Воскресенье, 24-05-05, 07:20

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 29 » Қирғизистонлик фаоллар айрим депутатларни миллатчиликда айбламоқда
18:32
Қирғизистонлик фаоллар айрим депутатларни миллатчиликда айбламоқда

Қирғизистонлик фаоллар айрим депутатларни миллатчиликда айбламоқда

Сешанба куни намойишга чиққан ҳуқуқ фаоллари 'Қирғизистонда фашизмга йўл йўқ'лигини таъкидладилар.

Сешанба куни намойишга чиққан ҳуқуқ фаоллари "Қирғизистонда фашизмга йўл йўқ"лигини таъкидладилар.

26.01.2011

Шу йилнинг 25 январ куни эллик чоғли ҳуқуқ ҳимоячиси "Миллатчиликка йўл йўқ” шиори остида Қирғизистон парламенти биноси олдида намойиш ўтказишди. Улар айрим депутатларнинг миллатчилик руҳидаги чиқишларига қарши норозилик билдиришди.

Норозилик намойиши иштирокчилари июн қирғинини ўрганган Миллий комиссия аъзоси Бахтиёр Фаттоҳовга, ҳуқуқ фаоллари фикрича, миллатчилик руҳидаги саволларни берган депутатларни учрашувга чақирдилар. Улар Қамчибек Ташиев, Урулқан Аманбаева ҳамда Камила Талиева каби депутатларни миллий низо пайдо қилган ярани янгилаганликда айбладилар.
Озодлик қирғиз шўъбаси акция иштирокчиларидан бири Анара Дауталиевага таяниб хабар қилишича, номлари зикр этилган депутатлар ҳуқуқ фаоллари билан учрашишга чиқмади.

- Қирғиз билан ўзбек эндигина тил топишиб, ҳаётини янги варақдан бошлай, деб турибди. Яна буни қўзғаш нотўғри. Бахтиёр Фаттоҳовга берилган саволлар мутлақо асоссиз, депутатларнинг мақомига тўғри келмайдиган саволлардир. Депутат Урулқан Аманбаева: "Ўзбекистон парламентида қанча қирғиз депутати борлигини биласизми?” деб савол бераяпти. Бу қанақа савол бўлди? Депутатларни кўрган оддий одамлар яна кўтарилади-да шундан кейин, - дейди "Тоза табиат” жамоатчилик ташкилоти раҳбари Анара Дауталиева.

Намойиш иштирокчилари олдига чиққан "Ота Макон” фракцияси депутати, парламентнинг раис ўринбосари Асия Сасиқбаева ҳуқуқ фаолларининг талабини депутатларга етказишни ваъда қилди.

"Қилим шами” ҳуқуқни муҳофаза қилиш маркази раҳбари Азиза Абдирасулова миллатчилик руҳи жанубдаги воқеалар такрорланишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиради. У миллатчиликка қарши бу тадбир фақат парламентгагина эмас, Қирғизистондаги барча ҳокимият бутоқларига дохил эканини қайд этади.

Аснода ҳуқуқ фаоллари танқид нишонига айланган депутатларнинг айримлари бу иддаоларни асоссиз, деб ҳисоблашларини айтмоқдалар. Хусусан, Бахтиёр Фаттоҳовга Ўзбекистон парламентида нечта қирғиз депутати борлиги ҳақида савол ташлаган Урулқан Аманбаева ҳуқуқ фаоллари даъволарини "тирноқ остидан кир қидириш” ўлароқ баҳолайди.

- Мен қандай савол берганимни ўзим яхши биламан. Мен маълумот олиш учунгина сўрадим буни. Биров буни тўғри, бошқа биров эса нотўғри тушуниши мумкин. Бундан кир қидиришга асос йўқ, - деди депутат Аманбаева.

Миллатчиликка қарши норозилик намойишига "Қилим шами”, "Демократия ва фуқаролик жамияти учун”, "Фуқаролар коррупцияга қарши”, "Озодлик овози”, "Интербилим”, "Тоза табиат” каби ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Улар ўзларининг бундан буёнги қадамлари депутатларнинг қандай жавоб беришига боғлиқ бўлишини қайд этдилар.
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1154 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz