Ғайбулло Жалиловнинг қаерда эканлиги номаьлум.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) аьзоси Ғайбулло Жалиловнинг рафиқаси Муқаддас Темирова турмуш ўртоғига
ҳимоячи ёллагани ҳақида маьлумот олдик.
Ғайбулло Жалиловнинг адвокати Хасан Мухаммадиев охирги суддан норози
бўлиб Олий судга олиб чиқишга киришган,аммо бу киришиш бироз қийин
кечаяпти,чунки Ғайбулло
Жалиловнинг қаерда эканлиги номаьлум.
1- декабрь куни Муқаддас Темирова,Шайхали посёлкасида жойлашган
Қашқадарё вилоят Жазони Ижро Этиш бошқармасига,турмуш ўртоғини қаерда
эканлигини билиш учун ариза билан мурожаат қилган.
15-кундан буён эса хат эгасини топмаган кўринади, акс ҳолда жавоби
келган бўларди.
Ҳозирги кунда ЎИҲЖ аьзоси Ғайбулло Жалилов қаерда сақланаётганлиги маьлум эмас.
Унинг яқинлари ҳам у ҳақда ҳеч нарса билмайди.
Ғайбулло Жалилов 2009- йилнинг 5 -сентябрида ички ишлар
томонидан куч
ишлатилиб қўлга олинганди.Шу кунгача,бир нечта айбловлар билан
айбланиб келаяпти. Ўзбекистон Республикаси жиноят
кодексининг(159-244 моддаларининг бир нечта қисмлари билан қайта-қайта
айбланаяпти)
Бу ҳақда хабарлар вақтида Ҳалкаро Жамоатчиликга етказилиб турибди.
Ҳозирги кунда Ғайбулло Жалиловнинг соғлиги ҳақида бирон бир маьлумотга
эга эмасмиз, унинг икки нафар фарзанди, отасини сиймосини фақат тушига кўришга
муяссар бўлмокда.
Ҳалқаро Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоялаш ва
Ҳалқаро Қизил Ярим Ой
ташкилотларидан ёрдам
беришларингизни сўраймиз.
Биз ёрдамларингизга муҳтожлигимизни билдирамиз.
Ғайбулло Жалиловнинг адвокати Хасан Мухаммадиев телефон номери +998914523454
Муқаддас Темирова +998939316213.
15-декабрь,2010-йил.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
|