Четверг, 24-05-02, 19:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 12 » Тилла қовоқ ёки “митти дорихона”нинг мўъжизалари
20:00
Тилла қовоқ ёки “митти дорихона”нинг мўъжизалари

Тилла қовоқ ёки "митти дорихона”нинг мўъжизалари


Абдуқодир Сатторов,
"Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари,  халқ табиби
.

Қовоқ Ўзбекистоннинг ҳамма туманларида экилади. Қовоқ бир йиллик, поясининг узунлиги 4-5 м га етадиган ўсимликдир. Пояси қиррали, дағал тукли, гажаклари ёрдамида осилиб ўсади. Барги йирик юраксимон, чуқур бош бўлакли дағал тукли бўлиб, гуллари сариқ, ҳиди ёқимли, бир жинсли бўлиб, эркак гуллари барг қўлтиғида тўп-тўп, урғочи гуллари эса якка-якка ҳолда жойлашган. Меваси йирик, кўп уруғли, серўт ва ширали, турли шаклдаги хўл мева бўлиб, июнь, август ойларида гуллайди, меваси август, сентябрь ойларида пишади. Куздан то баҳорнинг ўрталаригача ошхонамиздан мустаҳкам ўрин эгаллаган қовоқ жуда тўйимли ва осон ҳазм бўлувчи маҳсулот ҳисобланиб, унинг кимёвий таркиби жуда бой ва турли-туман бўлганлиги учун ҳам уни "митти дорихона” деб аташ мумкин.

Табиатда унинг учта тури: картошка қовоқ, ошқовоқ ва оддий қовоқ ишлатилса, унинг носқовоқ, нонқовоқ, сапчақовоқ, Бухоро кади, димқовоқ, олмакади, анжалқовоқ, ойимқовоқ, тошқовоқ, кулчакади, саллақовоқ, чилимқовоқ, қоракади, жойдари деб номланган навлари кенг тарқалган.

Қовоқ мевасининг этида 70 – 95 % сув, 1,5 – 18 фоизгача қанд моддаси, 4 -25 фоиз тўқима ва гемицеллюлозалар,05-07 фоиз хўл моддалар, 0,1 фоиз турли кислоталар, 04-1,64 фоиз кул, 25-40 мг аскорбинат кислота, 2-28 мг каротин мавжуд. Нозик эти деярли нейтрал мухитга эга бўлганлиги учун ошқовоқ ошқозон ярасининг шифо топишига замин яратади.Унда қон яратилиши учун мухим ўрин тутадиган фолат кислотаси ва каротин 16 мг гача , шунингдек калий тузлари жуда кўп. Қовоқ таркибидаги пектин моддаси танага тушувчи захар моддаларни ютиб олиш хусусиятига эга. Темир моддаси кўплиги сабабли сабзавотлар ичида у чемпионидир. Унда "В” гурух витаминлари С, Е, РР витаминлари , шунингдек, организмда кам учровчи организм алмашинув жараёнини тезлаштирувчи "Т” витамин мавжуддир.

Уруғи тарибида 50 фоиз ёғ,, витамин С,В органик кислоталар, смолалар, каротинонлар, никотин кислоталар мавжуддир.

Энди "митти дорихона”нинг мўъжизаларга тўхталиб ўтсак. Қовоқ мойи даволаш профилактика мақсадларида қўлланилади, жигар ишини яхшилайди, праститда, шамоллаш зўрайишига тўсқинлик қилади. Одамни семиришига йўл қўймайди. Қон таркибини яхшилайди, организмни холестериндан тозалайди. Қовоқнинг хамма қисми, илдизи, уруғи, меваси, гуллари бирдек шифобахш бўлганлиги сабабли тиббиёт ва табобатда қовоқнинг хамма қисмидан кенг қўлланилади. Чунончи, иссиқ мижозли одамларнинг йўталида, ўпка силида қайнатмасидан гул мойи аралаштирилган қовоқ шарбатидан эса томоқ оғриқларига ва шу каби бурун, нафас йўллари касалликларида ишлатилган.

Совуқ мижозга эга бўлганлиги учун қовоқни хароратни туширувчи сийдик хайдовчи, баданга тушган захарларни ютиб олувчихусусиятларга эгадир. Қўрда кўмиб пиширилган ва қанд билан аралаштирилган қовоқни ични юмшатиш уни истеъмол қилишга буюрилган. Булардан ташқари қовоқ ширасини томоқ оғриғи ва мия касалликларида (мия шишлари ва мия яллиғланишида) даволаган. Сувда ёки қўрда кўмиб пиширилган қовоқни халқ табобатида пархез таом сифатидасариқ ва жигарни бошқа касалликларида, буйрак ва сийдик-тош касалликларида сийдик хайдовчи дори сифатида қўлланилади.

Темиратки касаллигида қовоқнинг этли қисмининг майдалаб эзиб, унинг устига қўйиб боғланади. Қовоқ шарбати буйрак тизимини тозалаб , фаолиятини кучайтиради. Сийдик хайдовчи восита сифатида истеъмол қилинади. Бунинг учун етилиб пишган қовоқни бўлакларга бўлиб пўсти артилиб ювилади.. Сўнгра докадан ўтказилади. Бу шарбатдан кунига ярим стакандан ичилади.Б Йрак ва сийдик пуфагида тоши бор беморларга қовоқ шарбатининг кунига ярим стакандан ярим ёки чорак стакандан уч махал ичиш тавсия этилади. Даво курси 10 кун. Пиелонефрит, ўткир ва сурункали чиститлар хамда уретитда кунига 50 граммдан қовоқ бўтқани икки махал ейиш фойдалидир. Қовоқ бўтқани қуйидагича тайёрланади:

Куб шаклидаги кесилган қовоқни 10-15 дақиқа давомида қайнатилган, сўнгра тозаланган гуруч ва қайноқ сут қўшиб 15-30 дақиқа давомида бўтқа холига келгуничапиширилади. Тайёр булгач туз ва шакар қўшилади. Дастурхонга тортишдан аввал сариёғ қўшилади.

Юраги операсия қилинган ёки юраги тез-тез ўйнаб турадиган, мадорсиз одамлар хам қувват бўлсин учун хам қовоқдв калий бўлганлиги учун япроқ – япроқ қилиб қозондқ ёпиб пиширилган қовоқ эти билан думба ёғини бирга қўшиб истеъмол қилсилар юракка жуда яхши дармон бўлади. Қовоқ ўт пуфагининг шамоллашини маромлаштирилади, холецестит (ўт пуфагининг яллиғланиши) да эса жуда фойдалидир. Жигар касалликларида (гепатит, холецестит, церроз) қовоқдан тансиқ таомлар тайёрлаш мумкин. Бунинг учун кичикроқ қовоқ тепаси кесиб ташланади. Унинг ичидаги уруғлари олиниб хосил бўлган бўшлиққа асал тўлдирилади, кейин кесиб ташланган танасини қопқоқдай ўрнига ёпиб атрофига хамир ёпиштирилади.

Тўққиз кун қоронғу жойда сақланади. Хосил бўлган шарбатни кунига уч махал бир ош қошиқдан ичилади. Буйрак ва сийдик қопи касалликларида қовоқ ва зиғир уруғидан бир стакандан туйилади. Туйиш жараёнида қайноқ сув қуйиб турилади. Сўнг докадан ўтказиб сиқилади ва тайёр бўлган "сут” ни кун давомида асал ёки шакар аралаштириб ичилади. Қовоқ уруғидан олинадиган мойларнинг бир тури гепатитдан сақловчи хусусиятга эга. Унинг асосида тайёрланган "ТИКВЕОЛ” дориси жигарнинг яллиғланиши ва вирусли хасталикларда, ўт – тош касалликларида самарали воситадир. Уйқусизликда бир пиёла қовоқ шарбатига бир ош қошиқ асал солиб, уйқу олдидан ичилса, асаб тизимларини тетиклаштириб, тиниқиб ухлашга ёрдам беради. Агар кўп юриб оёғингиз шишиб кетса, дархол ярим стакан ошқовоқ шарбатини ичинг. Бундай шарбат шишни тез қайтаради, толиққан оёқларга ором беради.

Қўл оёғи тез – тез толиқадиган одамлар ошқовоқ шарбатинин ичсинлар, табиблар хулосасига кўра нахорда ичилган ошқовоқ шарбати хеч хам сариқ касалига чалинтирмайди. Ошқовоқни манти қосқонида димлаб пиширилганда, унинг таркибидаги бир қатор шифобахш моддалар сақланиб қолади. Агар сиқилиш касалига дучор бўлсангиз, тунда ошқовоқ палаги ёнига келиб ўтирингда тўйиб – тўйиб нафас олинг. Унинг олдида бир соат ўтирсангиз, айқаш – уйқаш фикрларингиз тиниб, вужудингиз енгил тортади. Подагра касаллигида ошқовоқ кўп юз берадиган гиперхолицистеренемияни камайтиради.Бу дегани қовоқ таркибида пектин моддаси сарбцияловчи хусусиятга эга бўлиб,организмда сийдик кислатасини камайтириб липид моддалар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади.Подагра билан оғриган беморларга даволаниш мабойнида қовоқли пархез яхши самара беради.Буларга ширқововқ,ошқовоқ,сомса ошқовоқ,манти ,”тиркиван”яни қовоқли қуймоқсимон нон қовоқ ва пиёзли салат ва қовоқ солиб пиширилган шўрва қовоқ каклети.

Ўрта .Ўрта асрлардан бери қовоқ уруғи гижжаларни туширишда гижжага қарши восита сфатида ишлатиб келинади.Бундай дорини ўзларингиз уй шароитида ҳам тайёрлашингиз мумкин.Бунинг учун қовоқнинг қуримаган уруғларини қаттиқ пўстлоғидан тозаланади.Фақат кўкимтир қобиғи қолдирилади.

Олинган мааҳсулот маҳсулот яхшилаб ховончада туйилади. 300 г уруққа 100 г асал ёки мураббо қўшилади. Хали ўрнидан турмаган холда оч қоринга қуруқ ўзини бир соат давомида оз-оздан ейилади. Орадан уч соат ўтгач сурги дори ичиладиёки клизма (хуқна) қилинади. Клизмадан сўнг овқат истеъмол қилиш мумкин. Дори миқдорини уч-тўрт ёшлиларга 75гр 10 ёшлиларга 100 гр ёки тозаланган қовоқ уруғидан 200 гр олиб 500 мг сувда бир соат мобайнида (бевосита оловда эмас, балки қайнаб турган сувга идиши билан қуйиб) қайнатилади. Совигач, докадан ўтказиб нахорда болаларга иккига бўлиб ичирилади.

Агар буни иложи бўлмаса қовоқ уруғи қовурилади, икки – уч кун мобайнида кунига нахорда 150 – 200 г (болалар учун 50 – 100 г дан) истеъмол қилинади. Хом уруғини истеъмол қилиш мумкин. Хар иккала холда хам 3 – 4 соат ўтказиб сурги дори ичилади.муман олганда, гижжаси бор болаларга қовоқ уруғидан еб юриш маслахатини берамиз. Қовоқ уруғини тозаланган холда 100 – 130 гр дан барча дорихоналарда сотилади. Профессор А.Д.Турованинг ёзишига қараганда , қовоқ хомиладор аёлларнинг кўнгил йниши, қусишига бархам берар экан. Бундан ташқари денгиз хасталигига ёрдам қилади. Қовоқ уруғидан олинадиган эмульсия эса тасмасимон ва қил гижжаларга қирқин келтиради.

Чунончи мазкур эмульсия солитерни (тўнғиз гижжа) 24 соат давомида йўқ қилади. Ибн Сино бобомиз қовоқнинг ножўя таъсирлари тўғрисида тўхталиб, жумладан, шуларни айтганлар: Қовоқнинг пиширилгани анча енгил овқат бўлиб, (икки ичак орқали) тезда ўтиб кетади. Агар бирор сабаб билан хазм бўлишдан илгари бузилмаса, унда ёмон хилт туғилади. Ёмон хилтлар билан аралашгани туфайли меъдада бузилади. Унинг яъни меъданинг тўхтаб келиши бошқа мевалар кабидир.

Унда туғилган хилт мевасиз бўлади, аммо унга бирор нарса кўпроқ аралашмаса, маза қилади. Агар у бехи билан аралаштирилса хилти сафроли кишилар учун яхшидир. Анор ва ғўра суви билан аралаштирилса хам шундай. Аммо йўғон ичакка унинг зарари икки хисса бўлади. Унинг хоссаларидан яна бири ўзига аралаштирилган нарсага хамжинс бўлган озин пайдо қилишидир. Агар уни хандал билан қўшиб ейилса, ундан ўткир хилт, туз билан ейилганда буруштирувчи хилт туғилади. Қисқаси шуки, қовоқ савдоли ва балғамли кишилар учун зарали ва сафроли кишилар учун эса яхшидир. Тиш оғриғига қарши қовоқдан олинган ширани бурунга тортилади. Хом қовоқ меъда учун, хатто болалар ва ўсмирлар меъдаси учун хам зарарлидир. Меъдада қовоқдан пайдо бўлган зарарга қусишдан бошқа даво йўқ..

Ота-боболаримиз ва хозирги кунда ошпазларимиз томонидан ишлатиб ҳаётга татбиқ қиладиган ошқовоқ палов ва мошқовоқ устида тўхталиб ўтсак. Аввало ошқовоқ палов учун 1 кг гуруч, 300 гр гушт, 300 гр ёғ, 4-5 бош пиёз, 300 гр сабзи ва таъбга кўра туз ва зираворлар солинади. Ошқовокнинг "дастор” ёки "каратеплик”, "витаминлик” деган навларидан бирини олиб 5х5 см катталикда бўлакларга бўласиз, уруғини тозалаб, совуқ сувга чайқаб юборганингиздан кейин тайёрланадиган паловнинг зираворига солиб қайнатасиз. Сўнгра гурунч солиб ошни дамлайсиз. Палов тайёр бўлгач лаганга сузасиз, ошқовоқ палов билан қўшиб истеъмол қилиниши учун идишга солиб дастурхонга тортасиз. Мошқовоқ эса қуйидагича тайёрланади. Бунинг учун 2 стакан мош, 150 г ёғ, 2 – 3 бош пиёз, 600г ошқовоқ , туз, қалампир, ярим бош кашнич солинади. Ёғни жуда қиздириб ёғлаб пиёзни қизартириб қовуриб, сув қуйилади, қайнаб чиқмай қозонга мошни ювиб солинади, мош очилгандан кейин туз солинади, "дастор” ёки "чилим” ошқовоқ пўсти арчилиб катта кубик шаклида тўғраб, уни хам қозонга солинади ва қозоннинг қопқоғини ёпиб яна 25 дақиқа пиширилади. Пишган таомни "дам олдириб” косаларга сузилади. Туйилган қалампир ва майда қирқилган кашнич солиб дастурхонга тортилади.

Мурожат учун телефон             +998-74-998-5-998      .Электрон почтамиз : abduqodir sattarov

www.yangidunyo.com

Категория: ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН | Просмотров: 2368 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz