Понедельник, 24-05-13, 02:23

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 4 » Ўзбекистон: “Эзгулик” Жаҳон банкидан хатоларини ўнглаб олишини сўради
14:24
Ўзбекистон: “Эзгулик” Жаҳон банкидан хатоларини ўнглаб олишини сўради

Ўзбекистон: "Эзгулик” Жаҳон банкидан хатоларини ўнглаб олишини сўради

"Эзгулик” ҳуқуқ ҳимоя жамияти Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Шигео Катсуга (Shigeo Katsu), Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаш бўйича Rural Enterprise Support Project лойиҳасииккинчи босқичининг (RESP-2) таҳлили амалга оширилган ҳисоботини йўллади. Ушбу лойиҳага кўра, Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини қўллаш учун 67,96 миллион доллар ажратади.

RESP-2 Жаҳон банки томонидан 2001-2008 йилларда молиялаштирилган RESP-1 лойиҳасининг давоми бўлиб, лойиҳага мувофиқ RESP-2 2010 йилдан 2015 йилгача қадар амалга оширилади ва Ўзбекистоннинг 7 вилояти ва 7 туманини қамраб олади.

Жаҳон банки RESP-1 лойиҳасига 36,14 миллион доллар сарфлаган; лойиҳа 2001-2008 йиллар давомида Ўзбекистоннинг бешта: Оҳангарон (Тошкент вилояти), Элликқаъла (Қорақалпоғистон), Марҳамат (Андижон), Нишон (Қашқадарё) ва Шеробод (Сурхондарё) туманларида амалга оширилган. Лойиҳа амалга оширилганида муваффақият эришган биттаю-битта соҳа – ирригация ва дренаж тизимларини таъмирлаш ва фермерларга кредит тақдим этиш бўлиб қолди. Бироқ хусусийлаштириш ниҳоясига етмади, фермерлар эса чинакамига мустақил бўла олмадилар.

"Эзгулик” таъкидлашича, Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини иккита далилга асосланиб молиялаштирган. Ҳуқуқ ҳимоячиларга кўра, бу далиллар шубҳали ва уларга тузатишлар киритилиши лозим. Биринчдан, Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ислоҳоти муваффақиятли равишда амалга оширилаяпти дея тан олган, иккинчидан эса, болалар меҳнатини қўлланишини алоҳида, мунтазам равишда амалга оширилмайдиган ҳуқуқбузарлик дея ҳисобламоқда. Жаҳон банкининг ушбу таъкидларини ҳуқуқ ҳимоячилар "воқеликдан мутлақо йироқ” дея баҳо беришларига қарамай, Жаҳон банки молиялаштиришни давом этиши билан, дунё ҳамжамиятини ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг донорларини алдаб келаяпти.

RESP лойиҳасининг иккинчи босқичи Ўзбекистон ҳукуматининг ташаббуси билан амалга оширилмоқда, шунинг учун ҳам "Эзгулик” жамиятига кўра, Жаҳон банки "Ўзбекистон ҳукумати фермер ҳуқуқлари ва болалар ҳуқуқига оид ўзининг халқаро мажбуриятларини бажаришга рағбатлантириши учун босим воситаларига эга эди”. Бироқ амалда бу борада ҳеч нарса қилингани йўқ.

Ҳуқуқ ҳимоячилари агар дунё ҳамжамиятида ҳамма Ўзбекистондаги вазият борасида хабардор бўлганида, Тошкент албатта танқидларга қулоқ солган бўлар эди, "аммо баъзи ҳурматли халқаро ташкилотлари нафақат ўзларининг бефарқлигини намойиш этаяптлар, балки улар ушбу муаммонинг аҳволи борасидаги ҳукуматнинг версиясини қўллаяптилар ҳам” дея ҳисоблаяптилар. Ҳуқуқ ҳимоячилар ҳукуматнинг арзимас миқдорда болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳақидаги фаразини аввалига ЮНИСЕФ ҳам қўллаганини, кейин эса танқидга қулоқ солиб муаммонинг мавжудлигини тан олгани ва ўз позициясини ўзгартирганини эслатаяптилар.

"Эзгулик” ҳисоботининг мақсади – муаамоларни яна бир бор очиқ белгилаб олиш ҳамда RESP-2 лойҳаси муаллифларига Жаҳон банки томонидан ажратилаётган пул қишлоқ хўжалигидаги муаммоларни ҳал этишга ёрдам бермай, аксинча уларни чоҳга киритиб, бусиз ҳам оғир бўлган вазиятни мураккаблаштириб юбораётганини тушунтириб бериш.

"Фарғона” Жаҳон банкининг ҳуқуқ ҳимоячиларига фикрича тузатишларга ва очиқ муҳокамага муҳтож таъкидларининг қисқача шарҳини таклиф этади.

