Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми раҳбари Умида Ниёзова ҳам
Ўзбекистон ҳибсхоналарида маҳбус ва маҳбусаларни зўрлаш ҳолатлари
мунтазам кўриниш касб этаётганини айтади.
- 2004 йилдан 2006 йилгача мен Ҳюман Райтс Уотчда таржимон бўлиб
ишлаб юрганимда жуда кўп суд процессларида қатнашардим ва суд
документларини таржима қилардим. Шу документларда маҳбус аëлларни
зўрлаш¸ эркак маҳбусларнинг аëлларини зўрлаш билан таҳдид қилиш¸ эркак
маҳбусларни зўрлаш ҳолатлари жуда кўп учраб турган.
Масалан Дармон Султонова. Дармон опанинг иккита ўғлини террорчиликда
айблаб¸ улардан керакли маълумотни олиш учун оналарини ечинтириб
ўғилларининг олдида кўрсатишган. Ëки Мадина Қаюмова деган аëл бор. 2003
йилда террорчилик билан қамалган. У ҳам ва бошқа кўплаб аëллар ҳам шу
каби воқеаларни гапириб беришарди. Бунақа ҳолатлар жуда кўп учраб
туради, дейди Умида Ниёзова.
|