Понедельник, 24-04-29, 18:44

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Декабрь » 19 » Уй бекасидан лидерга айланаëтган ўшлик ўзбек аëллари
02:46
Уй бекасидан лидерга айланаëтган ўшлик ўзбек аëллари

Уй бекасидан лидерга айланаëтган ўшлик ўзбек аëллари

Қирғизистон қирғини - махсус лойиҳа

Йиғи-сиғидан толган кўплаб ўшлик ўзбек аëллари¸ бугунга келиб ўз ва фарзандлари ҳаëтини ўзгартириш учун ҳаракатга киришган.

Йиғи-сиғидан толган кўплаб ўшлик ўзбек аëллари¸ бугунга келиб ўз ва фарзандлари ҳаëтини ўзгартириш учун ҳаракатга киришган.

20.12.2010  Сарвар Усмон

Июн ойида рўй берган қирғинга қадар ўз маҳалласидан ташқарига кўп ҳам чиқавермаган ўнлаб ўзбек аëллари¸ қарийб олти ойдан бери давом этаëтган беқарорлик ва ҳақсизлик вазиятида ўз ҳақлари учун фаол курашга енг шимаришмоқда.


Ўтган ҳафта охирида Тошкентда БМТ Аҳоли жамғармасининг хотин-қизлар ҳуқуқлари, хавфсизлик ва ривожланиш масалаларига доир ҳисоботи тақдимоти бўлиб ўтди.

БМТ жамғармаси вакили Азиза Асқарованинг журналистларга билдиришича, "Можаро ва бўҳрондан ўзгаришлар даври авлодининг тикланишига", деб номланган ҳисобот хотин-қизларнинг қуролли тўқнашувлар туфайли келиб чиққан гуманитар бўҳронлар пайтидаги ролига бағишланган.

Ҳисобот тақдимоти маросимида Хотин-қизлар ва уларнинг оилаларига ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам минтақавий марказининг Андижондаги вакили июн воқеалари кунлари Қирғизистондан қочиб келган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида ҳикоя қилган.

Хўш, бўҳрондан ҳали чиқмаган ўшлик хотин-қизларга ёрдамни шу кунда ким бераяпти?

Ўзларига ўзлари бераяпти ёрдамни
.

Ўшлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Иззатулла Раҳматуллаевнинг айтишича, қирғизистонлик ўзбеклар орасида

- Эркак ҳуқуқ фаоллари урушгача ҳам, урушдан кейин ҳам кўп бўлган эди. Бироқ ҳозирги кунга келиб кўплари таъқиб остида четга чиқиб кетиб қолишди, дейди Иззатулла Раҳматуллаев.

Ўзбек хотин-қизлар орасида эса,

- Июн воқеаларигача ҳуқуқ фаолларидан фактический бўлмаган. Иккита-учта аëл бор эди. Бу аëлларимиз ҳам июн воқеалари кунлари таъқиб остида бўлиб, четга кетиб қолишди ëки ўз фаолиятларини тўхтатиб қўйди. Уларнинг ўрнига янги-янги аëллар чиқди, дейди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Иззатулла Раҳматуллаев.

"Ўш садоси" газетаси журналисти Манзурахон Матқосимованинг айтишича, июн қирғинидан сўнг ижтимоий фаолият билан шуғуллана бошлаган аёллар

- Жуда кўпайди. Масалан¸ июн воқеаларигача улар жамоат ишларида қатнашмаган бўлса ҳам шу воқеалардан кейин аралашиш уларда сезиларли даражада ўсди, дейди Манзурахон Матқосимова.

Манзурахон Матқосимова Ўшнинг биргина мавзеидан ўнга яқин фаол аёлнинг исм-фамилиясини айтди.

У фаол аёллар амалга ошираётган конкрет ишлар тўғрисида ҳам айтиб берди.

- Масалан¸ Мавлудахон ижтимоий масалалар бўйича одамларга ëрдам беришда фаол иштирок этди. Кўчадаги 220та аëлга ижтимоий масалаларда яқиндан ëрдам берди. Кийим-бош тарқатишда, озиқ-овқат масалаларида¸ керакли маҳсулотни етказиб беришда¸ 10дан ортиқ жамғарма етказиб келаëтган маҳсулотларни тегишли инсонларга тарқатиб беришда жонбозлик кўрсатди, дейди Манзурахон Матқосимова.

Иззатулла Раҳматуллаев ҳам, Манзурахон Матқосимова ҳам июн қирғинидан кейин қўни-қўшнилари, маҳалла-кўйига ёрдам бериш кераклигини тушуниб, белини боғлаган аёллар орасида ўқитувчилар ва савдогарлар кўплигини эътироф этишди.

Лекин лидерга айланаётган аёллар орасида оддий уй бекалари ҳам бор.

- Масалан Эркиной ўзи ҳеч қаерда ишламаган. Июн воқеаларидан кейин одамларга яқиндан ëрдам бериш ҳисси ўзида қўзғалди. Ҳозирги кунда у қизда 352та аъзо бор ўзининг атрофида. Шуларга яқиндан ëрдам бераяпти. Бошига иш тушган инсонлар ҳозир у қиздан жуда катта миннатдор, деди "Ўш садоси" газетаси журналисти Манзурахон Матқосимова.

Бугунги суҳбатлардан шу нарса маълум бўлдики, ўшлик янги ўзбек лидер аёллар, асосан, инсонпарварлик ёрдамлари етказиб бераётган халқаро ташкилотлар билан аҳоли ўртасида воситачилик вазифасини бажармоқда.

Лекин уларнинг мавжудлиги асаби қақшаган юртдошларига жуда катта далда эканлиги шубҳасиздир. Шу маънода, агар БМТ Аҳоли жамғармасининг ҳисоботи номидан келиб чиқсак, улар чиндан ҳам "Можаро ва бўҳрондан ўзгаришлар даври авлодининг тикланишига" ҳисса қўшишмоқда.

Биз бугун Озодлик тингловчилари юборган эҳсонларни муҳтожларга тарқатиш билан шуғулланиб келаётган гуруҳ вакили Ҳафиза опага ҳам бир савол билан мурожаат қилдик.

Озодлик: Сизни нима мажбур қилди? Тинчгина уйингизда ўтирсангиз бўлмасмиди? Нима учун аралашишни бошладингиз?

- Қандай тинч ўтираман айтинг. Зўрланган аëлларни эшитганимдан кейин бир кеча ухламадим. Қандай мен ўтираман? Ҳозир қаерда аëл жафо чекаëтган бўсла, ўша ерда турибмиз ҳозир. Юрак чидамади бунга. Қандай чидаб ўтираман уйда қандай? Инсонийликка кирмайди бу.

Озодлик: Сизга ўхшаган аëллар кўпми?

- Бор. Менга ўхшаган аëллар, юрагидан қайнаб чиққан аëлларимиз бор. Улар ишлаяпти, маҳаллаларда ишлаяпти. Аëл онада барибир. Аëлларнинг меҳри бор, инсонларга меҳр тарқатади. Шу меҳри билан, гапи билан ҳам муросага келтириш, ҳам тинчлик учун, ҳам мана шу Ўшда яшаш учун. Айтинг қаерга борамиз биз? 70 пуштимиз шу ерда туғилиб, ўсиб, қабрлари шу ерда бўлса, биз қаерга бориб кўмиламиз энди? Иложи йўқ, яшаймизда энди. Шунинг учун тинчлик учун, бирдамлик чуун ҳаракат қилаяпмиз, дейди ўшлик фаол аёллардан бири Ҳафиза опа.

http://www.ozodlik.org/content/article/2253917.html
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1259 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz