухаммад Солиҳ ёки
Баҳодир Чориевни таклиф қилардим,фақат 1 йилга. Балким, мухолифат
кенгаши мухолифат етакчисилигига бошқа номзодни кўрсатар,буни яқин
келажак кўрсатади.
Мухолифат маблағини шакллантириш юқоридаги 6та йўналиш бўйича ижобий
натижага эришишни ҳохловчи Ўзбекистон фуқаролари томонидан 1 йилда бир
марта 100 АҚШ доллари ёки 100 евро ўтказиш ҳисобига
шакллантирилади,ҳохловчилар кўпрок пул ўтказишлари ҳам мумкин. Мухолифат
маблағини ўринли сарфланишини назорат қилиш учун Тафтиш (ревизия)гуруҳи
тузилади. Гуруҳ 6 кишидан иборат булади:2та мухолиф партиялар вакили,
2та ҳуқуқбон,2та журналист. Тафтиш гуруҳи ҳар ярим йилда мухолифат
маблағининг нималарга ва қандай мақсадга сарфланганлиги тўғрисида
Ўзбекистон фуқароларига ҳисобот беради, ёки бошқача айтганда ҳисобот
мухолифат сайтларида чоп этилади.
14- декабр 2010- йил.
www.yangidunyo.com
|