Каримовга қон ширин!
Эътиборингизга ҳавола қилаётганимиз қуйидаги шеър кекса ва
кўпни кўрган Исмоил Ота ижодидан бўлиб, у кишини шу каби дардли
шеърлари бисёрдир. Кекса Шоир юрт дардини, ва ундаги адолатсиз
тузумни ва қийноқдаги мусулмонларни дарду ҳасратини қаламга олади. Ва
бир ҳадиси шарифда зикр қилингани каби Золим Подшоҳга Ҳақ сўзни айтишга
ҳаракат қилади.Биз Отахоннинг ўзларига соғлик омонлик, аҳли оиласига
тинчлик хотиржамлик ва ижодларига баракотлар тилаб қоламиз.
Саҳифамиз мухлисларига кекса Отахоннинг дарли
шеърларидан давомли равишда таништириб бориш ниятимиз бор иншааллоҳ!
Бу шеър эса «хамир учидан патир» деб биласизлар.
Таҳририят.
Исмоил Фарғоний
Инсон учун жон ширин,
Андин қолса нон ширин,
Ҳаммадин Қуръон ширин,
Мўминга имон ширин!
Қушлар учун дон ширин,
Сахийга меҳмон ширин!
Гўдакларга жон ширин,
Каримовга қон ширин!
Мусулмоннинг қонини,
Тўкмаса туролмайди,
Ёш болалар қонисиз,
Оёқда юролмайди,
Ота-Қизи, аслида,
Мўминни кўролмайди.
Гўдакларга жон ширин,
Каримовга қон ширин!
Кўпчилик мусулмонлар,
Жаслиқда ўлиб кетди,
Қанча-қанча гўдаклар,
Отасиз қолиб кетди.
Мўминларни устидан,
Золимлар бойиб кетди.
Гўдакларга жон ширин,
Каримовга қон ширин!
Каримов ўзи қассоб,
Гулнора қизи қассоб,
Қанча минг одам «сўйди»,
Уларда борми инсоф?
Зайниддин Асқаровни,
Қамоқда қўйди қийнаб,
Гўдакларга жон ширин,
Каримовга қон ширин!
Имонлик мусулмонлар,
Ҳар куни қамалмоқда,
Мусулмон ёш йигитлар,
Дараксиз йўқолмоқда,
Ўзини шайх деганлар,
Парвоси йўқ юрмоқда.
Гўдакларга жон ширин,
Каримовга қон ширин!
Ҳижрат қилиб баъзилар,
Чет элга чиқиб кетди.
Қўлга тушган маҳбуслар,
Зиндонда қолиб кетди,
Бу ишларнинг барини,
Исмоил кўриб ўтди.
Гўдакларга жон ширин,
Каримовга қон ширин!
Tayanch.com
|