Қирғиз парламентига спикер сайланди 17.12.2010 Қирғизистонда парламент спикери этиб Ата Журт партияси етакчиси Аҳмадбек Келдибеков сайланди.
Унинг номзоди коалицияга кирувчи учта партия – Республика, Ата Журт, ва Социал-демократик партия тарафидан илгари сурилган эди.
Бугун Қирғизистон парламентида бош вазир номзоди ҳам овозга қўйилади.
Келишувга мувофиқ бош вазир лавозимига Алмаз Атамбаев номзоди илгари сурилиши кутиляпти.
Коалицияга кира олмаган Ор-Номус партияси етакчиси мухолифатга бошчилик қилиши мумкинлигини билдирган.
|