Понедельник, 24-05-13, 00:42

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 12 » Ўзбекистонда иқтисодий эркинлик доираси янада торайди
17:59
Ўзбекистонда иқтисодий эркинлик доираси янада торайди

Ўзбекистонда иқтисодий эркинлик доираси янада торайди

12.01.2011

Heritage жамғармасининг 2010 йилда жаҳон давлатларида кузатилган иқтисодий эркинлик вазиятига доир 12 январ куни эълон қилган янги ҳисоботи ана шундай хулосага келди. Ҳисобот муаллифлари иқтисодий эркинлик даражаси бўйича Ўзбекистонни жаҳондаги 179 давлат орасида 163-ўринга қўйишди.


17 йилдан бери дунëдаги иқтисодий эркинликлар вазиятини мунтазам кузатиб¸ таҳлил қилиб ва баҳолаб келаëтган
Heritage жамғармаси ва дунëдаги энг йирик иқтисодий нашр ҳисобланмиш The Wall Street Journal нинг бу йилги янги ҳисоботига кўра¸ яна Ҳонг-Конг ва Сингапур дунëда иқтисоди энг эркин давлатлар деб топилган. Мазкур ҳисобот тарихида биринчи ва иккинчилик улоғи ҳамиша Ҳонг-Конг ва Сингапурда кетмоқда.

Ҳисобот методологиясига кўра¸ 100 баллик шкала бўйича қайсики давлат 100 га яқин баҳо олса¸ бу ундаги иқтисодий эркинликлар даражаси баландлигини англатади. Ҳонг-Конгдаги иқтисодий эркинлик вазиятига нуфузли иқтисодий таҳлилчилар томонидан қарийб 90 балл берилган бўлса¸ Сингапурга 87¸ учинчи ва тўртинчиликка қўйилган Австралия ва Янги Зеландияга 82 баллик баҳо қўйилган. Қарийб 82 ва 81 берилган Швейцария ва Канада дунëда иқтисодий эркинлик энг кўп таъминланган давлатлар деб тан олинган олтиликни ташкил этади. Ўтган йилги ҳисоботда бешинчи ўринни эгаллаган Ирландия¸ бу йилги ҳисоботда энг эркин давлатлар гуруҳидан тушиб қолган.

- Иқтисодий эркинлик инсонларнинг ўз меҳнати ва мулкини назорат қилишга имкон берувчи фундаментал ҳақдир. Иқтисодий жиҳатдан эркин жамиятларда одамлар меҳнат қилиш¸ ишлаб чиқариш¸ истеъмол қилиш ва ўзлари хоҳлаган соҳага хоҳлаганча сармоя ëтқизиш ҳаққига эгадирлар ва бу эркинлик давлат томонидан чекланмайди¸ аксинча ҳимоя қилинади. Иқтисодий жиҳатдан эркин жамиятларда¸ ҳукуматлар меҳнат¸ капитал ва товарларнинг эркин ҳаракатланувига имкон яратади¸ бу эркинликларни на чеклайди ва на уларга зўравонлик билан аралашади¸ аксинча бу эркинликларни сақлаб қолиш ва ҳимоялашни ўз зиммасига олади¸ дейилади ҳисоботнинг нега айнан иқтисодий эркинликни ўз тадқиқоти маркази қўйиб келаëтганини изоҳловчи қисмида.

У ëки бу давлатдаги иқтисодий эркинлик вазиятини тадқиқ қилар экан ҳисобот муаллифлари 10 та мезон бўйича иш кўрадилар ва ҳар бир мезон бўйича алоҳида олинган давлатдаги аҳволга 1-100 гача бўлган оралиқда алоҳида баҳо берадилар. Бу мезонлар эса¸ бизнес эркинлиги¸ савдо эркинлиги¸ пул эркинлиги¸ ҳукумат харажатлари¸ валюта эркинлиги¸ сармоя эркинлиги¸ молиявий эркинлик¸ мулк ҳуқуқи¸ коррупциядан озод бўлиш ҳаққи ва меҳнат эркинлигидан иборатдир.

Ана шу мезонлар бўйича 100 га яқин баҳо олган давлат¸ эркинликка максимум яқин ҳисобланса¸ 1 га яқини эркинликнинг йўқлигини англатади.

Мазкур мезонлар асосида Ўзбекистондаги вазиятни тадқиқ қилган Heritage жамғармаси ва The Wall Street Journal нашри таҳлилчилари Ўзбекистонни бу йил Соломон оролларидан кейинги 163-ўринга қўйишган. Умимиятла 2010 йилги Ўзбекистондаги иқтисодий эркинликлар аҳволига 45.8 балл қўйган мутахассислар¸ вазиятнинг ўтган йилга нисбатан ëмонлашгани ва жаҳон бўйича ўртача даражадан ҳам анча пастлаганини қайд этишган.

Айни пайтда¸ ҳисоботга кўра¸ 2010 йил давомида Ўзбекистонда савдо ва пул эркинлиги вазияти 2009 йилга нисбатан бир оз яхшиланган.

Шундай бўлса-да¸ бошқа саккиз мезон бўйича вазиятнинг янада ëмонлашгани ҳисобига Ўзбекистон умум кўрсаткичларда пастга шўнғиган ва ҳисоботнинг эркин¸ умимиятла эркин¸ ўртача эркин¸ умимиятла эркин эмас ва эркинликлар бостирилган деб аталган категорияларининг яна сўнггисига қўшилган.

Марказий Осиë давлатлари орасида Қозоғистон 62.1 балл билан 78 ўринни¸ Қирғизистон 61.1 балл билан 83-ўринни эгаллаган ва қисман эркин давлатлар сафидан жой олган
Категория: Ў З Б Е К И С Т О Н | Просмотров: 1195 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz