Воскресенье, 24-05-05, 04:51

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 29 » Россияда Ўш воқеаларига алоқадорликда гумон қилинган ўшлик ҳисбга олинди
18:10
Россияда Ўш воқеаларига алоқадорликда гумон қилинган ўшлик ҳисбга олинди

Россияда Ўш воқеаларига алоқадорликда гумон қилинган ўшлик ҳисбга олинди

Расмий маълумотларга кўра, Ўш воқеаларига алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинганларнинг 80 фоизидан ортиғи ўзбеклардир.

Расмий маълумотларга кўра, Ўш воқеаларига алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинганларнинг 80 фоизидан ортиғи ўзбеклардир.

28.01.2011 Басира

Россиянинг Свердловск вилоятида Қирғизистон фуқароси Жамолиддин Худойбердиев ҳибсга олинди. У Ўшдаги июн воқеаларига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Расмийлар унинг миллатини ошкор қилмади. Лекин Озодлик билан суҳбатлашган ўшликлардан бири унинг ўзбек эканини айтди.


1986 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси Жамолиддин Худойбердиев 2010 йилнинг октябр ойида Россияга келгани аниқланган. Свердловск вилоятининг Нижняя Салда шаҳри миграция хизмати ходимига кўра, Жамолиддин Худойбердиев муҳожирларни қайдга олиш рухсатномасини узайтирмоқчи бўлган.

- 26 январ куни тахминан кундузги 12ларда қўлга олинди. Унинг муҳожирларни қайдга олиш хужжати бўлган. Мана шу хужжатни узайтиришга ариза берган бўлган. Бизнинг базамиз орқали текширилганда, у федерал қидирувда эканлиги маълум бўлди.Шу боисдан қўлга олинди. Айни пайтда у Нижний Тагил шаҳридаги вақтинча сақлаш изоляторида, дея маълум қилди Нижняя Салда шаҳри миграция хизмати ходими.

Свердловск вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Валерий Горелов айни пайтда Қирғизистонга экстрадиция қилиниши кутилаетган ўшлик Жамолиддин ҳақида буларни айтди:

- У ҳақиқаттан ҳам Ўш вилоятининг ички ишлар бошқармаси томонидан Интерпол орқали ҳалқаро қидирувига берилган. Ҳибсга олинган Қирғизистон фуқароси Қирғизистон жиноят кодексининг 97, ҳамда 233 моддаларига асосан, "қотиллик” ва "оммавий тартибсизликларда иштирок этганлик” бўйича қидирувга берилган. У ҳозир тергов изоляторида. Тергов органлари билан ҳамкорлик қилишни истамаяпти. Айни пайтда Свердловск вилояти ички ишлар бошқармаси, прокуратура ҳамда Қирғизистонлик ҳуқуқ-тартибот идоралари билан уни Қирғизистонга жўнатиш масаласини кўриб чиқмоқдалар, деди Свердловск вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Валерий Горелов.

У Жамолиддиннинг қайси миллатга мансу эканини ошкор қилмади. Лекин Жамолиддинни танишини айтган ўшликлардан бири унинг ўзбек эканини айтди.

Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Шарқ айили аҳолиси ҳақиқаттан Жамолиддин Худойбердиевни танишларини айтишди.

Овозини эфирга бермаслигини сўраган ўшлик суҳбатдошга кўра, Жамолиддиннинг асли касби дурадгор бўлган. У Россияга мунтазам ишлагани бориб келган. Жамолиддин яқинда уйланган эди, дейди суҳбатдошимиз. У Россияда турмуш ўртоғи билан бирга бўлган. Ҳозирда унинг турмуш ўртоғи қаерда эканлиги номаълум. Бироқ Свердловск вилояти прокуратурасининг матбуот хизмати раҳбарига кўра, у ҳибсга олинмаган.

Унинг айтишича, июн воқеаларига алоқадорликда, одам ўлдирганликда айбланаётган Жамолиддин аслида ҳеч қандай тартибсизликларда иштирок этмаган.

Айни пайтда ўшлик Жамолиддин Худойбердиевнинг қариндошлари билан боғланишнинг имкони бўлмади.

http://www.ozodlik.org/content/article/2290330.html
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1351 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz