ҚЎРҚИШ ТУЙҒУСИ КАСАЛЛИКЛАР МАНБАИ
Носир Зокир
АҚШ-нг Чикаго шаҳри Нортвестерн университетининг олимлари 30 йил
мобайнида кенг тадқиқотлар ўтказишиб, қўрқоқлиқ туйғуси умрнинг
қисқартиришга олиб келувчи, юрак қон томири тизими касалликларининг
сабаб бўлишини аниқлаганлар.
Олимларниг кузатувлари, қўрқоқ кишилар бошқа инсонларга нисбатан юрак
ҳуружи ва инсультга икки маротаба кўпроқ дучор бўлишларини кўрсатган.
Қўрқув шундай касаликларга олиб келар экан.
Ҳўш қўрқувни ўзи қандай тушунча? Одамлар қўрқанда нимадан
қўрқадилар? Қўрқув ҳам ҳар ҳил бўлади. Масалан, мен ўзим мушукдан
қўрқаман. Ёшлигимда катта акам рахматли кутилмаганда олдимга мушукни
ташлаб юборган эдилар. Шундан бери мушукни беозор маҳлуқ эканлигини
билсамда, ҳалигача мушук менда чўчиш туйғусини келиб чиқаради.
Қўрқувнинг яна бир туриб бор. Масалан, кўп бора жиноят қилиб қамалиб
чиққанлар милиция ходимидан қўрқишади. Кейинги пайтларда ўз яқинларини
тухмат билан қамалган деб хисобловчилар ҳам милициядан қўрқадиган бўлиб
қолдилар. Лекин ҳақиқий жиноятчилар билан кейинги кишиларнинг қўрқуви
сабаблари бир ҳил. Ҳар иккаласи ҳам тухмат билан қамалиб кетишдан
қўрқишади.
Мисол учун, мени бир қариндошимнинг исми Абдулбоқи эди. Вахобийлар,
деб ном олган гуруҳни аъзоларини ўз машинасида олиб юрган шаҳсни ҳам
исми Абдулбоқи бўлган. Терговчилар адашиб умуман бегуноҳ Абдулбоқини
ИИБга олиб бориб бир хафта сўроқ қилишган. Тўғри, кейин ҳақиқат
аниқланиб, Абдулбоқини қўйиб юборишди. Лекин Абдулбоқи милиция
кийимидаги орган ходимини кўрса қўрқадиган бўлиб қолди. Оқибатда у 2009
йилинг ёзида кутилмаганда юрак хурижидан 49 ёшида вафот этди. Мен
Абдулбоқининг ўлимида терговчиларни айбдор қилиб кўрсатмоқчи эмасман.
Лекин фукаро айбсиз бўлса ўзини ҳақлигини исботлашга харакат қилиши
керак. Абдулбоқи бир хафта харакат қилди, лекин вақт ўтган эди.
Қўрқувнинг яна бир тури борки, бу қўрқув ўта дахшатли оқибатларга
олиб келиши мумкин. Бу сиёсатдан қўрқиш. Масалан, Сталин замонларида,
одамлар Сталинни хурмат қилганларидан мақтаганларми? Асло! Одамлар унинг
зулм машинасидан қўрққанларидан мақтаганлар. Сиёсатдан қўрқувчи
одамлар, мазкур сиёсатни ўзгартириш мумкин эмаслигини тушунган
пайтларидан бошлаб, қўрқка бошлайдилар.
Мана шу пайтдан бошлаб ОАВ орқали қайсидир раҳбарни кўкларга кўтариб
мақталиши ва уни ҳеч қачон адашмайдиган фаришта килиб кўрсатилиши ҳам
одамлар қалбида қўрқув хосил киладики, бу холатлар одамларда келажакка
бўлган ишончини ҳам йўқолишига олиб келади. Одамларда келажакка бўлган
ишонч йўколдими, тамом, мамлакат аста секин таназзулга учрай бошлайди.
Яна бир қўрқув, бу раҳбарларнинг ҳалқдан, атрофдагилардан қўрқувидир.
Раҳбарларнинг қўрқуви ҳалкка зулм килишга, конунларни оёк – ости
килишга олиб келади. Чунки, раҳбарлар шуни аниқ билишадики, ишдан
кетгудек бўлишса, ўзлари писанд килмаган конун олдида жавоб беришлари
мумкин.
Якка-хоким раҳбарлар, омма орасида обруси ошиб кетган одамлардан ҳам
қўрқишади. Бундайлар эртага уларнинг ўрнини олиб қўйишлари мумкин.
Якка-хоким раҳбар атрофидагилардан қўрқади. Чунки, улар унга хоинлиқ
қилишга мойиллар. Якка-хоким раҳбар бадавлат одамлардан ҳам қўрқади.
Чунки, пули кўп одам бора-бора хокимиятга интила бошлайди. Пировардда
айтиш мумкин, якка-хоким раҳбарлик мустабид тузумнинг шаклланишига олиб
келади ва бундай раҳбар мустабид раҳбарга айланади. Лекин бизга
тарихдан маълумки, мустабид тузумлар абадий эмас. Ҳар бир дин Ислом
дини каби, фақат Яратгувчидангина қўрқишга даъват килади.
Барчангизни шунга насиб этсин.
|