Ўзбекистонда Mercedes-Benz автобуси ишлаб чиқарилади 02.01.2011Германиянинг
Daimler AG ва Ўзбекистоннинг Ўзавтопром акциядорлик ширкати 2011
йилнинг апрел ойида Ўзбекистонда автобус чиқарадиган конвейерни ишга
солиш ниятида.
Лойиҳа умумий қиймати 30 миллион АҚШ долларига баҳоланган.
Регнум
агентлиги хабарига кўра, шартномада янги қўшма корхона акцияларининг 51
фоизи Daimler AG га қарашли бўлган Mercedes-Benz Buses Central Asia
GmbH ширкати, 49 фоизи эса Ўзавтопромга тегишли бўлиши белгиланган.
Икки
ширкат ҳамкорликда сайёҳлик, шаҳарлараро ва шаҳар қатнови учун
мўлжалланган Mercedes-Benz русумидаги автобус ва мини автобусларни
жамлайди.
8 миллион АҚШ долларига тенг жамғарма билан иш
бошлайдиган корхона йилига камида 600 дона автобусни жамлаш ва бу
транспортни нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё давлатларига сотишни
режаламоқда.
|