Колхозларни хусусий хўжаликларга алмаштириш ислоҳотларга олиб келмади

Жаҳон банкининг таъкидлашича, колхозларни хусусий фермер хўжжаликларига алмашуви Ўзбекистон аграр секторида амалга оширилган фундаментал ислоҳотларга далолат бўла олмайди.

Ҳуқуқ ҳимоячилар бу таъкидни "ҳаддан зиёд некбин (оптимистик)” деб ҳисоблаяптилар. Колхозларнинг йўқ қилинишини ислоҳот қилиб кўрсатишга уриниш дея ҳисоблаш керак, негаки қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчилари билан давлат ўртасидаги муносабатда деярли ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Ўзбекистонда фермерлар на чинакам автономияга ва на тадбиркорлик эркинлигига эриша олдилар.

Одатда, хусусий фермер хўжаликлари собиқ колхоз бригадалари негизида тузилди, яъни ўша бригадаларга юридик мақоми берилди ва улар банк ҳисоб рақамларини очиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Шу билан бирга, маҳаллий маъмурият идоралари аввалгидек фермерларга раҳбарлик қилаяптилар, қишлоқ хўжалик секторида бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими амал қилмоқда.

Колхоз раислари Сув фойдаланувчилари уюшмаси ёки Хусусий ва деҳқон хўжаликлари ассоциацияси каби турли ташкилотларда раҳбарлик лавозимини эгалладилар. Ҳуқуқ ҳимочилардаги мавжуд маълумотларга кўра, мазкур ассоциациялар раҳбарлари расмийлар номидан фермерларни назорат қилиб келмоқдалар ҳамда "фермерларга турли имтиёзлар, шу жумладан, яхшироқ ер, суғориш учун сув, ёқилғи-мой ресурслари ёки маҳсулот топшириш режасини камайтириш эвазига пора йиғиштириш билан шуғулланиб келадилар”.

Ҳукумат аввалгидек маҳсулот топширишга режа белгилаб келади, фермерлар эса бу топшириқларни қийинчиликлар билан бажарадилар. Мабодо, фермер режани бажармаса, уни жазолашлари, ҳатто ерларини мусодара қилишлари мумкин.

Фермерлар ўзларига тегишли маблағ ва активларини ўзлари хоҳлаганича тассаруф қила олмайдилар. Фермерларнинг аксарияти машина-трактор хизмати кўрсатувчи ёки минерал ўғитлар, уруғ ва бошқа маҳсулот сотувчи монополистларга қарам бўлиб қолган.

Фермерларнинг янги синфи ва эски муаммолар

Жаҳон банки ҳужжатларида қайд этилишича, Ўзбекистондаги ислоҳотлар тўғридан-тўғри давлат бошқарувидан ҳоли бўлган янги, хусусий фермерлар синфини яратди.

Ҳуқуқ ҳимоячилар бу фикрни "жорий вазиятнинг мутлақо нотўғри талқин этиш” дея ҳисоблайдилар. Фермерлар ҳамон давлатнинг бевосита бошқаруви остида қолиб келаётган объект бўлиб қолаяпти. Давлат уларга "нима экиш, кимга сотиш” бўйича кўрсатма беради, марказдан туриб фермер етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига унинг таннархини ҳам қопламайдиган нарх-наво белгилайди. Давлат буюртмасини бажармаслик оқибатида фермернинг ерлари мусодара этилиши, унинг ўзи эса жиноий жавобгарликка тортилиши ва ҳатто жисмоний зўравонликка йўлиқиши мумкин. Туман жамоатчилик йиғилишларида ҳокимлар фермерларни калтаклашлари одатий ҳолга айланган. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, кўп соатлар давом этадиган бунақа йиғилишлар ҳар куни кечқурун ўтади ва фермерларнинг уларда қатнашиши мажбурий.

Авваллари, колхозларда бригадирлар турли текширувлардан озод эдилар, назоратчиларни колхоз раисининг ўзи кузатарди. Энди бўлса, милиция, прокуратура терговчилари ва солиқ назоратчилари фермерларни доим текширишга ўтиб олдилар. Фермерлар ҳар сафар уларнинг оғзини мойлашга мажбур. "Пора бериш ва давлат идоралари томонидан жорий этилган бошқа мажбурий пул тўловлари фермер хўжаликлари бюджетининг ажралмас қисми бўлиб қолди”, - дея таъкидлайдилар ҳуқуқ ҳимоячилар.

Фермерлардан йил сайин кўпроқ пахта етиштиришни талаб қилаяптилар, шу билан бирга, ернинг аҳволи, сувнинг оз-кўплиги, об-ҳаво шароити расмийлар томонидан эътиборга олинмайди. Бундан ташқари, мамлакатда мажбурий ҳашарлар амалиёти кенг қўлланади. Прокуратура қошида фермерларни назорат қилувчи бўлимлар тузилган.

