Суббота, 24-05-11, 15:10

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 2 » Қозоғистондаги ўзбек бошпана изловчиларнинг ишлари маҳкамага оширилди
21:28
Қозоғистондаги ўзбек бошпана изловчиларнинг ишлари маҳкамага оширилди

Қозоғистондаги ўзбек бошпана изловчиларнинг ишлари маҳкамага оширилди

Шодиёр Сайф Би-би-си, Олма-ота


Бошпана изловчилар Ўзбекистонга қайтарилган тақдирда уларни азобли қийноқлар кутаётганини айтишади

Бошпана изловчилар Ўзбекистонга қайтарилган тақдирда уларни азобли қийноқлар кутаётганини айтишади

Олма ота да 4 бошпана изловчининг иши ҳужжатлари жойида эмаслиги айтилиб, маҳкамага оширилган. Сунатилло ва Суҳроб Йўлдошевларнинг паспортлари бўлмагани боис шахсини аниқлаш учун 30 кунга ҳибсга олинган. Уларнинг аёллари ишини кўриб чиқиш бошқа кунга қолдирилди.

Қочқинлик мақоми берилмагач, маҳкамага ариза ёзиб, ишини ҳимоя қилишга маблағи бўлмаган бу бошпана изловчиларга паспортини рўйхатга қўймаганликда айбланишмоқда.

Бир ёшли Ойша ва ҳали бир ойга ҳам тўлмаган Иброҳимлар оналари билан Олма ота Маъмурий маҳкамасида ўтиришибди. Олти соатдан бери ишларининг кўриб чиқилишини кутишмоқда. Бу вақтда давомида қорни оч қолган Иброҳим ва Ойшалар йиғлаб олишади.

Паспотларини вақтида рўйхатга қўймагани учун уларнинг оналари Дилдора Амирқулова ва Шахноза Муратоваларнининг иши маҳкамада кўрилиши керак.

Бу аёллар эрларининг ортидан 2010 йилнинг апрель ойида Қозоғистонга бошпана излаб келган. Уларнинг келиши Қозоғистонда "Қочқинлар тўғрисида"ги қонуннинг кучга кирган бир вақтга тўғри келди. Ўша вақтдан бошлаб бошпана изловчиларнинг ишини Қозоғистон ҳукумати кўриб чиқмоқда.

Бу аёлларнинг турмуш ўртоқлари Қўлдошев Сунатилло ва Сухробларга Олма ота миграция қўмитаси қочқинлик мақомини бермади. Пойтахт Остонадан ҳам ишларига рад жавоби келди. Қочқинлик мақоми берилмагач, Олма ота миграция полицияси уларнинг рўйхатини узайтирмади. Боз устига 25 ёшли Сунатилло ва 22 ёшли Сухробларнинг паспортлари йўқ.

Қозоғистон қонунлари бўйича бошпана изловчига рад жавоби берилган тақдирда маҳкамага мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. Аммо, Дилдора Амирқулованинг сўзларига кўра, уларнинг адвокат ёллашга пули бўлмаган:

"Судга мурожаат қилишга пулимиз йўқ эди. Миграция қўмитаси ҳам, БМТ ҳам бизга қочқинлик мақомини бермади. Шунинг учун, бизнинг ҳужжатларимиз жойида бўлмаганлиги сабабли шу ерга олиб келишди".

Ушбу бошпана изловчиларга БМТнинг қочқинлар билан ишлаш олий комиссарлиги адвокат масаласида ёрдам беришдан бош тортган. Ташкилотдагилар бошпана изловчиларнинг иши билан Олма ота миграция қўмитаси шуғулланиши билдиришган.

Айни дамда қочқинлик мақоми бериш билан шуғулланишни ҳам зиммасига олган Олма ота миграция полицияси уларнинг паспортларини рўйхатга қўйиб бермаган. Миграция қўмитаси бошпана изловчилар маҳкамага мурожаат этмаганини айтади.

Бошпана изловчиларни ҳибсга олган Турксиб туман миграция полицияси катта инспектори Сағинай Нурсултановнинг айтишича, бошпана изловчилар Қозоғистонда истиқомат қилиш қонунларини бузган ва одатда бундай кишилар маҳкама қарори билан ватанига депорт қилинади.

Ҳакам Роза Мусахўжаева судланувчилар рус тилини билмагани боис даъвогар миграция полициясига таржимон топиб келишини буюрди ва уларга давлат томонидан текин адвокат тайинланиши айтди.

Маҳкамадан ташқарига чиқсак, полиция билан бирга автобус ичида Сунатилло ва Суҳроб Қўлдошевлар ўтирган экан. Уларнинг маҳкамаси бўлиб ўтибди. Иккаласининг ҳам паспортлари бўлмагани учун шахсини аниқлаш учун 30 кун ҳибсда ушлаш айтилган.

Исмини ошкор қилишни истамаган прокуратура ходимининг айтишича, бу вақт давомида шахсини аниқлаштириш учун Ўзбекистонга сўров юборилади.

"Одамнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, полиция уни ҳибсга олишни сўраб маҳкамага мурожаат қилади. 625 - модданинг 1 - банди бўйича 30 кун ҳибсда ушлаб турилади", дейди прокуратура ходими.

Ўзбекистон томони бу одамларнинг шахсини тасдиқлагач, уларни Ўзбекистон юбориш масаласи кўтарилади.

Сунатилло ва Суҳроб Қўлдошевлар ўтган йилнинг май ойида ҳибсга олинган яна бир бошпана изловчи Ойбек Қўлдошевнинг укалари бўлади. 28 ёшли Ойбек Қўлдошевнинг аризасини Олмали туман 2 сонли маҳкама қондирмаган ва унга қочқинлик мақоми берилмаслигини тўғри қарор деб қабул қилганди.

Бошпана изловчилар Ўзбекистонга қайтарилган тақдирда уларни азобли қийноқлар кутаётганини айтишади.

Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1035 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz