Ҳамдардлик билдирамиз
АҚШга хижрат қилган ҳуқуқ
ҳимоячиси Ёдгор Турлибековга умр йўлдошлари Хурсандой ая вафоти муносаби
билан Халқаро Хуқуқ Ҳимоячилари Жамоаси номидан ҳамдардлик билдирамиз.
Афсуски узоқ йиллардан буён Қарши шаҳрида яшаб келган Хурсандой
аянинг ўз ватанидан узоқда, олис Америка қитъасида яшаётган турмуш
ўртоқлари билан дийдорлашиш орзулари амалга ошмади. Аянинг узоқ вақтдан
буён бетоб бўлиб, куни кеча вафот этганлари ҳақидаги машъум хабар
сафдошимиз Ёдгор акани қанчалик қайғуга солганини тасаввур қилиш қийин
эмас.
Аянинг жойлари жаннатдан бўлсин! Қабрлари нурга тўлсин!
Халқаро Хуқуқ Ҳимоячилари Жамоаси
|