Жаҳон банки пахта ва буғдойга "директив режалар (квоталар) қисқарган” дея ишонади.

Ҳуқуқ ҳимоячилар буни инкор этадилар: "Совет иттифоқи даврига нисбатан пахта толаси ишлаб чиқариш ҳажми ўзгармаган ва 1,5 миллион тонна даражасида қолаяпти. Шу билан бирга, экин майдонлари анча қисқарди, ернинг аҳволи эса ёмонлашди. Натижада, пахтанинг реаол ҳосилдорлиги ва фермерлар олаётган даромадлар маҳсулот таннархини қопламаяпти”. Етиштирилган ҳосилнинг деярли ҳаммаси паст нархларда мажбуран давлатга топширилади, фермерлар деярли фойда олмай ишлайдилар.

Сотиб олиш нархларини кўтардилар, аммо субсидияларни бекор қилдилар ва қарзларни қолдирдилар

Жаҳон Банкининг таъкидлашича, "давлат пахта ва буғдойга ҳарид нархларини кўтарди. Ҳолбуки, пахта учун ҳарид нархлари жаҳон бозоридаги нархлардан анча паст бўлгани билан, 2000 йилдан 2007 йилгача бўлган даврда 70 фоизга ўсган, шу даврда эса жаҳон бозоридаги нархлар 17 фоизга ўсди, холос”.

Вазиятга бу каби баҳо бериш нотўғри. Колхозлар даврида давлат жамоа хўжаликларига субсидиялар, субвенциялар бериб келган ва вақти-вақти билан қарзларидан кечиб турган. Энди бўлса, фермер хўжаликларига субсидиялар берилмаяпти, шу билан бир вақтнинг ўзида ёқилғи-мой, уруғ, ўғит, химикат ва хизмат кўрсатиш нархи кескин равишда кўтарилган. Собиқ колхозларнинг қарзлари эса фермерлар зиммасига юклаб қўйилди.

Буларнинг ҳаммаси фермерларнинг арзимас қисми бойишига олиб келди – булар маҳаллий ҳоким ва тўралар билан қариндошлик алоқалари бор одамлар бўлиб, улар ҳомийлари ёрдамида етиштирилган ҳосилни пахта заводларига юқори навлар учун белгиланган нархларда ўтказа оладилар.

Болалар меҳнатидан фойдаланиш кенг тарқалмаган

Жаҳон банки мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиш муаммосини ҳужжатнинг битта бўлимида эслаб ўтган, холос. Унда айтилишича, "Ижтимоий баҳо” (лойиҳа якунлари ижтимоий аспектларини баҳолаш) консультациялар ўтказилган вилоятларда болалар меҳнатидан фойдаланиш кенг тарқалмаганини аниқлади”. Жаҳон банки пахта терим мавсумида болаларни жалб этилишини инкор этмаяпти, аммо Ўзбекистон ҳукумати бундай амалиётни тугатишга қаратилган тегишли чораларни кўраяпти дея тан олмоқда. Шу билан бирга, Жаҳон банки кредит олган фермерлар болалар меҳнатини чекловчи миллий қонунчлигига амал қилишини талаб қилаяпти.

Ўзбекистонда болалар меҳнатини чекловчи "Болалар ҳуқуқнинг кафолатлари тўғрисида” қонуни мажбурий болалар меҳнатини тақиқлайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Халқаро Меҳнат Ташкилотининг №182 "Энг ёмон кўринишдаги болалар меҳнати шаклларини тугатиш тўғрисида” ва "Ишга қабул қилишнинг минимал ёши тўғрисида” конвенцияларини ратификация қилган. Ҳуқуқ ҳимоячилар Жаҳон банкининг "болалар меҳнатидан фойдаланиш фақат баъзи туманларда қўлланади ҳамда болалар ўз ота-оналарига ёрдам бериш учун ихтиёрий равишда ишлайдилар” дея таъкидлашига кескин равишда қарши чиқадилар. "Бу Жаҳон банки таянаётган "Ижтимоий баҳо” муаллифларида объективлик ва ҳалоллик йўлигидан далолат беради”, - дейилади "Эзгулик” ҳисоботида.

Бундан ташқари, ҳуқуқ ҳимоячилар мустақил экспертлар Жаҳон банкидан кредит олган фермерлар болалар меҳнатидан фойдаланмаганига ишонч ҳосил қилишлари учун уларнинг рўйхатини очиқлашни талаб қиладилар.

