Четверг, 24-05-02, 11:12

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 3 » Теҳрон Душанбега юкларни ҳаво орқали етказиб беради
14:22
Теҳрон Душанбега юкларни ҳаво орқали етказиб беради

Теҳрон Душанбега юкларни ҳаво орқали етказиб беради

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Сангтўда 2-ГЭСини жорий йил иккинчи ярмида фойдаланишга топшириш ҳақида келишиб олганлар.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Сангтўда 2-ГЭСини жорий йил иккинчи ярмида фойдаланишга топшириш ҳақида келишиб олганлар.

02.01.2011

Тожикистон ва Эрон Сангтўда 2-ГЭСи учун жиҳозларни учоқда етказиб бера бошлади. Бу ҳақда Эроннинг "Сангоб” ширкатининг Тожикистондаги вакили Саид Асқарий Азия Плюс ахборот агентлигига маълум қилган.

Асқарийга кўра, кейинги йилда мазкур гидроиншоот учун Ўзбекистон темир йўллари орқали Тожикистонга юк етказиб бериш муаммога айланган, шунинг учун Теҳрон ва Душанбе жиҳозларни ҳаво йўли орқали етказиб бериш қарорига келган.

Саид Асқарий 27 декабр куни Тожикистонга учоқ билан 73 тонна юк етказилганини айтди.
- Бундан буён Сангтўда ГЭСидаги ишларни жадаллаштириш учун, гарчи қимматроқ тушса-да, ҳаво транспортидан ҳам фойдаланамиз, - "Сангоб” ширкати вакили.

Озодликнинг тожик шўъбаси Эрон Ислом республикасининг Тожикистондаги вакили Али Асғар Шердўстга таянган ҳолда яқин орада Тожикистонга Эрондан ҳаво йўли орқали ҳар бири 140 тонна келадиган икки трансформатор келтирилиши ҳақида хабар қилди.

Шунингдек, Эроннинг Бандар Аббос бандаргоҳидан Сангтўда ГЭСи учун Хитойда тайёрланган трубиналарни учоқ билан етказиш мўлжалланмоқда.

Сангтўда 2-ГЭСи 2011 йилнинг иккинчи ярмида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тожикистон ва Эрон президентларининг 2010 йил декабр ойида Истанбулда ўтган сўнгги учрашувида келишилган.

Қурилиши 2006 йилда бошланган 220 мВт қувватга эга Сангтўда 2-ГЭСи Тожикистон ва Эроннинг қўшма лойиҳаси бўлиб ҳисобланади.

Эрон ҳукумати 180 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратган бу гидроиншоотнинг бош пудратчиси "Сангоб” ширкатидир. Қурилиш якунланганидан сўнг, шартномага мувофиқ, Сангтўда 2-ГЭСига 12,5 йил давомида Эрон эгалик қилади, кейин эса у Тожикистонга ўтказиб берилади.
Категория: Т О Ж И К И С Т О Н | Просмотров: 1163 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz