Понедельник, 24-04-29, 14:45

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 1 » 2010 йилд 57 журналист ҳалок бўлган
11:38
2010 йилд 57 журналист ҳалок бўлган

Ўз касбий фаолияти мобайнида 2010 йилдa

 57 журналист ҳалок бўлган

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилотига кўра, дунёдаги бирор бир минтақа журналистлар учун хавфсиз жой ҳисобланмайди.

Ташкилот сўнгги ҳисоботида айтилишича, 2010 йил мобайнида дунёда 57 журналист ўлдирилган.

Бу йил оммавий ахборот воситалари ходимлари учун энг хавфли мамлакат Покистон бўлган.

Бу мамлакатда якунланиб бораётган мелодий йилда 11 журналист ҳаётдан кўз юмган.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилотига кўра, журналистларни ўғирлаб кетиш ҳоллари кескин ортган, йил давомида 51 та журналист ўғирлаб кетилган.

Парижда жойлашган халқаро ташкилот ҳисоботида айтилишича, журналистлар гаровгирлар учун осон олди-берди воситасига айланган.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти ўзининг касбий фаолиятини адо этаётган пайтида ҳалок бўлган журналистлар сонини 2009 йилдаги кўрсаткичга солиштиради ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўлими сони олдинги йилдагига нисбатан 25 фоиз камайган, деб айтади.

Бевосита уруш ҳаракатлари содир этилаётган ҳудудларда ўлдирилган журналистлар сони камайган, бироқ улар тобора кўпроқ жиноий бандалар, қуролланган гуруҳлар, диний ташкилотлар ёки давлат идоралари ходимларининг нишонларига айланганлар.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилотининг Бош котиби Жан-Франсуа Жульяр сўзларига кўра, бу йил дунё бўйлаб журналистларнинг асосий қотиллари уюшган жиноий гуруҳлар ва жангарилар бўлганлар.

Бу кўриниш сақланиб қолаётганидан ташкилот хавотир билдирилган.

"Чегара билмас мухбирлар" мухбирларни ўғирлаб кетиш билан боғлиқ ҳолатлар рақамларига назар ташлайди.

2008 йилда 29 журналистни ўғирлашган, 2009 йилда ана шундай 33 ҳолат аниқланган бўлса, 2010 йилда бу кўрсаткич 51 ни ташкил этган.

Борган сайин журналистни ташқи кузатувчи сифатида кўрмаяптилар.

Журналистларнинг бетарафлиги ҳамда оммавий ахборот воситаси ходимининг вазифасига ҳурмат билан қараш камаймоқда.

"Чегара билмас мухбирлар" журналистларнинг олди-берди объектига айланаётганидан бонг уради.

Гаровгирлар ўзларининг жиноий амали эвазига пул талаб қилиш, ҳукуматларни ўз талабларига бўйсундириш ва ўзлари ҳақида жамоатчиликка билдириб қўйиш мақсадларида мухбирларни гаровга олмоқдалар.

2010 йилда бу каби таҳдидларга Афғонистон ва Нигерияда фаолият юритадиган мухбирлар дуч келганлар.

Франциялик тележурналистлар Эрве Гекьер ва Стефан Тапонье, улар билан бирга уч Афғон ёрдамчилари 2009 йил 29 декабрида гаровга олинган эдилар.

Бу ҳодиса Франция матбуоти тарихида 1980 йиллардан буён энг узоқ давом этган журналистларни гаровга олиш ҳодисаси деб кўрилмоқда.

Афғонистон сўнгги 10 йил мобайнида энг кўп журналист ўлдирилган 67 мамлакат рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган.

Бу рўйхатда Афғонистондан кейин Колумбия, Ироқ, Мексика, Покистон, Филиппин, Россия ва Сомали туради.

Бу йил Оврўпо Иттифоқи ҳудудида икки журналист ўлдирилган, бири Юнонистонда, иккинчиси Латвияда.

Ушбу қотилликлар фош этилмаган.

Қароргоҳи Парижда жойлашган ташкилот келган хулосага кўра, Интернетни бундан кейин паноҳ маскани деб кўриб бўлмайди.

Блоггерларни таъқиб этиш ва Интернетда цензура жорий этиш умумий ҳолга айланиб бораётир.

Цензуранинг янги шакллари жорий этилаяпти: онлайн тарғиботнинг тобора тажовузкор усулларини қўллаш оммалашмоқда, Интернет фойдаланувчилари овозини ўчириш мақсадида кибер-ҳужумлардан фойдаланиш сони ҳам кўпайган.

Халқаро ташкилотга кўра, онлайн цензура фақат репрессив режимларнинг иши бўлмай қолди.

Демократиялар ҳам Интреннетдаги сўз эркинлигига таҳдид деб кўрилиши мумкин бўлган янги қонунлар устида бош қотирмоқдалар ва бундай қонунларни ҳаётга татбиқ этмоқдалар.

Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1163 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz