Суббота, 24-05-11, 07:45

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 26 » Олмаотадаги ўзбек қочқинининг мактуби.
08:47
Олмаотадаги ўзбек қочқинининг мактуби.
Олмаотадаги ўзбек қочқинининг мактуби.

 

kochkinМен хавфсизлик юзасидан исм фамилямни ёзмадим.   1991 йилнинг 19 августида туғилганман. Олмаотадаги БМТ Қочқинлар ваколотхонаси менгақочқинлик мақоми берган. Айни пайтда Олмаота шахрида яшаяпман.

 Мен, 2010 йилнинг 9 июн кунги "Мигрант” рейди пайтида қўлга олиниб,  Миллий Хавфсизлик кўмитаси томонидан қаттиқ сўроқ қилиниб ва қўрқитилиб қўйиб юборилган қочқинларнинг бириман. Бу менинг биринчи марта қўлга олишлари эмас, шунингдек, охиргиси хам!

 

 

Аёлим 1992 йилда туғилган. Хомиладорлиги оғир кечаётганлиги боис, Олмаотадаги 4- сонли туғруқхонага ётди. Уни кўргани борганимда, патрул ходимлари мени ушлаб, огохлантиришсиз қаёққадир олиб кетишди. Ўша ерда мендан қанақадир қоғозларга имзо қўйишимни талаб қилишди!

Мен бош тортсам, улар мени калтаклаб, имзо қўйишга мажбур қилишди. У ерда мени бир кун ушлаб туришди ва ёнимдаги бор пулимни олиб, қўйиб юборишди.

Бу воқеадан кейин хам патрул хизмати ходимлари, хужжатларим ёнимда бўлса хам, мени кўп маротаба сабабсиз ушлаб, пул талаб қилишар, ва уларга ёнимдаги бор пулимни бериб қутилардим.

Бундай муносабатдан безиб, мен ёрдам сўраб, Олмаотадаги БМТ Қочқинлар ваколатхонаси ходимаси Холидага ариза билан мурожат қилдим. Лекин у мени тинглаш ўрнига, мени уришиб берди ва бундай аризалар билан бошқа мурожат қилмаслигимни айтиб, бақириб берди. 

 Мен бир кун давомида патрул бўлинмасида сақланиб, хечкимга хабар бера олмасдан, бедарак кетишим оқибатида,  хотиним 4 ойлик хомиласидан айрилди!

У хозиргача бетоб, ўзига кела олгани йўқ. Мендан доимо хавотирланади. Мен фарзандимдан айрилганимдан сўнг, янаёрдам сўраб, Олмаота БМТ Ваколатхонаси бошлиғи Собир Аъзамга ариза билан мурожат қилдим. Бироқ, мана бир ойдан ошдики, аризамга жавоб олмадим.

Яқинда менинг қайнонамга (у хам Олмаотада қочқинлик мақомида эди) Канада бошпана берди ва у киши жўнаб кетди.

Қизиқ томони шундаки, қайнонамни Канадада кутиб олгани чиққан қочқинлар идорасининг вакили, у кишидан мени сўраган ва Олмаотадақолганимни эшитишиб, хайронликларини яширишмаган.

Айни пайтда Миграция департаменти томонидан "Қочқинликка нолойиқ” деб топилганман. Бундан ташқари Астанадан хам шундай жавоб олганман.

Хозирда ишим судга оширилган. Миграция департаменти менга яшашга рухсат берувчи хужжатни (прописка) бермаяпти. Ушбу ишлар юзасидан хуқуқшунос Денис Живагога мурожат қилсам, қўлидан хеч нарса келмаслигини, кутишим кераклигини айтиб, ўзини олиб қочаяпти.

Олдинлари Патрул ходимлари хамма хужжатларим жойида бўлса хам тинч қўйишмас эди. Эндиликда хеч қандай хужжатларсиз қолдим ва бу ахволда холим нима кечади, ёлғиз Худога аён!

Пропискам йўқлигини бахонақилиб, Ўзбекистонга бериб юборишларидан жуда хам қўрқаяпман!

Сизлардан илтимос,  менинг муаммомни хал бўлиши учун хуқуқий ёрдам беринг ва мени хамда аёлимни учинчи давлатга чиқишимга кўмак берсангиз!

                                                                                                                                                              Олдиндан Рахмат айтиб қоламан!

 Хурмат билан,  Олмаотада тахликада қолаётган, ёрдамга мухтож қочқин.

25 январ, 2011 йил, Олмаота.  
Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1100 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz