|
|
|
|
Главная » 2011 » Январь » 7 » Ўзбекистонда биометрик паспорт бериш бошланади
20:59 Ўзбекистонда биометрик паспорт бериш бошланади |
Ўзбекистонда биометрик паспорт бериш бошланади Биометрик паспорт чоп қилувчи машина. 06.01.2011 Гарчи
Ўзбекистон президентининг 5 январ куни эълон қилинган янги фармонида
аниқ-тиниқ қилиб шундай дейилмаган бўлса-да¸ Озодлик мавзуни ўрганиш
давомида Ўзбекистон тегишли идораси маъсулидан ана шундай маълумот олди.
Аммо ҳозирча янги паспортни берувчи қуйи идораларнинг на фармон ва на
унинг қандай ижро этилишидан хабари бор.... Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 6 январ куни мамлакат расмий нашрларида чоп этилган фармони "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” деб
аталади. Унинг илк жумласиданоқ¸ янги фармоннинг президент 2009 йилнинг
23 июн куни имзолаган "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ – 4117-сонли фармонга
қўшимча экани англашилади.
2009 йилги бу фармонда эса¸
Ўзбекистоннинг ўзи аъзо бўлган Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти талаб
ва тавсияларига мувофиқ электрон машина ҳисоблайдиган ҳужжатлар, яъни
паспортларни олиб ўтиш хавфсизлигини таъминлашдаги стандарт талабларга
риоя қилиши лозимлиги айтилади.
Шу боис¸ икки йил аввал
президент Каримов "халқаро фуқаро аэронавигацияси хавфсизлигини
таъминлаш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг қалбакилаштирилишига қарши
ҳимоя даражасини ошириш, Давлат чегарасидан ўтишда шахсни аниқ ва тезкор
идентификациялаш механизмларини такомиллаштириш, халқаро авиациялар
сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида” Ўзбекистонда ҳам 2010
йилнинг 1 январидан бошлаб шахс ҳақида биометрик маълумотларга эга
паспорт тизими жорий қилишга фармойиш берган эди. Аммо жамоатчиликка
ошкор этилмаган сабабларга кўра¸ бу жараëн бир йилга кечиктирилди.
Янги чоп этиладиган паспортлар фақат биометрик бўлади...
2011
йилнинг 5 январ кунги президент фармони биометрик паспорт тизимига ўтиш
жараëни бошлангани ифодасидир¸ дейди Ўзбекистон Ички ишлар
вазирлигининг Хорижга чиқиш¸кириш ва фуқароликни расмийлаштириш
бошқармаси мутасаддиси:
- Бундан буëн фуқароларга биометрик
паспортлар беришни бошлаймиз¸ зотан президент фармони эълон қилинган
кундан бошлаб кучга кирган ҳисобланади. Эндиликда Ўзбекистондан хорижга
янги паспорт олиб чиқадиганлар қўлида¸ албатта¸ биометрик паспорт бўлиши
лозим¸ акс ҳолда хориж аэропортлари эски паспортларни қабул қилмай
қўяди. Президент фармони эълон қилинган кундан бошлаб мамлакатда янги
биометрик паспортга ўтиш жараëни бошланди дейиш мумкин¸ деди Ички ишлар
вазирлигининг номи келтирилишини истамаган мутасаддиси.
|
Категория: Ў З Б Е К И С Т О Н |
Просмотров: 2319 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|