"Ижтимоий баҳо” муаллифларига кўра, мактаб ўқувчилари пахта етиштириш ишларига жалб этилмайди, Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида эса "болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари” йўқ. "Ижтимоий баҳо”нинг таъкидлашича, 12 дан 18 ёшгача бўлган болалар фермерлик хўжаликларида ягана, пахта терими ва ғўзапоя йиғиштириш ишларига жалб этилмаган, туман ва вилоятлар пахта ропшириш режасини бажармаган тақдирда болалар пахта теримига жалб этилган, холос. "Ижтимоий баҳо” таъкидлашича, болалар ирригация ва дренаж тизимларини тозалашга жалб этилмайди. "Ишчи кучи етишмай қолган баъзи провинцияларда бешинчи ва ундан юқори синф ўқувчилари пахта тердилар. Ишчи кучи етарли бўлган жойларда болалар умуман пахта теримига қатнашмаган. Аёллар ва болалар пахта терими мавсумида яхши пул, яъни кунига етти доллардан зиёд ёки ойига 300 доллар атрофида пул ишлаб оламиз деб ҳисоблайдилар”.

Ҳуқуқ ҳимоячиларга кўра, бу гап "Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ишларида болалар меҳнатидан фойдаланишнинг чинакам манзарасини мутлақо акс эттирмайди”.

"Ижтимоий баҳо” бу ерда ЮНИСЕФ ҳисоботига таянади. Бироқ мазкур ҳисобот олдинроқ қаттиқ танқидга учраган ва бу халқаро ташкилот ўз хатоларини тан олган эди. Бироқ Жаҳон банки ҳужжатини тайёрлаган муаллифлар ЮНИСЕФ ўз хатоларини тан олганини эътиборга олмасликни афзал кўрдилар.

"Болалар яганага жалб этилмайди деган гаплар қип-қизил ёлғон, - дея таъкидлайдилар ҳуқуқ ҳимоячилар. – Қишлоқ болалари май ойидан бошлаб яганага чиқадилар. Болаларни пахта теримига жалб этилмайди деган баёнотлар ҳам ёлғон. Ўзбекистонда ишчи кучи етишмайдиган провинциянинг ўзи йўқ, мамлакатнинг деярли ҳамма вилоятларида ишчи кучи тўлиб-тошган, улар ўзга мамлакатларга чиқиб иш қидиришга мажбур бўлаяптилар. Боз устига, пахта терими мавсумида ойига 300 доллар ишласа бўлади деган баёнотларда ҳам холислик йўқ. Агар бу гап рост бўлганида, катталар иссиқ тўшагини тарк этиб ўзга мамлакатлардан иш қидирмаган бўлардилар. Балоғатга етмаган болалар мавсум давомида жуда борса 100 доллар ишлаб топадилар, бироқ уларнинг бу пулидан еган овқати ва мактаб ремонтига ушлаб қоладилар. Нима қилганида ҳам, болаларнинг топган пуллари икки ой давомида ўқишдан қолиб кетганларини қопламайди”, - деб ёзадилар ҳуқуқ ҳимоячилари.

Хулоса ва тавсиялар

Жаҳон банки лойиҳасининг ижтимоий баҳоланишини ҳукумат номидан Қишлоқ хўжалиги реструктуризацияси бўйича агентлиги бажарган; "Эзгулик” жамиятига кўра, бу нарса "Ижтимоий баҳо” муаллифлари "инсоний ва тадбиркорлик ҳуқуқларининг давлат ва маҳаллий маъмуриятлар томонидан мунтазам равишда бузилишини сезмай қолишини” ҳамда болалар меҳнати муаммосини "арзимас” дея тақдим этишларини тушунтиради

Жаҳон банкининг асосий баҳсли теизислари бўйича ўз позициясини изҳор этиб ва асослаб бераётган "Эзгулик” ҳуқуқ ҳимоя жамияти Жаҳон банкини қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ ҳужжат ва лойиҳаларни яна бир бор таҳлил этишга ҳамда ислоҳотлар аҳволига, фермерлик хўжаликларинг ҳолатига ва болалар меҳнатининг қўлланишига қайта баҳо беришга чақирмоқдалар. "Эзгулик” Жаҳон банкини Ўзбекистондаги фуқаролик жамиятлари ҳамда Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнатига қарши курашаётган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга чақирди. Ҳуқуқ ҳимоячилар фермерлик хўжаликларини маъмурий буйруқбозлик тизимидан озод этилишини ҳамда Ўзбекистондан аграр соҳада реал ислоҳотларни амалга ошириб, болалар меҳнатини бекор қилишга интилишни тавсия қиладилар.

"Бизнинг конструктив танқидимиз тўғри қабул қилинишига ҳамда қўйилган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган очиқ мулоқотга олиб келишига умид қиламиз”, - деб ёзадилар ҳуқуқ ҳимоячилари.

Ҳисоботнинг рус тилидаги тўлиқ матни Document Word форматида бу ерда

Мария Яновская тайёрлади

”Фарғона” халқаро ахборот агентлиги
Категория: Ў З Б Е К И С Т О Н | Просмотров: 1256 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz