Понедельник, 24-05-13, 20:53

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 11 » “Эзгулик”дан уч хабар January 10th, 2011 admin АЁЛЛАР ТУРМАСИНИНГ АЯНЧЛИ МАНЗАРАСИ: ТЕРГОВ ДАВРИДА ЗЎРЛАНГАНЛАР СОНИ ОРТМОҚДА Ўзбекистон И
17:32
“Эзгулик”дан уч хабар January 10th, 2011 admin АЁЛЛАР ТУРМАСИНИНГ АЯНЧЛИ МАНЗАРАСИ: ТЕРГОВ ДАВРИДА ЗЎРЛАНГАНЛАР СОНИ ОРТМОҚДА Ўзбекистон И
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти

АЁЛЛАР ТУРМАСИНИНГ АЯНЧЛИ МАНЗАРАСИ: ТЕРГОВ ДАВРИДА ЗЎРЛАНГАНЛАР СОНИ ОРТМОҚДА

Ўзбекистон Ички ишлари вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли Зангиотадаги 64/7-муассаса аёллар қамоқхонаси 7 сектордан иборат махсус колония бўлиб, унга подполковник Зулфия Мирсаидова рахбарлик қилади. Колонияда турли жиноятларни содир этган 3500 дан ортиқ маҳбусалар жазо муддатларини ўтаркан, улар орасида барча замонавий қулайликлар эга VIP хоналарда жазо муддати тугашини кутаётган алоҳида эҳтиромга сазовор хонимлардан тортиб, хор-у зорликка маҳкум виждон тутқунларича бор. Муассасанинг 3-сектори ёш болали, кекса ва дардманд маҳбусаларга мўлжалланган махсус бўлим бўлиб, бу ерда ҳомиладорлар, ёш болалилар сони ортиб бормоқда. Уларнинг сафи дастлабки терговлар давридаги зўрлашлар оқибатида ҳомиладор бўлган мазлумалар билан кенгаймоқда.

1992 йилда Хоразм вилоятида туғилган, жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси (Наркотик ва психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш) билан айбланиб, 2009 йилнинг йилида узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Холисхон (илтимосига кўра фамилияси берилмади — Эзгулик) қиз дастлабки
тергов даврида ҳомиладор бўлиб, у колонияга келгач, ўғил туғди. Унинг фарзанди Шерхон энди атак-чечак қилиб одимлай бошлаган. Зўрлаш ҳолати
машъум Тоштурмада бўлган, қиз уни зўрлаган шахсларни танийди ҳам.

Мамлакатимиз мстақилликка эришган йили дунёга келган сурхондарёлик Норматова Дилфуза Мардон қизи жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди томонидан қотилликда айбланиб, судланган. Дастлабки тергов ва суриштирувлари 1 йил-у 4 ой давом этган Дилфуза ўтган йилнинг октябрь
ойида Зангиотадаги колонияга 3 ойлик ҳомиласи билан келтирилган.

Ҳозирги сана билан ҳисобланса, унинг вужудида улғаяётган жон олти ойлик бўлди. Тергов даврида унинг эҳтиёт чораси қамоқ бўлган Дилфузанинг қисматини суриштириш учун Шерлок Холмс бўлиш шарт эмас,

унинг оддийгина ўзбекчилик туфайли ориятни ҳақиқатдан баланд қўйган қариндошларига ачинасан, холос.

1980 йилда туғилган, жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди томонидан гиёҳвандликда айбланган Насиба Жуманиёзова Зангиотадаги аёллар турмасида жазони ўтаётган даврда ҳомиладор бўлган. Сўнгги йилда бир марта ҳам ташқаридагилар билан учрашув олмаган бу аёл воқеаси турмани ағдар-тўнтар қилди. Бир неча назоратчилар ишдан олинган мазкур
воқеадан сўнг маъмурият илтифот кўрсатиб, маҳкумани 3-секторга ўтказди. У ҳозирда бахтиёрми, бахтиқароми – оналар сафида жазо муддатини ўтамоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тергов тизимидаги мазкур ҳолатларни кескин
қоралаб, Парламентнинг ҳар икки палатаси суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталарини махсус текширув ўтказишга чақиради. Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси, Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили
ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ мутасаддилари эътиборини ушбу ҳолатга қаратади.

****

ОЛМАОТАДА САҚЛАНАЁТГАН 29 НАФАР ЎЗБЕК ҚОЧҚИНИНИНГ БИРИ ЮРАК ХУРУЖИГА УЧРАДИ!

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Байналмиллал кўчаси 1-уй 44-хонадонда яшовчи фуқаро Раҳима Акбарованинг ўғли, 1990 йилда туғилган Файзуллахон Акбаров 2010 йилнинг 9 июнидан бери Қозоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик қўмитасида тутиб турилган 29 нафар юртдошларимиз орасида.

Мурожаатда таъкидланишича, қозоқ махсус хизматлари томонидан тутиб турилган Файзуллахоннинг бугунги аҳволи оғир, у 2010 йилнинг 3 ноябрь куни юрак хуружи (ўткир миокард инфаркти)га учраган. Натижада чап қўли икки бармоғи ишламаяпти, қулоқ ва чакка соҳасида қаттиқ оғриқ ва шишлар мавжуд. Шунга қарамай, унга тегишли тиббий ёрдам берилмаяпти, у
кучайтирилган тартибдаги режимда тутиб турилибди.

Етарлича тиббий ёрдам кўрсатилмаётган маҳбусга экстрадация қилиниш хавфи мавжуд, уларни сиёсий қочқин сифатида тан олиш Қозоғистонинг
тегишли маъмурий идоралари томонидан рад қилинган. Шунингдек, Файзуллахоннинг аҳволи қониқарли ҳолатда бўлмагани учун у билан учрашув ҳақидаги илтимосномалар декабрь ойининг сўнгги кунларигача рад қилиб келинди. У билан 2010 йилнинг 24 декабрида учрашувда бўлган онаси Раҳима Акбарованинг таъкидича, 20 яшар норғул йигит касалманд ўрта яшар кишини эсга солади. Онаизор фарзандининг нобуд бўлиши эҳтимолидан хавотирда. Хонадон вакилларининг мурожаатлари эса Қозоғистонинг бирорта давлат ҳокимияти органлари, Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирлигида ўрганилмаяпти.

29 нафар ўзбекистонлик муҳожирлар Қозоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтган йилнинг 9 июнида ўтказилган
"Мигрант” операцияси чоғида ҳибсга олинган ва 16 июлда Давлат хавфсизлик қўмитасининг тергов изоляторига жойлаштирилган. Муҳожирлар
масалалари бўйича Олмаота шаҳар Департаментининг 207-сонли қарори билан 2010 йилнинг 27 августидан бери ДХҚ ертўласида сақланмоқда.

Юртдошларимизнинг мазкур қарорни бекор қилиш ҳамда қочқинлик мақоми сўраб Олмаота шаҳар Олмали тумани судига берган аризалари қаноатлантирилмаган. Уларни Ўзбекистонга экстрадация қилиш хавфи
реаллашмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси фуқароси Файзуллахон Акбаровнинг соғлиғи, ҳаётига нисбатан туғилган
хавфдан ташвиш билдириб, Қозоғистон ҳукуматини Акбаров ҳамда бошқа қочқинларни озод қилишга чақиради. Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва бошқа
халқаро инсонпарвар ташкилотларни юртдошимиз ҳаётидан тез фурсатларда хабар олиш, Қозоғистон ҳукуматига нисбатан жамоатчилик босимини
кучайтиришга ундайди.

****

"ЭЗГУЛИК”ЧИ ЖУРНАЛИСТ ДИЛМУРОД САЙЙИДНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТАШҚАРИГА ЧИҚАРИЛМАЯПТИ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/36-сонли муассасада жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли, журналист Дилмурод Саййиднинг мурожаатлари ташқарига чиқарилмаяпти. Бу ҳақда унинг ўзи куни кеча 85 ёшли онаси Ҳамида ая Толипова билан учрашув пайтида айтди ва жамиятга бир парча қоғоз бўлаги орқали чиқарган мактубида маълум қилди. Дилмурод Саййиднинг таъкидича, ўтган йилнинг 1
октябрь куни унинг автоҳалокат туфайли оламдан ўтган рафиқаси ва қизига бағишланган "У дунёга мактуб” номли бағишлови Шоҳида исмли сержант маъмура томонидан тортиб олинган ва йўқ қилинган.

Ҳуқуқ ҳимоячисига ўтган йилнинг 6 октябрида "Уйига қўнғироқ қилди” деган баҳона билан, кейинчалик эса "рухсат этилмаган жойда чекди” деган айблов билан навбатдаги "қамоқхона тартибини бузганлик” айби қўйилди. Ўтган йилнинг 12 ноябрида ёзган шеърлари тортиб олиниб, йўқ қилинган. 16 декабрида эса у фойдаланган ручка тортиб олиниб, синдириб ташланган. Онаси Ҳамида ая Толипова ва укаси Обид Саидовлар учрашувдан олдин ва учрашувдан сўнг кучайтирилган тартибда тинтув қилинмоқда.

Обид Саидовнинг айтишича, "Эзгулик”чи журналистнинг соғлиғи яхши, у ўзини бирмунча бардам ҳис қилмоқда. Ҳамон халқаро ҳамжамиятнинг кўмаги
ва Ўзбекистон ҳукуматига босимлари натижасига умид қилаётган журналист кўп марталаб шикоятлар ёзган, афсуски, шикоятлар ташқарига чиқмаяпти.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти Жиноят Ижроия Кодекси ва миллий қонунчилик Кодекси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Бош
прокуратурасининг ички ишлар органларида қонунга риоя этилишини назорат қилиш Бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ИИВнинг ЖИЭББ маъмуриятини қонунга риоя этишга чақиради.


Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти

www.yangidunyo.com

 January 10th, 2011

Категория: Ў З Б Е К И С Т О Н | Просмотров: 1645 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz