Пятница, 24-05-03, 05:00

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 1 » Қирғиз комиссияси Каримовни мукофотга лойиқ топди
11:54
Қирғиз комиссияси Каримовни мукофотга лойиқ топди

Қирғиз комиссияси Каримовни мукофотга лойиқ топди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг июн қирғини кунларидаги ҳатти-ҳаракати ҳақида ўшлик ва жалолободлик ўзбеклар турлича фикрдалар.
28.12.2010 Элмурод

Ўш қирғинини ўрганиш юзасидан ташкил этилган Қирғизистон мустақил миллий комиссияси Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни давлат мукофотига тавсия этди. Бу ҳақда Озодлик радиосига миллий комиссия эксперти Табилди Акеров маълум қилди.

"Ўшдаги этник тўқнашувлар пайтида оқилона сиёсат олиб боргани ва бу қирғинни бартараф этишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қирғизистон давлат мукофотига тавсия этилсин”, дейилади Ўш воқеаларини ўрганиш бўйича ташкил этилган миллий комиссиянинг Қирғизистон ҳукуматига киритган таклифида.

Бу борада Озодлик радиосига маълумот берган миллий комиссия эксперти Табилди Акеровнинг айтишича, мазкур таклиф комиссиянинг барча аъзолари томонидан қўллаб-қувватланган.

- Биз Рўза Ўтунбаева ва Қирғизистон Жўғўрқу Кенеши Ислом Каримовнинг қандай мукофотга сазовор эканини ўзлари мустақил ҳал этишсин, деган қарорга келдик. Шунинг учун биз Ислом Каримовга айнан қандай мукофот берилиши лозимлигини ўз таклифимизда кўрсатиб ўтирмадик. Комиссия аъзоларидан баъзилари Ўзбекистон президенти Қирғизистон номидан Нобел тинчлик мукофотига номзод сифатида кўрсатилиши лозим, деган фикрларни ҳам айтишди, - деди Табилди Акеров.

Ўш воқеаларини ўрганиш бўйича мустақил миллий комиссиянинг бу таклифига ҳозирча қирғиз ҳукумати расмийлари муносабат билдирганларича йўқ.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, қирғизистонлик ўзбеклар орасида Ислом Каримовнинг Ўш воқеаларидаги ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги тўғрисида ягона фикр йўқ. Ўшлик ўзбекларнинг бир қисми Каримовнинг қирғин кунларидаги сиёсатини ёқласа, бир қисми қоралайди.

Ўз исмини ошкор қилишимизни истамаган Ўш ўзбек миллий-маданий маркази раҳбарларидан бири шу сабабли ҳам бу борада ўз фикрини очиқ ошкор қила олмаслигини айтди. Унинг фикрича, президент Каримовни Қирғизистон томонидан мукофотланиши тўғрисидаги ҳар қандай фикр аҳолининг у ёки бу қатлами норозилигига сабаб бўлади.

Ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Равшан Гапиров эса президент Каримовни мукофотлаш тўғрисидаги таклиф юзасидан кинояли фикр билдиради:

- Ўшликлар қирғин ҳақидаги маълумотлар Каримовга етиб борса, у қаттиқроқ гапириб, иложиси бўлмай қолганида, чегарага ҳарбийларини тўплаб, бир дўқ қилиб қўйса, қирғин тўхтайди, деб умид қилган эдилар. Лекин бу нарсалар қилинмади. Ўзбекистон томошабин бўлди. Ҳозирги кунда ҳам ўшлик ўзбекларга босим тўхтамаяпти. Бироқ Ўзбекистон ҳамон томошабин бўлиб турибди. Қирғизистон ҳукумати оғир кунларда ўзбекларга ёрдам қўлини чўзмай, томошабин бўлиб тургани учун Каримовни мукофотласа, албатта, ярашади, - деди Равшан Гапиров.

Айни пайтда бир қатор таҳлилчилар президент Каримовнинг Ўш қирғини пайтидаги сиёсати маҳаллий зиддиятнинг кучайиб кетиши, унинг давлатлараро можарога айланиб кетиши олдини олганини эътироф этадилар.

- Албатта, бу конфликтнинг авж олиб кетмаслигида Каримовнинг роли катта бўлди. Лекин, одатда, президентларга уруш бошламагани учун орден беришмайди. Шунинг учун ҳам қирғиз томонининг таклифи ғалатироқ туюлади. Бу таклиф қирғиз ҳукумати томонидан қабул қилинган тақдирда ҳам Каримовнинг мазкур мукофотни қабул қилиши савол остида қолади. Ислом Каримов халқаро даражада қирғиз ҳукуматини Ўш қирғинига йўл қўйгани учун танқид қилиб келмоқда, халқаро тергов ўтказилишини талаб қилмоқда. Менимча, Ўзбекистон ва унинг раҳбарияти қирғизлардан мукофотлар, орденларни эмас, балки Ўш воқеалари адолатли халқаро текширувдан ўтказилишини кутишаяпти, - дейди москвалик таҳлилчи Санобар Шерматова.

Ўш воқеаларини ўрганиш юзасидан тузилган мустақил миллий комиссия таркиби нуфузли сиёсатчилар, жамоат арбоблари ва ҳуқуқ ҳимоячиларидан иборат 35 кишидан ташкил топган. Бу комиссиянинг иш бошлаганига олти ойга яқинлашиб қолди. Олинган сўнгги маълумотларга кўра, мазкур комиссия Ўш қирғини юзасидан ўз хулосасини ҳукуматга тақдим қилган, лекин бу хулоса ҳозирча жамоатчиликка ошкор қилинмаяпти.
Категория: СОBРИНДОРЛАР | Просмотров: 1177 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz