Суббота, 24-04-27, 07:43

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 23 » Брюссельда Европа Комиссияси биноси ёнида пикет бўлиб ўтди
23:17
Брюссельда Европа Комиссияси биноси ёнида пикет бўлиб ўтди

Брюссельда Европа Комиссияси биноси ёнида пикет бўлиб ўтди

Dushanba, 24 - Yanvar 2011 


Бельгияда Европа Комиссиясининг Брюссельдаги биноси ёнида бир қатор халқаро ва ўзбек инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари томонидан Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг бу давлатга ташрифига норозилик сифатида пикет ўтди.


Пикет иштирокчилари ЕИ ва айниқса Европа Комиссияси президенти, НАТО раиси ва ҳатто Бельгия ҳукуматини дунёдаги энг ёвуз диктаторни қабул қилаётганини "шармандали ҳаракат” деб баҳоладилар. Пикет иштирокчилари орасида Жараён нашри асосчиси "Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева, "Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” Ассоциацияси президенти Надежда Атаева, таниқли мухолифат вакили Сафар Бекжон ҳам бор.


"Мен Яратган эгамдан соғлигим панд бермай мана шу бугун, шу пикетда муносиб туриб беришни сўрагандим, шукур турдим, менишонаманки пикетимизни Европа Комиссияси биносига келган пайт ҳам, кетаётган пайт ҳам диктатор ва унинг кортежи кўрди, жуда ҳам умид қиламанки, минглаб ватандошларимнинг юрагига ваҳима солган бу ёвуз шахс бизнинг пикетдан ва пикетга бўлган Европадаги барча йирик ОАВ ходимлари қизиқишидан довдиради, агар кўзларимиздаги нафратни ҳам кўрганида эди...”, дейди Мўътабар Тожибоева.

 

Йигирмадан ортиқ киши қатнашган намойиш ҳудди театр драмасидек саҳналаштирилган бўлиб, унда иштирокчилар тобут кўтариб олганлар. Андижон ҳунрезлигида ўқ еган инсоннинг кўйлаги ёпилган тобут устига "Диктатура+Оврўпо Иттифоқи=Андижон" деб ёзилган. Тобут ёнига эса Ўзбекистонда тутқунликда бўлган ва қамоқларда нобуд бўлган сиёсий маҳбуслар ва журналистлар оёқ кийимлари териб қўйилган. Пикет иштирокчилари ўзбек қамоқхоналарида қолаётган Солижон Абдураҳмонов, Дилмурод Саййид, Аъзам Фармонов, Юсуф Жума ва бошқаларнинг оёқ кийимларини Оврўпо Комиссияси президенти Жозе Мануэл Баррозо кийиб кўришини, ортиб қолганларини Ислом Каримовга топширишини айтиб, рамзий ҳолда пойафзалларни Европа Комиссияси томон улоқтиришди.


Пикет ўтаётган бир пайтда, Ислом Каримов Европа Комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозо ҳамда ЕИнинг Энергетика масалалари бўйича комиссари Гюнтер Оттингер билан музокара ўтказди. Маълумотларга кўра, учрашув давомида томонларнинг ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашинув меморандумини имзолашлари ва Тошкентда ЕИ ваколатхонасини очиш масалаларини муҳокама этишлари назарда туилган.


Пикетдан ташқари яна бир ҳолат, айтиб ўтиш жоизки Ислом Каримов учун ноҳуш воқеа сифатида қабул қилиниши мумкин, яъни Озодлик радиоси хабар қилишича, одатда Брюселга ташриф буюрган давлат раҳбарлари ЕИ президенти Ҳерман Ван Румпей даражасида қабул қилинади. Лекин маълум бўлишича, Брюсселда Румпей Каримов билан учрашмайди. ЕИ ичкарисидаги манбанинг Озодлик мухбирига айтишича, Каримов билан учрашмаслик қарори жаноб Ван Румпейнинг шахсий, ахлоқий позицияси ифодасидир.

Пикет якуни бўйича иштирокчилар, FIDH (инсон ҳуқуқлари федерацияси), "Ўтюраклар” Клуби Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти, "Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари”Ассоциацияси, Human Rights Watch, Amnesty International ташкилотлари томонидан қўшма мурожаати эълон қилинади.


Пикет жойидан олинган суратлар нашримизга FIDH (инсон ҳуқуқлари федерацияси) томонидан тақдим этилди.

 

 

Piketdan olingan rasmlar

 

http://s014.radikal.ru/i327/1101/72/7540fe3e9d13.jpg

 

 

http://i022.radikal.ru/1101/43/0f7bfc9ec0f4.jpg

 

http://s59.radikal.ru/i164/1101/8e/66896ad5adc4.jpg

 

 

http://s61.radikal.ru/i172/1101/df/4e601ae046cb.jpg

 

 

http://s002.radikal.ru/i199/1101/1a/032b24feb8d8.jpg

 

 

http://s001.radikal.ru/i194/1101/83/8e481fe38d0f.jpg

 

 

www.Jarayon.com

 

 


НАТО раҳбари Президент Каримов билан учрашувни фойда келтирадиган ҳамкорлик дея баҳолади

Категория: НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ | Просмотров: 1231 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz